ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2011 й. 267-сон "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2011 й.

N 267



РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ

МОСЛАШУВИ     МАРКАЗИНИ     ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш ва унинг ижтимоий ночор гуруҳларга тегишли болаларга ва уларнинг оилаларига ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатишга доир фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Молия вазирлигининг:

муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини модернизация қилиш, ногиронлиги бўлган болалар учун махсус сузиш бассейни қуриш ва зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан қўшимча жиҳозлаш йўли билан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) моддий-техника базасини мустаҳкамлашни;

2012-2014 йиллар мобайнида Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Марказнинг минтақавий филиалларини босқичма-босқич ташкил этишни назарда тутувчи 1-иловага мувофиқ Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:

Марказнинг минтақавий филиалларини жойлаштириш учун 1-иловада кўрсатилган муддатларда тегишли бинолар ажратсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда қурилиш ишларини молиялаштириш ҳамда зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар харид қилиш учун хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


3. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларнинг улар томонидан ихтиёрий мурувват ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказ ходимлари сонининг 4 нафарга кўпайиши билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун жорий йилда зарур бюджет маблағлари ажратсин, 2012 йилдан бошлаб эса - ушбу харажатларни қоплаш ҳамда Марказнинг ташкил этилаётган минтақавий филиаллари таъминотига республика бюджетининг таълим соҳасига йўналтириладиган маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағларни назарда тутсин.


5. Марказ, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар ҳамда ҳар ярим йиллик якунларига кўра Вазирлар Маҳкамасига Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 399-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 сентябрдаги

267-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

фаолиятини янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ

  

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул бажарувчилар


1.

Муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини модернизация қилиш, ногирон болалар учун махсус сузиш бассейни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва пудрат қурилиш ташкилотини аниқлаш.


2012 йил

1 мартгача

Хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


2.

Муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини модернизация қилиш, ногирон болалар учун махсус сузиш бассейнини Марказ биносига ёндош  қуриш ишларини амалга ошириш.


2012 йил

1 августгача

Хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


3.

Марказни мебель, кондиционерлар, компьютерлар ва ташкилий техника, махсус сурдологопетик ва сурдопсихологик ускуналар билан жиҳозлаш.


2012 йил

1 июлгача

Хўжалик субъектлари ва ташкилотлар маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


4.

"Самавто" қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган битта "ISUZU" автобуси сотиб олиш.


2012 йил

1 июлгача

"Ўзавтосаноат" АК маблағлари


"Ўзавтосаноат" АК, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


5.

Марказ ходимлари сонини 4 нафарга кўпайтириш.


2011 йил

1 октябргача


Бюджет маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


6.

Марказнинг минтақавий филиалларини жойлаштириш учун тегишли бинолар ажратиш:

Қарши шаҳрида;

Самарқанд шаҳрида;

Фарғона шаҳрида.


2013 йил сентябрь

2012 йил сентябрь

2011 йил

ноябрь


-

Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


7.

Марказнинг Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги филиалларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун хорижий ва маҳаллий ташкилотлар грант маблағларини жалб этишни назарда тутувчи лойиҳа таклифларини тайёрлаш.


Ҳар йили

1 февралгача

(2012-2014

йиллар

мобайнида)


-

Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


8.

Марказнинг Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги филиаллари биноларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказиш.


Ҳар йили

1 февралгача

(2012-2014

йиллар

мобайнида)


Хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағлари


Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


9.

Белгиланган тартибда пудрат қурилиш ташкилотларини аниқлаш ҳамда Марказнинг Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги филиаллари биноларини реконструкция қилишни таъминлаш.


Ҳар йили

15 мартгача

(2012-2014

йиллар

мобайнида)


Хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағлари


Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


10.

Марказнинг минтақавий филиалларини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, мебель ва жиҳозлар рўйхатини тузиш.


2012 йил

1 январгача

-

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси.


11.

Марказнинг минтақавий филиалларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш:

Қарши шаҳрида;

Самарқанд шаҳрида;

Фарғона шаҳрида.


2014 йил августгача

2013 йил агустгача

2012 йил март-август


Хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағлари


Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.


    





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 сентябрдаги

267-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий мослашуви

маркази фаолиятини янада ривожлантириш

тадбирларини амалга ошириш учун мурувват

ёрдами кўрсатаётган хўжалик юритувчи

субъектлар ва ташкилотларнинг

МАБЛАҒЛАРИ

(млн. сўм)

Т/р


Ташкилот номи


Ҳаммаси


шу жумладан:


2011 йилда


2012 йилда


1

"Ўзбекнефтгаз" МХК


130,0

90,0

40,0

2

Навоий КМК


120,0

80,0

40,0

3

Олмалиқ КМК


110,0

70,0

40,0

4

"Ўзметкомбинат" ОАЖ


110,0

70,0

40,0

5

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


110,0

70,0

40,0

6

"Ўзбектелеком" АК


100,0

70,0

30,0

7

"Ўзнефтмаҳсулот" АК


100,0

70,0

30,0

8

"Ўзавтосаноат" АК


70,0

50,0

20,0


Жами:


850,0

570,0

280,0

                   





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 сентябрдаги

267-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Республика болалар ижтимоий мослашуви

марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил

7 сентябрдаги 419-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги "65" ва "36" рақамлари тегишли равишда "69" ва "40" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. 2-иловада:


а) "Ахборот-консалтинг хизмати" устунидаги "13" рақами "17" рақами билан алмаштирилсин;


б) илова охиридаги матнда "65" ва "36" рақамлари тегишли равишда "69" ва "40" рақамлари билан алмаштирилсин.









































Время: 0.1602
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск