Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.10.2011 й. 2278-сон билан рўйхатга олинган 05.09.2011 й. Молия вазирлигининг 59-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 18 октябрда 2278-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2011 йил 5 сентябрдаги

59, 10-сон қарорига

ИЛОВА



Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини

давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб юритилади) ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари (кейинги ўринларда ГҚИ деб юритилади) дастурини давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ГҚИ дастури - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 апрелдаги 80-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизими бўйича геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган бир йилга мўлжалланган ГҚИ дастури;


бюджетдан маблағ олувчи - Давлат бюджети параметрлари доирасида ГҚИни амалга ошириш учун бюджет маблағлари ажратиладиган юридик шахс;


бонус - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 8-бандига мувофиқ ГҚИнинг амалдаги иш ҳажми ва фойдали қазилмалар захираларини ўстириш прогнози (топшириғи)ни бажариш натижаларига қараб келгуси йилнинг 1 февралигача тўланадиган бир йилга мўлжалланган ГҚИга ажратилган бюджет маблағлари умумий суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдордаги пул маблағлари.


2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фақат ГҚИ дастурига киритилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда молиялаштирилиши белгиланган ГҚИ ҳажмлари ҳамда уларга тегишли бўлган харажатлар молиялаштирилади.


3. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ГҚИнинг қуйидаги турлари ва уларга тегишли бўлган харажатлар молиялаштирилади:

а) регионал миқёсдаги геологик, геофизик, геокимёвий, гидрогеологик, геоэкологик ва бошқа хариталаш ишлари, олтин ва уран бўйича махсуслаштирилган олдиндан излаш ишлари;

б) қимматбаҳо, рангли, радиоактив, қора, нодир ва нодир-ер металлари, гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалари бўйича излаш ва баҳолаш ишлари;

в) фойдали қазилма конларини разведка қилиш (янгидан аниқланган конларда мукаммал разведка қилиш ишлари), маълумотларни таҳлил қилиш, мавзуга йўналтирилган ишлар ва тажриба-услубий ишлар;

г) геология-қидирув техникасини ишлаб чиқиш бўйича тажриба-конструкторлик ишлари, махсус белгиланган ишлар, ер қаърини муҳофаза қилиш ва минерал хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш;

д) ер ости сувларининг камайиши ва ифлосланишидан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

е) илмий-тадқиқот ҳамда меъёрий-тадқиқот ишлари;

ж) геология тармоғи ходимларини ва талабаларни геология соҳаси учун ўқитиш, тармоқ конференция ва семинарларини ўтказиш;

з) вақтинчалик бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда дала базаларида қулайликлар яратиш ва асосий воситаларни харид қилиш;

и) конларни очганлик учун пул мукофоти тўлаш.


4. Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

нефть ва табиий газга оид ГҚИга;

тоғ-маъдан ташкилотларини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек капитал тоғ иншоотларини ўтиш ва бурғулаш қудуқларининг тоғ-геологик, гидрогеологик ва тоғ-техник шароитларини қўшимча равишда ўрганиш билан боғлиқ ГҚИга;

кончилик ишлари учун ажратилган ер майдонлари доирасида ишлаётган ташкилотларда, шунингдек ушбу конлар чеккаларида бажарилаётган ГҚИга;

фойдали қазилмаларнинг жойлашиш чегараларини ва уларнинг моддий таркибини, шунингдек тайёрлов ва қазиш ишлари йўналишини аниқлаш мақсадида бажарилаётган фойдали қазилма конларидаги ишлатилаётган блоклар ва карьерлар доирасида геологик тадқиқотларнинг барча турларига.



II. ГҚИЛАР ДАСТУРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ


5. Ҳар йили ГҚИни бажариш учун иш турлари ва объектлар бўйича Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмлари ГҚИ дастурлари доирасида тегишли бюджет маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобига, шунингдек фойдали қазилма захираларини (прогноз ресурсларини) ўстиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ бажарилиши лозим бўлган ишларнинг физик ҳажмларига боғлиқ ГҚИлар дастурида кўрсатилади.


6. ГҚИ дастури тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан маблағ олувчиларнинг эътиборига улар учун кўзда тутилган ҳамда ГҚИ дастурини бажариш учун мўлжалланган бюджетдан маблағ олувчи физик ҳажмлари тўғрисида хабардор қилади.


7. ГҚИ учун тақсимланадиган бюджет маблағлари бюджетдан маблағ олувчилар ҳамда харажатлар моддалари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар таснифига мувофиқ амалга оширилади.


8. Бюджетдан маблағ олувчилар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан кўрсатилган маълумотни олганларидан кейин бир йилга мўлжалланган харажатларнинг жамлама сметаларини, шунингдек ойларга бўлиб чиқилган ўз сметаларини тузадилар ва рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 8-бандига мувофиқ тасдиқланган сметаларга асосан умумий сумманинг 90 фоизи миқдорида ГҚИга бюджет маблағлари ажратилади, бунда бонус кейинги йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда тўланади. ГҚИнинг тасдиқланган дастури доирасида Давлат геология қўмитаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖга бюджет маблағлари юқорида кўрсатиб ўтилган қарор билан уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ажратилади.

Бунда, ўқитиш ва конларни очганлик учун пул мукофотлари тўлаш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ ҳажмда сметаларга киритилади ва календарь йил давомида молиялаштирилади.


9. Бюджетдан маблағ олувчи сметалар билан биргаликда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни ойларга бўлиб чиққан ҳолда тақдим этади:

ишларнинг амалда бажарилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ГҚИлар дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган ишларнинг жисмоний ҳажмларини;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ГҚИ ҳажмларини бажараётган ходимларнинг иш ҳақи фондини.


10. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни келишиш айни бир пайтда сметаларни рўйхатдан ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.



III. ГҚИ ДАСТУРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


11. ГҚИ дастурини молиялаштириш ва уларга оид харажатларни амалга ошириш ишлари, тузилган шартномалар ва юридик мажбуриятларнинг қабул қилинишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар доирасида Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 422-модда) мувофиқ амалга оширилади.


12. Бюджетдан маблағ олувчилар пудрат асосида ГҚИнинг белгиланган ҳажмларини бажариш учун тасарруфидаги ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро шартномалар тузишлари мумкин.


13. Давлат геология қўмитаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари томонидан ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ички хўжалик шартномалари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, ушбу бўлинмалар томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган шартномалар ва ишлар (хизмат кўрсатиш)ни бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бюджет маблағлари ҳисобидан тўловларни тўлаш учун асос бўлади. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларга кўра тўловлар ғазначилик бўлинмалари томонидан "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг банклардаги бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан ГҚИ дастурида белгиланган мақсадлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун ўтказилади.


14. Бюджетдан маблағ олувчилар уларни тасдиқланган сметаларга мувофиқ умумий суммасининг 90 фоизи миқдорида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ғазначилик бўлинмаларига тегишли молиявий йил учун шартномалар тақдим этадилар. Бонус кейинги йилнинг 1 февралига қадар тўланади.

ГҚИни бажаришга оид бюджетдан маблағ олувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасида тузилган шартномада ҳамда унга илова қилинган молиялаштириш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олинади:

ГҚИнинг биринчи ойи давомида жорий йилга шартномада белгиланган қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги аванс тўлови;

ажратилган авансни пропорционал равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда ҳар ойда тўланадиган ҳақ.


15. Календарь ойи тугаганидан кейин 10 кун давомида бюджетдан маблағ олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган шакл бўйича ўтган ойда бажарилган ГҚИлар тўғрисидаги ҳисоботни илова қилган ҳолда тасарруфидаги ва бошқа ташкилотлар билан илгари тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган ишларга оид далолатномаларни (ҳисобварақ-фактураларни) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар. Ҳисоботда ҳисобот даврида фойдали қазилмалар захираларини ўстиришни (прогноз ресурсларини) таъминлаш бўйича ишлар ва топшириқларнинг физик ҳажмларининг мақсадли параметрлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай бажарилган ишларга оид далолатномаларни (ҳисобварақ-фактураларни), шунингдек ҳисоботларни келишади ҳамда уларни тегишли бюджетдан маблағ олувчилар орқали кейинчалик тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этади.


16. Бюджетдан маблағ олувчилар ўз бўлинмалари билан ГҚИга оид шартномаларни тузишда форс-мажор ҳолатларнинг вужудга келиш имконини ҳамда ушбу ҳолатлар билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришга маблағлар ўтказиш тартибини акс эттиришлари лозим.


17. Форс-мажор ҳолатлар сабабли (табиий офатлар, авариялар ва бошқалар) ГҚИ тўхтатиб қўйилган ҳолларда бюджетдан маблағ олувчилар ўз бўлинмаларига ГҚИ дастурларида назарда тутилган суммалар доирасида қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун маблағлар ўтказиб беради:

ходимлар ва мол-мулкни бошқа жойга кўчириш, ГҚИ олиб борилган объектларда юзага келган ҳолатларнинг одамларга ва атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклаш ёки бартараф этиш;

келгусида ГҚИни бажариш учун асосий воситаларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш.

Бюджетдан маблағ олувчи кўрсатиб ўтилган ишлар якунига етгандан кейин икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бажарилган ишлар ва улар билан боғлиқ харажатлар тўлиқ баён қилинган ҳисоботни тақдим этиши шарт.



IV. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ЎСТИРИШГА

ОИД АМАЛГА ОШИРИЛГАН ПРОГНОЗЛАР (ТОПШИРИҚ)

ҲАМДА ГҚИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ИШ ҲАЖМЛАРИ

НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ГҚИНИНГ ЯКУНИЙ

ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


18. Бюджетдан маблағ олувчилар ҳар йили 10 декабргача бўлган муддатдан кечикмай фойдали қазилмалар захираларини ўстиришга оид (прогноз ресурслар) ҳамда ГҚИ иш ҳажмларига оид йиллик режалаштирилган ишларнинг якуни бўйича таҳлилий маълумотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади. Бюджетдан маблағ олувчилар таҳлилий маълумотда бонуснинг дастлабки ҳисоб-китоб суммасини кўрсатади.


19. Бонус тўлови фойдали қазилма захираларини ўстириш прогнози (топшириқ) ҳамда ГҚИнинг амалдаги иш ҳажмлари натижалари бўйича амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган маблағларни ажратиш мезонлари бўлиб, ГҚИ дастурида кўзда тутилган миқдорий ва дискрет (ҳа/йўқ) кўрсаткичларга эришиш ҳисобланади.


20. ГҚИ дастурида алоҳида сатрда кўрсатилган ҳар бир иш тури ёки объект бўйича ажратилган тегишли маблағ суммасига мувофиқ кўзда тутилган кўрсаткичларга эришилганлик баҳоланади. Ушбу иш тури ёки объектдаги ишлар натижаси бўйича фойдали қазилмалар захираларини ўстириш (прогноз ресурслар) кўзда тутилган ҳолларда, ушбу кўрсаткичнинг бажарилиши бонус тўлашда ҳал қилувчи мезон ҳисобланади.


21. Ушбу дастур доирасида бажарилган ишларнинг якунида фойдали қазилма захираларини ўстириш (прогноз ресурслар) назарда тутилмаган ГҚИнинг алоҳида турлари ва объектлари учун, бонус миқдори белгиланган иш ҳажмининг миқдорий ва дискрет (ҳа/йўқ), физик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Агар бир иш тури (объект)да бирдан ортиқ физик кўрсаткич кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда бонус бажарилган кўрсаткичлар улушига пропорционал тарзда тўланади.


22. Бюджетдан маблағ олувчи ГҚИ дастурининг кўзда тутилган кўрсаткичларига эришганлик тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бонус тўланадиган ҳақиқий суммаси миқдори ҳисоб-китоби билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 январидан кечиктирмай тақдим этиши лозим.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 10 январгача бўлган муддатда ҳисоботни кўриб чиқади ва ГҚИ дастури параметрлари бюджетдан маблағ олувчи томонидан бажарилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.


24. Асосли эътирозлари мавжуд бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан маблағ олувчидан ҳисоботга зарур аниқлик ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


25. Ҳисобот бўйича ҳеч қандай камчиликлар бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бюджетдан маблағ олувчи бонус суммасини тасдиқлаган ҳолда ГҚИ дастури параметрларининг бажарилиши якунлари тўғрисидаги ўзаро баённомани имзолайдилар.

Ушбу баённома бюджетдан маблағ олувчи томонидан ўзининг қуйи ташкилотларига ГҚИ дастури параметрларини бажарганлиги учун бонусни ўтказишга асос бўлади.


26. Бонус тўлови ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлимларига белгиланган тартибда топширилган талабномалар асосида (тўлов ҳужжатлари ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва бюджетдан маблағ олувчининг ГҚИ дастури параметрларининг бажарилиши якунлари тўғрисидаги қўшма баённомаси нусхасини илова қилган ҳолда) амалга оширилади.



V. ГҚИ УЧУН АСБОБ-УСКУНАЛАР СОТИБ

ОЛИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


27. ГҚИ учун асбоб-ускуналарни сотиб олишга ажратилган бюджет маблағлари харажатлар сметасида алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. ГҚИ учун асбоб-ускуналарни сотиб олишга ажратилган бюджет маблағлари харажатларини молиялаштириш бир йилга ажратилган сумманинг умумий миқдорида, ГҚИ дастурида назарда тутилган ишларнинг физик ҳажмларининг бажарилишига боғланмаган ҳолда амалга оширилади.


28. Бюджет маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатга олинган шартномалар ГҚИ дастурида назарда тутилган рўйхат доирасида ва миқдорларида бюджетдан маблағ олувчи томонидан амалга оширилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтиш учун бюджетдан маблағ олувчи тузилган шартномалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган шартнома таснифини тақдим этади. Зарур ҳолларда молиявий йил давомида сотиб олинадиган ГҚИ дастурида назарда тутилган асбоб-ускуналар рўйхатига ажратилган маблағнинг умумий суммаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


29. ГҚИ дастурида муайян асбоб-ускуналарни импорт бўйича сотиб олиш кўзда тутилган ҳолларда, уларни бюджетдан маблағ олувчи ўзининг валюта маблағлари ҳисобига сотиб олиб, кейинчалик ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан унинг қиймати эквивалентини миллий валютада қоплашига йўл қўйилади. Бунда, бюджетдан маблағ олувчи ушбу асбоб-ускуналарнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши лозим.


30. Импорт бўйича сотиб олинган асбоб-ускуналар қийматини қоплаш бюджетдан маблағ олувчилар томонидан (тўлов ҳужжатлари ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосасини илова қилган ҳолда) талабномаларни тақдим этиш орқали белгиланган тартибда ғазначилик бўлимларида амалга оширилади.



VI. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


31. Бюджетдан маблағ олувчилар бухгалтерия ҳисобини олиб боришлари, шунингдек молиявий ҳисоботлар ва ГҚИ бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиб боришлари шарт.


32. ГҚИ дастурини молиялаштиришдаги бюджет маблағларининг мақсадли тарзда ишлатилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


33. ГҚИни молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиладиган ҳужжатлар, ахборот ва ҳисоботларнинг ишончлилиги юзасидан жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


34. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 42-сон, 457-модда

















































Время: 0.1720
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск