ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 28.08.2011 й. 2011-13-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.09.2011 й. 1899-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.09.2011 й.

N 1899-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

28.08.2011 й.

N 2011-13


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 6 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор в.в.б.                                                                         А. Обидов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агарда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг бевосита филиал томонидан амалга оширилиши билан боғлиқ вазифаларни бажараётган филиалнинг штатида ходимлар сони уч кишидан ортиқ бўлмаса, профессионал иштирокчининг бош ташкилоти назоратчиси ёки филиал раҳбари филиал назоратчиси вазифаларини бажариши мумкин";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Филиал назоратчиси вазифалари филиал раҳбари томонидан бажарилган тақдирда филиал раҳбари:

бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ҳисобдордир;

аниқланган барча қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ахборот беради;

филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва раҳбарига тақдим этади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 402-модда















































Время: 0.2169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск