Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2011 й. 279-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим

ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник

воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш,

таъмирлаш  ва  техник  хизмат  кўрсатиш  ишларини

бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби ва асосларини (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) белгилайди.


2. Аниқлаш воситалари, объектга киришни назорат қилиш ва бошқариш воситалари, аниқлаш воситалари ҳамда объектга киришни назорат қилиш ва бошқариш воситаларидан олинган ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва акс эттириш воситалари, алоқа ва хавфни билдириш-чақириш сигнализацияси воситалари, телекузатиш воситалари, кабель тармоқлари ва бошқа коммуникациялар, ностандартлаштирилган асбоб-ускуналар, ёрдамчи воситалар (қўриқлашнинг техник воситалари электр таъминоти тизими, қўриқловчи ёритиш) қўриқлашнинг техник воситалари ҳисобланади.


3. Ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда махсус ваколатли орган деб аталади) томонидан расмийлаштирилган рухсатномага эга бўлмаган юридик шахсларни Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.

4. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) эга бўлган юридик шахсларга расмийлаштирилиши мумкин.



II. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Рухсатнома олиш учун юридик шахс махсус ваколатли органга:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари кўрсатилган рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;

тегишли ҳужжатларни (сертификатлар ва малака тоифаси берилганлиги, охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар) илова қилган ҳолда ҳар бир ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, паспортининг серияси ва рақами, яшаш жойи ва маълумоти, юридик шахснинг штатида эгаллаб турган лавозими ва мутахассислик бўйича иш стажини кўрсатган ҳолда ходимларнинг малака таркиби тўғрисидаги маълумотларни;

охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Махсус ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли органтомонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломлардан кўчирма;

штатда:

психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган;

уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;

қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган ходимлар йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни (тегишли тиббиёт муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органларидан берилган маълумотномалар илова қилинган ҳолда).


III. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, РУХСАТНОМА БЕРИШ

ВА РУХСАТНОМА БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


7. Махсус ваколатли орган 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, улар асосида рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


8. Рухсатнома олиш учун юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:

юридик шахсда камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги;

юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) ихтисосли тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги.


9. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини:

доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни;

хорижий шахсларни ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни;

психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахсларни;

уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахсларни;

қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахсларни ёллашга ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди.


10. Рухсатноманинг амал қилиш муддати юридик шахснинг аризасига мувофиқ белгиланади, бироқ лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


11. Рухсатнома берилгандан кейин махсус ваколатли орган юридик шахсни берилган рухсатномалар реестрига киритади.


12. Қуйидаги ҳолларда:

зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;

юридик шахс ва унинг ходимлари ушбу Низомнинг 4, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.

13. Юридик шахсга рухсатнома беришни рад этиш асосланиши ва ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.


14. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда юридик шахс аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин рухсатнома олиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


15. Махсус ваколатли орган қуйидаги асослар бўйича:

юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари сифатсиз бажарилганда;

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бир неча марта бузилганда ёки уларга риоя қилинмаганда;

лицензия муддати тамом бўлганда;

юридик шахс рухсатноманинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан ёки қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб, уни ўзгартириш бундан мустасно;

рухсатнома амал қилиш даврида рухсатнома бериш рад этилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда, берилган рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга.


16. Рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисидаги ёзма шаклда зарур тарзда расмийлаштирилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида юридик шахсга юборилади.


17. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.


18. Берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар манфаатдор шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўров бўйича улардан кўчирма сифатида тақдим этилади.



IV. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


19. Юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда махсус ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


20. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик шахс унда кўрсатилган фаолият турини олдин берилган рухсатнома асосида амалга оширади.


21. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда махсус ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.


22. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришда юридик шахс олдин берилган рухсатномани махсус ваколатли органга қайтаради.


23. Йўқотилган ёки амал қилиш муддати тамом бўлмаган, бироқ яроқсиз ҳолга келган рухсатнома ўрнига юридик шахснинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.


24. Дубликат беришда янги рухсатномада "Дубликат" белгиси қўйилади, шунингдек олдинги рухсатномада белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ишларнинг бажарилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Ушбу Низомни бузганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 41-сон, 450-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 10-сон, 81-модда















































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск