Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.09.2011 й. 2268-сон билан рўйхатга олинган 19.08.2011 й. Молия вазирлигининг 55-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-28-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 04-8/3508-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 27 сентябрда 2268-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Давлат солиқ

қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2011 йил 19 августдаги

55, 2011-28, 04-8/3508-сон қарорига

ИЛОВА



Телекоммуникация хизматларидан олинадиган

даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги ва 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг (кейинги ўринларда "Ўзбектелеком" АК деб юритилади) бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўзбектелеком" АКнинг Ижрочи аппарати (кейинги ўринларда Компания деб юритилади) ва филиалларига татбиқ этилади.


2. Мазкур Низом телекоммуникация хизматларини кўрсатишда Компаниянинг ягона технологик жараёнида иштирок этувчи филиаллари билан ўзаро муносабатларида, шунингдек Халқаро электр алоқа Регламенти (Телеграфия ва телефония бўйича бутунжаҳон маъмурий конференциясининг якуний ҳужжатлари, Мельбурн, 1988 й., ТТБМК-88) (кейинги ўринларда Халқаро электр алоқа Регламенти деб юритилади) ва Халқаро электр алоқа иттифоқи Тавсияларига мувофиқ хорижий операторлар билан телекоммуникация хизматлари учун ўзаро ҳисоб-китобларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларни тан олиш ва аниқлаш тартибини белгилайди.


3. "Ўзбектелеком" АК ва бошқа хорижий операторлар ўртасидаги икки томонлама шартномалар билан Халқаро электр алоқа Регламентида назарда тутилган ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартибининг айрим ҳолатлари, тўлов валютаси турлари, акцептлаш, ҳужжатларни тузиш ва тақдим этиш тартиби ва муддатлари белгиланиши мумкин.


4. Мазкур Низомда қуйидаги атама ва тушунчалар ишлатилади:


трафик ўтказиш - абонентлар (телекоммуникация тармоқлари) ўртасида уланишларни ўрнатиш ва ахборот узатиш жараёнини амалга ошириш;


ҳисоб-китоб таксалари - "Ўзбектелеком" АК ва (ёки) унинг филиаллари томонидан бошқа ташкилотлар билан тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатиш технологик жараёнининг муайян босқичида тармоқ хизматини кўрсатиш бўйича иш қийматини акс эттирувчи тариф қисми;


фоиз ставкаси (улуш) - тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафиги ўтказмаси ҳажмидан ва Компания ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда ягона технологик жараёнда иштирок этувчи филиалларнинг харажатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган даромадлар улушининг миқдори. Бунда улуш миқдори қатъий белгиланган сумма кўринишида белгиланиши мумкин;


хизматлар экспортидан даромадлар - хорижий алоқа операторлари томонидан акцептланган счётларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига кирувчи физик ҳажмлардан (трафиклардан) келиб чиққан ҳолда аниқланадиган хорижий алоқа операторларига кўрсатилган телекоммуникация хизматларидан ҳамда Интернет тармоғи хизмати, халқаро алоқа каналларининг ижараси ва телекоммуникациянинг бошқа хизматлари бўйича даромадлар;


хизматлар импорти бўйича харажатлар - Компания томонидан акцептланган счётларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан чиқувчи физик ҳажмлардан (трафиклардан) келиб чиққан ҳолда аниқланадиган хорижий алоқа операторлари томонидан кўрсатилган телекоммуникация хизматлари ҳамда Интернет хизмати, халқаро алоқа каналларининг ижараси ва телекоммуникациянинг бошқа хизматлари бўйича харажатлар;


хорижий алоқа оператори - телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хорижий давлат телекоммуникация оператори ва (ёки) хорижий давлат алоқа операторининг номидан ҳисоб-китобларни (ўзаро ҳисоб-китобларни) амалга оширувчи хорижий давлатнинг ваколатли ташкилоти;


счётлар сальдоси - Халқаро электр алоқа Регламенти, Халқаро электр алоқа иттифоқи Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатиш даврига тааллуқли тўланиши лозим бўлган ойлик, чораклик счётлар (инвойс, счёт, ҳисобварақ-фактура);


филиаллар - телекоммуникация хизматларини кўрсатишда ягона технологик жараёнда иштирок этувчи ва телекоммуникация тармоғини техник, эксплуатация жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ривожланишини таъминлайдиган "Ўзбектелеком" АКнинг филиаллари.

Филиаллар қуйидагиларни амалга оширади:

маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникация хизматларини, уларнинг ҳисобини ва фойдаланувчилардан маблағларни йиғишни таъминлайди, шунингдек таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган хизматларнинг бошқа турларини;

шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари алмашинуви учун кабель ва радиореле алоқа линиялари ва техник воситаларини эксплуатация қилиш ва ривожлантиришни;

барча турдаги шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматларини ўтказишни.



II. "ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ" АКДА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ХИЗМАТЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАҚСИМЛАШ


5. Компания ягона технологик жараёнда телекоммуникация хизматларини кўрсатишни амалга оширадиган филиалларнинг ўзаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.


6. Компания фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга умумий тушумдан улуш маблағларини қайта тақсимлашни амалга оширади.


7. Фоиз ставкаси (улуш) миқдори Компания томонидан ижарага берилган каналлар ҳажмидан, оқимлар ва трактлар ҳажмидан, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафигининг ўтказиш ҳажмидан ҳамда техник ва эксплуатация фаолиятини таъминлаш бўйича ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, шунингдек филиал телекоммуникация тармоғини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


8. Компаниянинг асосий фаолиятидан даромади қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда шаклланади:

фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга йўналтирилган улуш маблағларини чегириб ташлаган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар, шартномавий тарифлар, ҳисоб-китоб таксалари бўйича фойдаланувчилар ва хорижий операторларга кўрсатилган телекоммуникация хизматлари (ижарага берилган каналлар ҳажмидан, оқимлар ва трактлар ҳажмидан, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафигининг ўтказиш ҳажмидан ҳамда Ўзбекистон Республикасига кирувчи халқаро трафик, Интернет тармоғи хизмати, халқаро алоқа каналларининг ижараси ва телекоммуникациянинг бошқа хизматлари)ни реализация қилиш ҳажмидан;

фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган, филиаллар томонидан йўналтирилган улуш маблағларидан.


9. Филиаллар умумий тушумдан маблағларнинг муайян улушини белгиланган фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ кейинчалик қайта тақсимлаш учун Компанияга юборади.


10. Филиалларнинг асосий фаолиятидан даромади қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда шаклланади:

фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ кейинчалик қайта тақсимлаш учун Компанияга йўналтирилган улуш маблағларини умумий тушумдан чегириб ташлаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар, шартномавий тарифлар, ҳисоб-китоб таксалари бўйича фойдаланувчиларга кўрсатилган телекоммуникация хизматларини реализация қилиш ҳажмидан;

оқимлар ва трактлар ҳажмига, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафигининг ўтказиш ҳажмига мувофиқ ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда ягона технологик жараёнда иштирок этувчи филиалларнинг техник, эксплуатация жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш учун даромадларни қайта тақсимлашдан филиалларга тегишли бўлган улуш маблағларидан.



III. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ХОРИЖИЙ

АЛОҚА ОПЕРАТОРЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


11. Компания кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни Халқаро электр алоқа Регламенти ва Халқаро электр алоқа иттифоқи Тавсияларига ҳамда тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ амалга оширади.


12. Хорижий алоқа операторлари билан барча муносабатлар тўғридан-тўғри йўналишлар трафигининг ўтказиши ташкил этилган шароитда битимлар (шартномалар) асосида ёки Тўғридан-тўғри йўналишлар операторлари халқаро коммутация марказлари орқали транзит йўли билан трафик ўтказмасида ёзма хабарномалар ва келишувлар асосида ўрнатилади.


13. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун счётлар Халқаро электр алоқа Регламенти ва Халқаро электр алоқа иттифоқи Тавсияларига ҳамда тузилган битимлар (шартномалар) шартларига мувофиқ тузилади, тақдим этилади ва хорижий алоқа операторлари билан акцептланади (келишилади).


14. Халқаро электр алоқа Регламентига мувофиқ:

счётлар имкон қадар тезроқ (фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно), улар тегишли бўлган ойнинг кейингисидан бошлаб учинчи ой тугагунга қадар жўнатилиши лозим;

хорижий алоқа операторлари счётлар устидан, уларни олган санадан бошлаб икки календарь ой мобайнида, аммо фарқларни ўзаро мақбул доирага келтириш учун зарур бўлган даражадагина протест келтириш ҳуқуқига эга;

махсус келишувлар мавжуд бўлмаган алоқа турлари учун кредитловчи алоқа оператори қисқа муддатларда тегишли бўлган давр учун ойлик сметалар (счётлар) бўйича сальдосини кўрсатган ҳолда чораклик счётларни тақдим этади ва ушбу счётларни икки нусхада дебетланувчи алоқа операторига жўнатади, у ўз навбатида счётнинг бир нусхасини текширгандан сўнг, акцептланганлик белгисини қўйган ҳолда қайтаради.


15. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича тўланиши лозим бўлган счётларни тузиш, тақдим этиш, солиштириш, тасдиқлаш Халқаро электр алоқа Регламентига мувофиқ, ҳисобот даври тугаганидан кейин 5 ой давомида амалга оширилади.


16. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар Халқаро электр алоқа Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ, сальдо асосида амалга оширилади.


17. Счётлар сальдосини тўлаш дебитор билан келишилганидан кейин, кредитор томонидан танланган валютада Халқаро электр алоқа Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар) шартларига мувофиқ амалга оширилади.


18. Ўзаро ҳисоб-китоблар тақдим этилган ва акцептланган счётлар сальдоси асосида амалга оширилади.


19. Компания хорижий алоқа операторлари билан биргаликда ўзаро келишув бўйича тўланиши лозим бўлган ўз счётларини Халқаро электр алоқа Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ, ўзаро ҳисобга олишнинг турли усуллари билан тартибга солиши мумкин.


20. Кўрсатилган хизматлар учун счётлар хорижий алоқа операторлари билан тузилган битимлар (шартномалар) шартларига мувофиқ валютада тақдим этилади.


21. Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб ҳисобланган Халқаро электр алоқа иттифоқининг Устави ва Конвенциясига ҳамда Халқаро электр алоқа Регламентига мувофиқ, қайсидир давлатнинг миллий қонун ҳужжатларига кўра халқаро электр алоқа хизматлари учун такса ундириш учун солиқ кўзда тутилган бўлса, бундай солиққа, қоида тариқасида, ушбу мамлакат мижозлари томонидан тўланадиган халқаро электр алоқа хизматлари тортилади, агар аниқ махсус ҳолатлар учун тузиладиган бошқа келишувлар мавжуд бўлмаса.



IV. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ ФИЛИАЛДАГИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


22. Телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум филиалнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:


а) ўрнатилган ва шартномавий тарифлар бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинадиган қайта тақсимланмайдиган тушум:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан олинадиган тушумнинг умумий суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти - тасдиқловчи бирламчи ҳужжат (бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳ.к.)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган соф тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - телекоммуникация хизматларининг реализация қилинган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);


б) умумий тушумдан улуш маблағлари фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ кейинчалик қайта тақсимлаш учун Компанияга йўналтирилиши лозим бўлган, ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушумга:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан тушумнинг умумий суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалга тегишли бўлган миқдордаги даромад (соф тушум) суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга тегишли бўлган миқдордаги даромад суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);

кредит 6110 "Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда Компанияга тегишли бўлган миқдордаги маблағлар суммасига.


23. Тасдиқланган фоиз ставкалари (улушлар)га мувофиқ умумий тушумдан филиаллар томонидан олинадиган улуш маблағларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


дебет 4110 "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда филиаллар томонидан олинадиган тушум суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиаллар томонидан олинадиган даромад (соф тушум) суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиаллар томонидан олинадиган миқдордаги маблағлар суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун).


24. Шартномага мувофиқ тегишли ой учун кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари ҳисобига бўнак тўловларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:


дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ш.к.);

кредит 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти.


25. Илгари олинган бўнак тўловлари суммасини ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум тан олинганда ҳисоблашишга олиб бориш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4110 "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётлари.


26. Тузилган ҳисобварақ-фактура, инвойс, счётлар сальдосига мувофиқ, ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматини реализация қилиш бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пул маблағларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ.к.);

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4110 "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётлари - илгари олинган бўнаклар ҳисобга ўтказилганидан кейин олинган пул маблағлари суммасига.



V. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ КОМПАНИЯДАГИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


27. Телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум Компаниянинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:


а) ўрнатилган ва шартномавий тарифлар бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинадиган қайта тақсимланмайдиган тушум:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан олинадиган тушумнинг умумий суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти - тасдиқловчи бирламчи ҳужжат (бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳ.к.)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан соф тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - телекоммуникация хизматларининг реализация қилинган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);


б) умумий тушумдан улуш маблағлари фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга қайта тақсимланиши лозим бўлган, ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушумга:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан тушумнинг умумий суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган миқдордаги телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан соф тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган миқдордаги телекоммуникация хизматларининг реализация қилинган ҳажмига ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);

кредит 6110 "Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда филиалларга тегишли бўлган миқдордаги маблағлар суммасига.


28. Фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ қайта тақсимлаш учун Компанияга тегишли бўлган (оладиган) умумий тушумдан улуш маблағлари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:


дебет 4110 "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар" счёти - умумий тушумдан Компанияга тегишли бўлган улуш маблағлари суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган соф тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган тушумга ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);

кредит 6110 "Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар" счёти - фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда филиалларга тегишли бўлган миқдордаги маблағлар суммасига.


29. Шартномага мувофиқ тегишли ой учун кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари ҳисобига бўнак тўловларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:


дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ш.к.);

кредит 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти.


30. Илгари олинган бўнак тўловлари суммасини ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум тан олинганда ҳисоблашишга олиб боришни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қуйидаги тарзда амалга оширилади:


дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4110 "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётлари.


31. Тузилган ҳисобварақ-фактура, инвойс, счётлар сальдосига мувофиқ, ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматини реализация қилиш бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пул маблағларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ.к.);

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4110 "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётлари.



VI. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ ЭКСПОРТИ

ВА ИМПОРТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


32. Хизматлар экспортидан даромадлар ва хизматлар импорти бўйича харажатлар Компаниянинг бухгалтерия ҳисобида физик ҳажмлар (трафиклар)дан келиб чиқиб, акцептланган счётлар асосида қиймат ифодасида акс эттирилади.


33. Халқаро электр алоқа Регламентида назарда тутилган счётларни тақдим этиш шартларига мувофиқ хизматлар экспортидан даромадлар ва хизматлар импорт бўйича харажатларни счётларда акс эттириш даври телекоммуникация хизматларини ҳақиқатда кўрсатиш даври ва уни акцептлаш санаси билан мос келмаслиги мумкин.

Хизматлар экспортидан даромадлар ва хизматлар импорти бўйича харажатларни Компаниянинг бухгалтерия ҳисобида тан олиш қуйидаги тарзда амалга оширилади:


а) Компания томонидан телекоммуникация хизматларини экспорт қилишдан олинадиган тушум (даромад)нинг тан олиниши акцептланган счётлар асосида, улар хорижий алоқа операторларидан олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - телекоммуникация хизматлари экспортидан тушум (даромад) суммасига;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти.

Бунда, Компания ва филиаллар томонидан телекоммуникация хизматларини экспорт қилиш билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти Бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон) мувофиқ акс эттирилади;


б) телекоммуникация хизматларини импорт қилиш бўйича харажатлар акцептланган счётлар асосида, уларни хорижий алоқа операторларидан олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади:

дебет 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счёти - телекоммуникация хизматларини импорт қилиш бўйича харажатлар қийматига;

кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


34. Мазкур Низом "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 406-модда




















































Время: 0.1477
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск