Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.05.2002 й. 1145-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.04.2002 й. 10/5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 30 майда 1145-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Бошқарувининг

2002 йил 22 апрелдаги

10/5-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга

хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари

рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси, унда банк мижозларига хос рақам бериш ва уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ҳамда мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.



1 §. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1. Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси (кейинги матнда БДМАБ) Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан юридик шахсларга, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга биринчи маротаба банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам бериш, уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ҳамда мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олишни таъминловчи ахборотлар базаси бўлиб ҳисобланади.

БДМАБга Ахборотлаштириш Бош Маркази (кейинги матнда АБМ) томонидан хизмат кўрсатилади ҳамда унинг фаолияти устидан назорат Марказий банк томонидан олиб борилади.


2. БДМАБ банк мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни, қолдиқ суммаларини қайд қилмаган ҳолда сақлайди.


3. Агар юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар (ваколатхоналар) юридик шахс сифатида амал қилаётган бўлса, ушбу филиаллар (ваколатхоналар)га ҳам алоҳида хос рақам берилади.


4. БДМАБда мижозларга берилган хос рақамлар уларнинг хўжалик фаолияти тугатилган вақтдан бошлаб, 3 йил мобайнида сақланади ва бу давр ичида мазкур хос рақам бошқа мижозларга берилмайди.


5. Мижозларнинг ҳисобварақлари БДМАБда, ҳар бир баланс ҳисобварақлари учун валюталар кодлари бўйича кетма-кет рақамлаш тамойили асосида дастурий равишда шакллантирилади, бюджет ташкилоти бундан мустаснодир. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларини шакллантиришда ҳисобварақ тартиб рақами ўрнига даромад (харажат) моддаси (бўлими) кўрсатилади. Мижознинг БДМАБда шакллантирилган банк ҳисобварағи банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва уларни банкда ўзгартириш мумкин эмас.


6. Мижозга асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ (кейинги матнда-асосий депозит ҳисобварақ) очиш жараёнида банк БДМАБдан мижозга хос рақам берилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан кейин, бу тўғрисида ўз мижозига хабар беради ва шундан кейингина мижоз ушбу ҳисобварақ бўйича банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.


7. Мижозга дастлабки очилган ёки бошқа банкдан ўтказилган банк ҳисобварақлари бўйича барча ҳисоб-китоблар кейинги иш кунидан бошлаб амалга оширилади.


8. БДМАБда ҳисобварақларни очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, вақтинча ёпиш ва вақтинча ёпилган ҳисобварақларни очиш саналари шакллантирилади ва банкларга узатилади. Улар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.


9. Ўзбекистон Республикаси банклари билан БДМАБ ўртасидаги ахборот алмашиниш сўров файли тамойилига асосланади ва АБМнинг электрон почта тизими орқали амалга оширилади.


10. БДМАБга сўровлар жўнатилгандан кейин, АБМ файлнинг БДМАБга узатилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани банкка жўнатади.


11. Банклардан БДМАБга келиб тушадиган барча сўров турлари дастурий равишда шу куннинг ўзидаёқ қайта ишланади.


12. Банкларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.


13. БДМАБдан келиб тушган жавоб файлларининг барча маълумотлари банкда мижоз тақдим этган ҳужжатлар асли билан такроран солиштирилади. Агар хатолар аниқланса, БДМАБга хато маълумотлар бартараф қилинган ҳолда қайта сўров жўнатилади.


14. Банк ёки банк филиалининг фаолияти тугатилаётганда, мижозларнинг барча ҳисобварақлари олдиндан ёпилиши ёки банк фаолияти тугатилгунга қадар БДМАБ орқали бошқа банкка ўтказилиши шарт.


15. Сўровлар бўйича кўрсатилган хизмат ҳақи АБМ ва банк ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилади.


16. БДМАБдаги маълумотларни, шу жумладан банк сири ҳисобланган маълумотларни қонунчиликка зид равишда ошкор қилишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



2 §. БДМАБНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ



17. БДМАБ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) банк депозиторларининг ахборотлар базасини шакллантириш, сақлаш, тўлдириб бориш ва уни фаол ҳолатда сақлаб туришни таъминлаш;

б) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда, банк сирига риоя этган ҳолда тегишли давлат органлари билан банк депозиторлари ҳисобварақлари ва депозиторлар тури бўйича электрон маълумотлар алмашиш;

в) банклараро электрон тўловларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш;

г) банкларнинг сўровларига жавоб бериш;

д) банкларнинг маълумотларига мувофиқ ахборотлар базасини тезкор ўзгартириб бориш;

е) сўралган ахборотларни тезкор излаш;

ж) ахборотлар базаси архивини ташкил этиш ва уни белгиланган муддатда сақлаш;

з) тизимнинг фаолият кўрсатиш бўйича электрон баённомасини юритиш;

и) қабул қилинган, жўнатилаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган ахборотлар муҳофазасини таъминлаш;

к) фавқулодда ҳолатлар юз берганда банкларни ўз мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлиқ таъминлаш;

л) қонунда кўзда тутилган ҳолларда тегишли давлат органларининг ёзма сўровларига асосан БДМАБда рўйхатга олинган депозиторлар ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.



3-§. БДМАБНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ



18. БДМАБ банк мижозларининг ҳаққоний маълумотларини сақлайди ва қуйидаги таркибдаги маълумотлар билан шаклланади:


а) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

б) мижознинг номи;

в) мижоз мақоми;

г) мижоз тури;

д) рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами;

е) рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси;

ж) рўйхатга олган ташкилот номи;

з) ташкилий-ҳуқуқий шакли коди;

и) мулкчилик шакли коди;

к) манзил коди;

л) юридик шахс коди;

м) тармоқ коди;

н) резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);

о) мижознинг мамлакат коди;

п) мижознинг хос рақами;

р) бош корхонанинг СТИРи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

с) бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

т) бош корхонанинг номи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

у) мижозга банк ҳисобварағи очган банк коди;

ф) мижознинг ҳисобварағи.



4 §. БДМАБ ГА(ДАН) ЖЎНАТИЛАДИГАН

СЎРОВ (ЖАВОБ) ТУРЛАРИ



19. БДМАБ банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади:


а) мижозни идентификациялаш (0-сўров тури);

б) мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш (1-сўров тури);

в) мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш (2-сўров тури);

г) ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш (3-сўров тури);

д) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш (4-сўров тури);

е) мижозларнинг ҳаққоний маълумотларини ўзгартириш (5-сўров тури);

ж) асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш (6-сўров тури);

з) мижозларнинг ҳисобварақларини ёпиш (7-сўров тури);

и) мижозларнинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш (8-сўров тури);

к) мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш (9-сўров тури).

0-сўров тури. "Мижозни идентификациялаш"


20. 0-сўров тури БДМАБда мижозни СТИРи орқали аниқлаш учун белгиланган. Бу сўров мижозга хос рақам беришдан олдин ва унга ҳисобварақ очилаётганда шакллантирилади ҳамда мижозни олдин бошқа бирор бир банк филиалида банк ҳисобварағи очган ёки очмаганлигини аниқлаш учун қўлланилади.


21. Мижоз олдин хос рақам олган бўлса, унда БДМАБдан мижоз ҳақидаги ҳаққоний маълумотлар кўрсатилган ҳолда жавоб қайтарилади. Банк ходими БДМАБдан олинган маълумотни мижоз ҳақидаги маълумот билан таққослайди, улар мос келган ҳолда, 2-сўров тури ёрдамида мижозга ҳисобварақлар очади.

0-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 1-иловада келтирилган.


1-сўров тури. "Мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш"


22. 1-сўров тури банк мижозларига миллий валютада дастлабки асосий депозит ҳисобварағи очишда уларга БДМАБда хос рақам бериш учун мўлжалланган. Ушбу сўров фақат мижоз олдин БДМАБдан хос рақам олмаган бўлсагина шакллантирилади.


23. Агарда филиаллар (ваколатхоналар) юридик шахс мақомига эга бўлса, БДМАБга 1-сўров турини шакллантиришда бош корхонанинг номи, хос рақами ва СТИРи кўрсатилиши шарт. Қолган ҳолларда филиаллар (ваколатхоналар) учун БДМАБга 2-сўров тури шакллантирилади ва бош корхонанинг хос рақами ва СТИРи билан ҳисобварақ очилади.

1-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 2-иловада келтирилган.


2-сўров тури. "Мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш"


24. 2-сўров тури банкда мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очишда қўлланилади.


25. БДМАБда мижозларнинг мавжудлиги текширилади ва сўровда кўрсатилган баланс ҳисобварағи ва валюта коди бўйича очилган мижознинг барча ҳисобварақлари таҳлил қилинади ҳамда ҳисобварақ шакллантирилиб, жавоб файлида банкка қайтарилади.


26. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилган ёки вақтинча тўхтатилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақ (ссуда ва бошқа ҳисобварақлар) очилмайди ва банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади.


2-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 3-иловада келтирилган.


3-сўров тури. "Ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш"


27. 3-сўров тури қонунчиликда кўзда тутилган ҳужжатларга асосланган ҳолда, мижознинг ҳисобварағи бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун банк томонидан шакллантирилади.


28. Мижознинг барча ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров фақат асосий депозит ҳисобварағини очган банк томонидан шакллантирилади.


29. Аниқ бир ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш сўров турини шу ҳисобварақни очган банкнинг ўзи шакллантириши мумкин.


30. Мижознинг аниқ бир ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришга 3-сўров турида кўрсатилган барча маълумотлар кўрсатилади.


3-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 4-иловада келтирилган.


31. Аниқ бир баланс ҳисобварағи бўйича мижознинг барча ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришда ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол  "000" киритилади. Агар мижознинг барча валюталар бўйича ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш зарур бўлса, у ҳолда валюта коди ўрнига "VVV" узатилади.


32. Мижознинг ҳамма валюталар бўйича барча ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришда баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол  "00000", валюта коди ўрнига  "VVV" ва ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол  "000" берилади.


33. БДМАБнинг маълумотлар базасида 3-сўров тури қайта ишлангандан кейин, ҳисобварақлар вазиятининг "ҳаракатда"ги мақоми "вақтинча тўхтатилган" мақомига ўзгаради. БДМАБ 3-сўров турини шакллантирган банкка ҳисобварақлар ва банклар рўйхатини тегишли жавоб билан қайтаради ва ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобварақлардан вақтинча ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилган банкларга, қуйидагиларни ўз ичига олган жавоб файллари (банклар маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:


а) ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун сўровни жўнатган банк коди;

б) ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун асос;

в) асос берилган сана;

г) мижознинг ҳисобварағи;

д) ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана.


34. БДМАБдан мижознинг банк ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабар олинганда, ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш тўғрисида маълумот олингунга қадар вақтинча тўхтатилади.


4-сўров тури. "Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш"


35. 4-сўров тури банк томонидан мижознинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан ҳисобдан чиқаришга рухсат этилишида яъни ҳаракатга келтиришда шакллантирилади. Ушбу сўров тури фақат БДМАБга 3-сўров турини жўнатган банклар томонидан шакллантирилади.


4-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 5-иловада келтирилган.


36. Мижознинг аниқ бир ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтиришда, ҳамма кўрсатилган реквизитлар 4-сўров турига киритилади.


37. Аниқ бир баланс ҳисобварағи бўйича мижознинг барча ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтиришда ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол  "000" киритилади. Агар мижознинг барча валюта бўйича кўрсатилган ҳисобварақларини ҳаракатга келтириш зарур бўлса, у ҳолда валюта коди ўрнига  "VVV" узатилади.


38. Мижознинг барча валюталар бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳамма ҳисобварақларини ҳаракатга келтиришда баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол  "00000", валюта коди ўрнига  "VVV", ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол  "000" берилади.


39. БДМАБнинг маълумотлар базасида 4-сўров тури қайта ишлангандан кейин ҳисобварақлар "вақтинча тўхтатилган" мақомидан "ҳаракатда"ги мақомига алмаштирилади ва банкка ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банклар рўйхати билан жавоб қайтарилади ҳамда ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақлар ҳаракатга келтирилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобдан чиқариш вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банкларга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жавоб файллари (банклар маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:


а) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун сўровни жўнатган банк коди;

б) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун асос;

в) асос берилган сана;

г) мижознинг ҳисобварағи;

д) ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;

е) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилган санаси.


40. БДМАБдан мижознинг ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш тўғрисидаги хабар олинганда, ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича ҳисобдан чиқариш амалларини бажаришга рухсат этилади.


5-сўров тури. "Мижознинг ҳаққоний маълумотларини ўзгартириш"


41. 5-сўров тури фақат мижознинг асосий депозит ҳисобварағи очилган банк томонидан мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлардан биронтаси ўзгарганда шакллантирилади.


42. БДМАБда 5-сўров тури орқали мижознинг барча олдинги тарихий тавсифномалари сақланган ҳолда маълумотлари янгиланади.


5-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 6-иловада келтирилган.


6-сўров тури. "Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш"


43. 6-сўров тури мижознинг асосий депозит ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи бошқа банкка кўчиришда банк томонидан шакллантирилади.


44. Мижознинг асосий депозит ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи бошқа банкка кўчирилишида:


а) мижоз бошқа банкка ўтаётганда банк мижознинг аризаси ва топшириғига асосан, унинг аcосий депозит ҳисобварағидаги қолдиқни бошқа банкка мижознинг аризасида кўрсатилган банкда очилган 29801 "Мижозларга тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китоби" ички ҳисобварағига ўтказади ва ўзида асосий депозит ҳисобварақни 6-сўров тури билан шу куннинг ўзидаёқ ёпади;

б) мижозни қабул қилаётган банк ўзида мижознинг ёпиладиган ҳисобварағидаги қолдиқни қабул қилиш учун банкда 29801 "Мижозларга тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китоби" ички ҳисобварағини очиши керак. Қолдиқлар ушбу ҳисобвараққа ўтказилгандан кейин, кейинги иш куни БДМАБга мижознинг хос рақами бўйича унга асосий депозит ҳисобварақ очиш учун 2-сўров тури жўнатилади. Бунда БДМАБда сўраладиган реквизит бўйича ҳисобварақнинг мавжудлиги "кўчирилган" белги, яъни "1" белги билан текширилади ва ушбу реквизит бўйича назорат калитидан ташқари янги ҳисобварақ очилади;

в) БДМАБга 6-сўров тури келиб тушганда ҳисобварақ мақоми "актив"дан "бошқа банкка кўчирилди"га ўзгартирилади. Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи банкдан банкка кўчирилганда иккиламчи депозит ҳисобварақлар ёпилмайди ва асосий депозит ҳисобварақнинг тартиб рақами сақланиб қолинади.


6-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 7-иловада келтирилган.


45. БДМАБдан жавоб файли олинганда ушбу ҳисобварақ бўйича сўров жўнатган банкда ҳисобварақнинг кўчирилган санаси дастурий равишда банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва барча амаллар тўхтатилади.


7-сўров тури. "Мижознинг ҳисобварағини ёпиш"


46. 7-сўров тури мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун банк томонидан шакллантирилади.


47. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилаётган бўлса, қайси валютада бўлишидан қатъи назар, мижознинг барча иккиламчи ҳисобварақлари ёпилиши керак, акс ҳолда, мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилмайди.


48. 7-сўров тури олинганда БДМАБда кўрсатилган ҳисобварақ мақоми "ҳаракатдаги"дан "ёпилган"га ўзгаради.


7-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 8-иловада келтирилган.


8-сўров тури. "Мижознинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш"


49. 8-сўров тури мижознинг бошқа банкларда барча валюта кодлари бўйича очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун мўлжалланган бўлиб, у маълумотлар олиш учун хизмат қилади.


50. Мижознинг депозит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун сўров турини фақатгина мижознинг асосий депозит ҳисобварағини очган банкнинг ўзигина шакллантириши мумкин.


51. Ссуда ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини шу мижозга хизмат кўрсатувчи барча банк юбориши мумкин.


8-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 9-иловада келтирилган.


52. Аниқ бир баланс ҳисобварағи (талаб қилиб олингунча депозит, ссуда ва бошқа ҳисобварақлар) рўйхатини олиш учун сўровда шу баланс ҳисобварақ рақами кўрсатилади.


53. Мижозларнинг бошқа банкларда очилган барча банк ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол  "00000" берилади.


54. Сўров тури БДМАБда таҳлил қилинади ва сўралган мижознинг ҳисобварақлари билан банклар кодини кўрсатган ҳолда банкка жавоб қайтарилади.


9-сўров тури. "Мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш"


55. 9-сўров тури банк томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Бундай ҳолларда, банклар тегишли ҳужжатга асосланган ҳолда, мижозининг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.


56. Бунда мижознинг барча ҳисобварақлари БДМАБда қуйидаги тартибда ёпилади:


а) мижознинг асосий депозит ҳисобварағини очган банк унинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари рўйхатини 8-сўров тури билан олиши керак;

б) мижознинг хос рақами фаоллигининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши муносабати билан банкларга мижознинг иккиламчи депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги қолдиқларини (агар бор бўлса) асосий депозит ҳисобварағига ўтказиб ёпиши тўғрисида асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк хабардор қилиши керак.

в) мижознинг депозит ва бошқа ҳисобварақларини ёпиш 7-сўров тури билан амалга оширилади;

г) мижознинг хос рақами фаоллиги 9-сўров тури билан тўхтатилади.


9-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 10-иловада келтирилган.


57. Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатишда, унинг барча ҳаққоний маълумотлари дастурий равишда БДМАБнинг маълумотлар базасидан электрон архив базасига ўтказилади.





1-ИЛОВА




МИЖОЗНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

0-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижоз мақоми


+


+


3.


Мижознинг номи


-


+


4.


Мижоз тури


-


+


5.


Резидентлик белгиси


-


+


6.


Мамлакат коди


-


+


7.


Рўйхатга олган ташкилот номи


-


+


8.


Рўйхатдан   ўтказилганлик   тўғрисидаги   гувоҳнома рақами



+


9.


Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома  санаси


-


+


10.


Ташкилий-ҳуқуқий шакл коди


-


_+


11.


Мулкчшшк шакли коди


-


_+


12.


Манзил коди


-


_+


13.


Юридик шахс коди


-


_+


14.


Тармоқ коди


-


_+


15.


Солиқ тўловчининг идентификация рақами


+


+


16.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


-


+


17.


Ҳисобварақ очилган сана


'-


+


18.


Мижозга ҳисобварақ очган банк коди


-


+


19.


Бош корхонанинг номи


-


_+


20.


Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


-


_+


21.


Бош корхонанинг СТИРи ",


-


_+


Изоҳ: 7, 8, 9-кўрсаткичларида сўралган маълумотлар туридан бюджет ташкилотлари мустасно.


Низом жадвалидаги "+" ва "-" ишоралар қуйидаги маънони бидциради:

"+" - сўров (жавоб) таркибига киради;

"-" - сўров (жавоб) таркибига кирмайди;

"_+" - сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин.





2-ИЛОВА




МИЖОЗЛАРГА  ХОС РАҚАМ БЕРИШ ВА АСОСИЙ

ДЕПОЗИТ ҲИСОБВАРАҚ ОЧИШ

1-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижоз мақоми


+


+


3.


Мижознинг номи


+


+


4.


Мижоз тури


+


+


5.


Резқдентлик белгиси


+


+


6.


Мамлакат коди


+


+


7.


Рўйхатга олган ташкилот номи


_+


_+


8.


Рўйхатдан   ўтказилганлик   тўғрисидаги   гувоҳнома рақами


_+


_+


9.


Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси


_+


_+


10.


Ташкилий-ҳуқуқий шахл коди


_+


_+


11.


Мулкчилик шакли коди


_+


_+


12.


Манзил коди


_+


_+   .


13.


Юридик шахс коди


_+


_+


14.


Тармоқ коди


_+


_+


15.


Солиқ тўловчининг идентификация рақами


+


+


16.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


-


+


17.


Баланс ҳисобварағи


+


+


18.


Валюта коди


+


+


19.


Мижознинг ҳисобварағи


-


+


20.


Ҳисобварақ очилган сана


-


+


21.


Ҳисобварақнинг тартиб рақами


_+


+


22.


Бош корхонанинг номи


-


+


23.


Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


_+


+


24.


Бош корхонанинг СТИРи


_+


+


Изоҳ: Агар рўйхатдан ўтказиладиган мижоз бош корхонага эга бўлмаса, у ҳолда 22, 23, 24, - кўрсаткичлар кўрсатилмайди ва уларнинг ўрнига "0"- нол узатилади, ҳамда сўров турининг, 10, 11, 12, 13, 14- кўрсаткичларида сўралган маълумотларни юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари учун узатилмайди.





3-ИЛОВА




МИЖОЗЛАРГА УЛАРНИНГ ХОС РАҚАМИ

БИЛАН ҲИСОБВАРАҚЛАР ОЧИШ

2-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижознинг номи


-


+


3.


Мижоз тури


-


+


4.


Резидентлик белгиси


-


+


5.


Мамлакат коди


-


+


6.


Рўйхатга олган ташкилот номи


-


+


7.


Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисвдаги гувоҳнома рақами


-


+


8.


Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома    санаси


-


+


9.


Ташкилий-ҳуқуқий шакл коди


-


+


10.


Мулкчилик шакли коди


-


+


11.


Манзил коди


-


+


12.


Юрвдик шахс коди


-


+


13.


Тармоқ коди


-


+


14.


Солиқ тўловчининг идентификация рақами


-


+


15.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


16.


Баланс ҳисобварағи


+


+


17.


Валюта коди


+


+


18.


Мижознинг ҳисобварағи


-


+


19.


Ҳисобварақ очилган сана


-


+


20.


Ҳисобварақнинг тартиб рақами


+


+


21.


Бош корхонанинг номи


-


+


22.


Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


_+


+


23.


Бош корхонанинг СТИРи


_+


+


24.


Ҳисобварақ очиш белгиси


+


+


Изоҳ: Ҳисобварақ очилиши белгиси қуйидаги маънони билдиради:


1) "0" белги - иккиламчи ҳисобварақ очишда кўрсатилади;


2) "1" белги - 6-сўров тури билан бошқа банкдан ўтказилган талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақни очишда кўрсатилади;


3) "2"  белги - 7-сўров билан ёпилган асосий депозит ҳисобварақни қайта очишда кўрсатилади.





4-ИЛОВА




ҲИСОБВАРАҚЛАРДАН ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

АМАЛЛАРИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТАБ ТУРИШ

3-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажаршгаш белгиси


-


+


2.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


3.


Баланс ҳисобварағи


+


+


4.


Валюта коди


+


+


5.


Ҳисобварақнинг тартиб рақами


+


+


6.


Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини

вақтинча тўхтатиш учун асос


+


+


7.


Асос берилган сана


+


+


8.


Ҳисобваракдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана


-


+


9.


Банк  коди


-


+


10.


Мижознинг ҳисобварағи


-


+


5-ИЛОВА




ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ АМАЛЛАРИ ВАҚТИНЧА

ТЎХТАТИБ ТУРИЛГАН ҲИСОБВАРАҚЛАРНИ

ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ

4-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


3.


Баланс ҳисобварағи


+


+


4.


Валюта коди


+


+


5.


Ҳисобварақнинг тартиб рақами


+


+


6.


Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш учун асос


+


+


7.


Асос берилган сана


+


+


8.


Ҳисобваракдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана


-


+


9.


Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш санаси



+


10.


Банк коди


-


+


11.


Мижознинг ҳисобварағи


-


+


6-ИЛОВА




МИЖОЗЛАРНИНГ ҲАҚҚОНИЙ

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

5-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижознинг номи


+


+


3.


Мижоз тури


+


+


4.


Мижознинг ҳаққоний маълумотларини ўзгартириш учун асос


+


+


5.


Мижознинг СТИРи


+


+


6.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


7.


Рўйхатга олган ташкилот номи


_+


+


8.


Рўйхатдан   ўтказилганлик   тўғрисидаги   гувоҳнома рақами


_+


+


9.


Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси


_+


+


10.


Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди


_+


_+


11.


Мулкчилик шакли коди


_+


_+


12.


Манзил коди


_+


_+


13.


Юридик шахс коди


_+


_+


14.


Тармоқ коди


_+


_+


15.


Резидентлик белгиси


+


+


16.


Ҳаққоний маьлумотларнинг ўзгариш санаси


-


+


17.


Бош корхонанинг СТИРи


_+


+


18.


Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


_+


+


19.


Бош корхонанинг номи


-


+


7-ИЛОВА




ҲИСОБВАРАҚЛАРНИ БОШҚА

БАНККА КЎЧИРИШ

6-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


3.


Мижознинг ҳисобварағи


+


+


4.


Ҳисобварақ ўтказилаётган банкнинг коди


+


+


5.


Кўчириш санаси


-


+


8-ИЛОВА




МИЖОЗЛАРНИНГ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ЁПИШ

7-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


3.


Мижознинг ҳисобварағи


+


+


4.


Ҳисобварақнинг ёпилиш санаси


-


+


9-ИЛОВА




МИЖОЗЛАРНИНГ БОШҚА БАНКЛАРДА ОЧГАН

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЎЙХАТИНИ ОЛИШ

8-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-.


+


2.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


3.


Баланс ҳисобварағи


+


+


4.


Банк коди


-


+


5.


Мижознинг ҳисобварағи


-


+


10-ИЛОВА




МИЖОЗНИНГ ХОС РАҚАМИ

ФАОЛЛИГИНИ ТУГАТИШ

9-сўров тури


Т/р


Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1.


Бажарилиш белгиси


-


+


2.


Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+


+


3.


Мижознинг хос рақами фаоллигани тўхтатиш санаси


+


+


4.


Мижознинг хос рақами фаоллигани тўхтатиш асоси


+


+


5.


Асос санаси


+


+





























Время: 0.1708
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск