ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2011 й. 266-сон "Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2011 й.

N 266


СИМОБЛИ ЛАМПАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИБ

БЎЛГАН РЕСУРСЛАРИНИ ТЎПЛАШ ВА УЛАРНИ

УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш, атроф-муҳитни симоб билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш:

симобли чиқиндиларни зарарсизлантирувчи (демеркуризацияловчи) ва утилизация қилувчи, экология ва санитария-гигиена экспертизациясидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда утилизация қилиш ташкилотлари деб аталади) томонидан;

энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, шу жумладан, энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали;

лампаларнинг синишини ва уларнинг таркибидаги симоб мавжуд бўлган моддаларнинг ҳавога чиқиб кетишини, сув манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишини истисно этувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади.

Тўпланган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари утилизация қилиш ташкилотларига топширилади.


3. Белгилансинки, симобли лампалардан фойдаланадиган юридик шахслар симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ва яроқсиз ресурсларини фақат утилизация қилиш ташкилотларига топширадилар.


4. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг:

2012 йил 1 январгача бўлган муддатда энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар таркибида симобли лампаларни утилизация қилиш ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги;

аҳоли томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган лампалар сотиб олишда симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурси (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарилган тақдирда уларнинг қийматини 10 фоизга камайтириш тарзида тақдирлаш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

6. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда, зарарсизлантириладиган ва утилизация қилинадиган симобли лампаларнинг ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, утилизация қилиш бўйича янги ташкилотлар ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсинлар.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг таклифларига биноан, утилизация қилиш ташкилотлари ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли рухсатнома олмасдан симобли лампаларни мустақил равишда утилизация қилишга ёки зарарсизлантиришга йўл қўймаслик;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда - симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини аҳоли томонидан топширилиши юзасидан назоратни кучайтирсинлар.

9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилишнинг зарурлиги тўғрисидаги маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 388-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 79-модда






























Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск