ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.09.2011 й. 266-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 21 сентябрдаги

266-сон қарорига

ИЛОВА


Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган

ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация

қилишни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш бўйича асосий шартлар ва талабларни ҳамда уларни утилизация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом нормалари симобли лампалардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари - ишлатишдан чиққан ҳамда утилизация қилиш лозим бўлган симоб тўлдирилган ёритиш қурилмалари ва электр лампалари сифатидаги бутун симобли лампалар;


симобли лампалардан фойдаланувчилар - симоб тўлдирилган ёритиш қурилмалари ва электр лампаларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;


утилизация қилиш ташкилотлари - симобли чиқиндиларни зарарсизлантиришни (демеркуризациялашни) ва утилизация қилувчи, экологик ва санитария-гигиена экспертизасидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган юридик шахслар;

тўплаш - симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини кейинчалик утилизация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслардан (аҳолидан) қабул қилиб олиш;


утилизация қилиш - ишлатилиб бўлган ёки яроқсиз симобли лампаларни зарарсизлантириш.



II. СИМОБЛИ ЛАМПАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИБ БЎЛГАН

РЕСУРСЛАРИНИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН ТЎПЛАШ ТАРТИБИ


4. Симобли лампалардан фойдаланувчилар симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини ушбу Низомда назарда тутилган тартибда утилизация қилишга топшириши шарт.


5. Симобли лампалардан ёритиш учун фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини бошқа чиқиндилардан алоҳида, махсус ажратилган жойда тўплайдилар.

Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган махсус идишда амалга оширилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини янги симобли лампалардан бўшаган, шикастланмаган идишда сақлашга йўл қўйилади.


6. Агар симобли лампалардан фойдаланувчи (аҳолидан ташқари) ўз ҳудудига эга бўлмаса ва майдонларни ижара шартномаси бўйича (саноат ишлаб чиқариш объектларидан ташқари) фақат идора, савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари (бизнес-марказлар, савдо корхоналари, бозорлар ва бошқа объектлар) учун эгаллаб турган бўлса, у ердаги бинолардан фойдаланиш хизматлари уларнинг эгаси ёки улар томонидан ваколат берилган ташкилотлар томонидан амалга оширилса, симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ижарачидан қўшимча тўлов ундирмасдан ижарага берувчилар томонидан амалга оширилади.


7. Симобли лампалардан фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) томонидан симобли лампаларнинг айланиши ҳисоби қайд этиладиган дафтар мажбурий тартибда юритилади. Дафтарда муайян давр мобайнида сотиб олинган лампаларнинг сони, фойдаланиладиган жойи ва уларни қабул қилиб олган масъул шахс (цех, участка бошлиғи ёки бошқалар) мажбурий тартибда кўрсатилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилишга қайтариш ҳам дафтарда тегишли равишда қайд қилган ҳолда амалга оширилади.

Иккитадан кўп ишлаб чиқариш участкаларига ёки фаолиятни амалга ошириш жойларига эга бўлган симобли лампалардан фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) симобли лампалардан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича масъул шахсни тайинлайдилар. Масъул шахс ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.

Симобли лампаларнинг айланиши қайд этиладиган дафтар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлар вақтида кўрсатиладиган ҳужжат ҳисобланади.

8. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш:

утилизация қилиш ташкилотлари томонидан;

энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, шу жумладан, энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали;

лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишини истисно этувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади.

9. Симобли лампаларни аҳолига турғун савдо шохобчалари орқали, савдо комплексларида, шунингдек фирма дўконларида ва ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) корхоналарнинг ваколатхоналарида сотадиган савдо корхоналари симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини, кейинчалик уларни энергияни тежайдиган лампаларнинг ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) корхоналарига топширган ҳолда қабул қилиб олишни мажбурий тартибда амалга оширадилар.

Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган янги лампани сотиб олишда сотиб олинаётган лампа қийматини 10 фоизга камайтириш тарзида тақдирлаш амалга оширилади.

Тўпланган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари утилизация қилиш ташкилотларига шартнома асосида берилади.


10. Симобли лампаларнинг яроқсиз ёки ишлатилиб бўлган ресурсларини топширганлик учун тақдирлаш пулини қоплаш тартиби энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо корхоналари ўртасидаги шартномаларда кўрсатилади.


11. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини топширганлик учун тақдирлаш суммасини қоплаш учун симобли лампаларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналарига зарур бўлган маблағлар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилиши мумкин.


12. Симобли лампалардан фойдаланувчиларнинг симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини мустақил равишда утилизация қилиши ёки зарарсизлантириши тақиқланади.



III. СИМОБЛИ ЛАМПАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИБ

БЎЛГАН РЕСУРСЛАРИНИ УТИЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТАРТИБИ


13. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш уларни белгиланган санитария-гигиена, экология талабларининг ва бошқа талабларнинг бажарилишини таъминлайдиган методлар билан зарарсизлантирадиган ва қайта ишлайдиган утилизация қилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


14. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Давсанэпидназорат" марказлари билан келишган ҳолда жойлаштирилади.

15. Энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали қабул қилиб олинган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо корхоналари ўртасидаги шартномалар асосида бепул амалга оширилади.


16. Ташкилотларда тўпланган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш утилизация шартномалари асосида бепул амалга оширилади.

Импорт қилинган симобли лампаларни утилизация қилиш симобли лампалардан фойдаланувчилар ҳисобига амалга оширилади.


17. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш симобли лампалардан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

18. Такрорий фойдаланилиши мумкин бўлган, утилизация қилишда олинадиган барча иккиламчи материаллар демеркуризациялаш таъминланган тақдирда утилизация қилиш ташкилотлари тасарруфида қолади ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин.

19. Утилизация қилиш ташкилотларини молиялаштириш утилизация қилишда олинадиган иккиламчи ресурслар ва материалларни сотишдан, симобли лампалардан фойдаланувчиларга ва бошқа ташкилотларга утилизация қилиш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятдан тушадиган маблағлар, грантлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



IV. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


20. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Давсанэпидназорат" республика маркази ва уларнинг маҳаллий ҳудудий бўлинмалари симобли лампаларни тўплаш ҳамда утилизация қилиш бўйича фаолиятнинг ташкил этилиши ва юритилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.

21. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 388-модда









































Время: 0.1672
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск