ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 28.04.2000 й. 8-сон "Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2000 й.

N 8


ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА

ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШГА

ДОИР ИШЛАР ЮЗАСИДАН СУД

АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА


Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг валюта якка ҳукмронлигига путур етказади, улар кўпинча талон-торож қилиш, порахўрлик, божхона қонунчилигини бузиш каби жиноятлар билан боғлиқ бўлади.

Суд амалиётини ўрганиш судлар мазкур тоифадаги ишларнинг асосан тўғри ҳал этилишини таъминлаётганликларини кўрсатди. Шунинг билан биргаликда, валюта қимматликлари тушунчаларини турлича талқин қилиш, жиноятларни нотўғри тавсифлаш каби хатоликларга ҳам йўл қўйилмоқда.

Жазо тайинлашда алоҳида ёндашув қоидасига риоя этилмаяпти, айрим ҳолларда жиноий йўл билан орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат тасарруфига ўтказилмаяпти, валюта қимматликларининг қонунга хилоф қандай йўллар билан ва қайси манбалардан қўлга киритилаётганлиги, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш масалаларига лозим даражада эътибор қаратилмаяпти.

Шу муносабат билан ҳамда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиётида вужудга келаётган масалаларни тушунтириш заруриятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш манбалари, ўтказиш йўллари, усуллари, жиноятларнинг барча иштирокчилари аниқланиши ва жавобгарликка тортилишига алоҳида эътибор қаратилиши, жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилиши лозим.


2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, валюта қимматликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми саккизинчи бўлимида белгиланган бўлиб, уни кенгайтирилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:

чет эл валютаси;

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар - фонд бойликлари (акция, облигация ва бошқалар);

чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва бошқалар);

ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар - олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно;

хом ашё ёки ишлов берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар - олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александритлар, шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда уларнинг резгиларидан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари бундан мустасно.

3. Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни 4-моддасига кўра, чет эл валютаси жумласига қуйидагилар киради:

муомаладаги ҳамда чет давлат (чет давлатлар гуруҳи) ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари, чет давлатларнинг (чет давлатлар гуруҳининг) пул бирликларида ҳамда халқаро пул бирликлари;

ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар.

4. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш деб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ҳаракатлар содир этилган вақтда валюта қимматликларини ўрнатилган тартибларни бузган ҳолда сотиб олиш, сотиш ёки алмаштириш тушунилади.


5. Валюта қимматликларини сақлаш ва ташиш ҳолатлари ўзича валюта қимматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказишни ташкил этмайди.

Валюта қимматликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга қонунга хилоф равишда ўтган вақтдан бошлаб жиноят тамом бўлган деб ҳисобланади.

7. Чет эл валютасининг анча, кўп ва жуда кўп миқдорда эканлигини белгилаш масаласини ҳал этиш тергов ва суд органлари ваколатига киради. Улар бу масалани ҳал этишда битимлар амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигига нисбатан курсидан келиб чиқишлари лозим.


8. Фуқаролар томонидан биринчи маротаба содир этилган валюта қимматликларини анча миқдордан кам миқдорда қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 170-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдордан кам миқдорда олиш ёки ўтказиш, башарти қилмиш шундай ҳаракатларни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса, ЖК 177-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдорда олиш ёки ўтказиш ЖК 177-моддаси иккинчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар шахсда анча миқдор ёки ундан ортиқ валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсади бўлиб, бу мақсадни қисмларга бўлиб амалга оширса, унинг ҳаракатлари валюта қимматликлари умумий суммасидан келиб чиқиб, ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.

9. Қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси (айблов хулосаси) ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган деб топилганлиги акс эттирилиши шарт. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилиш учун шахс муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши талаб этилмайди.

10. Валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек валюта қимматликларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, хизматчининг қонунга хилоф равишда моддий ёки мулкий фойда олиши Жиноят кодексининг фақат ана шундай жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.

12. Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича тавсифланиб Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида тавсифланиши лозим.

Қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олган ва кейинчалик уларни ўтказган шахснинг қилмиши валюта қимматликларидан қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида тавсифланиши лозим.


13. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят нарсалари деб топилган валюта қимматликларининг давлат эгалигига ўтказилиши масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим.

14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 405-10, 471-моддаларига мувофиқ, ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинганида судлар ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласини ҳал этишлари шарт. Бунда шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда олиб қўйилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим.

Эгасининг хоҳиши билан жиноий битимнинг объекти бўлган валюта қимматликлари, уларнинг эгаси қайсидир асосларга кўра жиноий жавобгарликка тортилмаган тақдирда ҳам давлат даромадлари ҳисобига ўтказилиши керак.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш орқали орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат даромадлари ҳисобига ўтказилади. Агар жиноий йўл билан орттирилган пул ёки бошқа қимматликлар топилмаса, олинган сумма ёхуд қимматликларнинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.

16. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноят ишларининг судларда тўғри кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласинлар.







































Время: 0.2115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск