ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Нефть ва Газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.10.2011 й. 2277-сон билан рўйхатга олинган 27.09.2011 й. Молия вазирлигининг 24-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-47-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 11 октябрда 2277-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва Давлат

солиқ қўмитасининг

2011 йил 27 сентябрдаги

24, 2010-47-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток

Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор

ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан

Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Нефть

ва Газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан

фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битим (кейинги ўринларда МТБ деб юритилади) доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги Нефть ва Газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Низомда фойдаланадиган бош ҳарф билан берилган тушунчалар, агар мазкур Низомда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, МТБда белгиланган маънони англатади.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


2. Нефть ва Газ конденсатига нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик (роялти) учун солиқни солиқ тўловчиси бўлиб Инвестор ҳисобланади. Бунда ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни Инвесторнинг вакиллари - Маркетинг компанияси ёки МТБга мувофиқ ваколатга эга бўлган бошқа шахслар тўлашлари мумкин.


III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ.

СОЛИҚ БАЗАСИ

3. Нефть бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқнинг солиқ солиш объекти бўлиб МТБ шартларига кўра, МТБнинг 11.9-бўлимида белгилаб берилган тегишли нефть конларидаги нефтни тайёрлаш қурилмаларининг чиқиш жойида ўлчов боғламаларидаги нефть ҳажми ҳисобланади.

4. Газ конденсати бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқнинг солиқ солиш объекти бўлиб МТБ шартларига кўра, МТБнинг 11.9-бўлимида белгилаб берилган газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларининг чиқиш жойида, шунингдек Шўртан газ-кимё комплексидаги қуйиш эстакадасидаги ўлчов боғламаларидаги Газ конденсатининг ҳажми ҳисобланади.

5. Нефть ва/ёки Газ конденсатини уларга қайта ишлов берилмасдан сотилган ҳолда тегишли ҳажмлар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 64-боби ва МТБнинг 11.9-бўлимига мувофиқ амалга оширилади. Бунда солиқ базасини аниқлаш учун МТБнинг 11.9-бўлимига мувофиқ Етказиб бериш пунктидаги ҳисобланган Нархдан фойдаланилади.

6. Агар МТБ доирасида қазиб олинган Нефть ва/ёки Газ конденсати кейинчалик қайта ишланган маҳсулот (кейинги ўринларда Нефть маҳсулотлари деб юритилади) сотилиши билан хом ашё бериш асосида қайта ишланса, солиқ базасини аниқлаш учун "орқага қайтиш" ("Netback") принципига асосланиб аниқланадиган Нефть ва/ёки Газ конденсатини Етказиб бериш пунктидаги ҳисобланган Нарх қўлланилади.

Нефть маҳсулотлари сотилаётганда солиқ базасини аниқлаш учун Етказиб бериш пунктидаги Ҳисоб-китоб нархи (кейинги ўринларда "Netback" нарх деб юритилади) қуйидагича ҳисобланади:

ЕПҲН = СНҲҚ / ФНФҲ, бу ерда:


ЕПҲН - Нефтгаз маҳсулотларини сотишда солиқ базасини аниқлаш учун Етказиб бериш пунктидаги ўртача ҳисоб-китоб нархи;

СНҲҚ - Нефть маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларнинг ҳисобот даври учун қуйидагиларнинг чиқариб ташланган ҳақиқий қиймати:

ушбу Нефть маҳсулотларини сотишга қилинган Сарф-харажатлар (МТБнинг 13.3-бўлимида кўрсатилган таърифга асосан Нефть ва Газ конденсатини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларини Етказиб бериш пунктидан Сотиш пунктигача етказиб бериш учун қилинган харажатлар);

тегишли Нефть маҳсулотларини олишда (техник шартлар, қонунчилик ҳужжатларининг талаблари ва ҳоказоларга кўра) муқаррар юзага келадиган Нефть ёки Газ конденсатини Етказиб бериш пунктидан сотиш учун мўлжалланган Нефть маҳсулотларини Етказиб бериш пунктигача етказиб бериш учун қилинган сарф-харажатлар, шу жумладан, лекин чекланмаган ҳолда: юклаш харажатлари, транспортда ташиш, қайта ишлаш, шунингдек намуналар таҳлили, Нефть ёки Газ конденсати ва Нефть маҳсулотларининг сифат ва миқдорини аниқлаш бўйича харажатлари;

ФНФҲ - ҳисобот даврида сотилган Нефть маҳсулотларининг тегишли ҳажмини тайёрлаш учун фойдаланилган Нефть ва Газ конденсатининг, Нефть ва/ёки Газ конденсатини Етказиб бериш пунктидан бошлаб технологик харажат ва Нефть ва Газ конденсатининг йўқотилишини ҳисобга олган ҳолдаги умумий физик ҳажми.


7. Ҳар бир ҳисобот даврида ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаш ҳисобот даврида Нефть ва/ёки Газ конденсатининг сотиладиган ҳажмларини Етказиб бериш пунктидаги Нефть ва/ёки Газ конденсатининг нархи ва йил бошидан ҳисобот даврининг якунигача қайта ишлашга жўнатилган Нефтнинг "Netback" нархи ва/ёки Газ конденсатини "Netback" нархи бўйича сотишнинг ўртача нархи бўлган ҳисоб-китоб нархи бўйича амалга оширилади.

Нефть маҳсулотларининг биринчи сотилиши амалга оширилган ҳисобот даврида ҳисоб-китоб "Netback" нархи Қазиб олиш бошланишидан ҳисобот даврининг якунига қадар Нефть ва Газ конденсатининг қазиб олинган (чиқариб олинган) ва қайта ишлашга юборилган ҳажмига нисбатан қўлланилади.


8. Агар ҳисобот даврида сотилиши назарда тутилган Нефть ва Газ конденсати, шунингдек уларнинг Нефть маҳсулотлари сотилмаган бўлса, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) Нефть ва/ёки Газ конденсатининг сотилмаган қисми учун ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиғини солиш мақсадида солиқ базаси, Нефть ва/ёки Газ конденсати ёки Нефть маҳсулотлари сотилган сўнгги ҳисобот давридаги ҳисоб-китоб нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


IV. СОЛИҚ ДАВРИ. ҲИСОБОТ ДАВРИ


9. Солиқ даври бўлиб чорак ҳисобланади.

10. Ҳисобот даври бўлиб ой ҳисобланади.



V. СОЛИҚ ҲИСОБОТЛАРИНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА СОЛИҚНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

11. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин Инвесторнинг ёки Операторнинг солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ даври бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) 5-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.

14. Ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқ тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.


VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Инвестор ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва МТБга мувофиқ жавобгар бўлади.

16. Ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.қонунчилик


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 41-сон, 451-модда




























































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск