Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш 11-сон миллий стандарти (МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш" (АВ томонидан 19.10.2011 й. 2279-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 19.09.2011 й. 01/19-18/06-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 19 октябрда 2279-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2011 йил 19 сентябрдаги

01/19-18/06-сонли қарорига

ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(11-СОН МБМС)


ХУСУСИЙЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА

ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИНГ

ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ


Мазкур Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш" (кейинги ўринларда 11-сон МБМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 230-модда) ҳамда "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 11-сон МБМСнинг мақсади хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фондининг қийматини аниқлашнинг ва баҳолаш натижаларини акс эттиришнинг нормалари ва қоидаларини белгилашдан иборатдир.


2. Қуйидагилар 11-сон МБМСнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хусусийлаштирилиши лозим бўлган турар жой биносини баҳолашнинг стандарт тушунчалари ва қоидаларидан фойдаланиш йўли билан баҳоловчилар ҳаракатларининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

баҳолашнинг холислиги ва сифатини оширишга кўмаклашишга қаратилган тартиботларни белгилаш;

бошланғич ахборотга, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига ва материални баён этишга қўйиладиган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар хил талқин қилинишини истисно этадиган талабларни белгилаш;

мулкни баҳолашнинг самарали миллий тизимини шакллантиришга кўмаклашиш.



II БОБ. АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


3. 11-сон МБМСда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:


амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизация қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида амортизациянинг қиймат ифодаси;


бошланғич қиймат - активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишлаш ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа ҳар қандай харажатларни инобатга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг қиймати;


давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш - фуқароларга уларнинг ихтиёрига асосан давлат уй-жой фондининг улар эгаллаб турган ёки янги қурилган квартираларини, уйларини (уйларининг бир қисмини) сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ёки текинга мулк қилиб бериш тушунилади;


давлат уй-жой фонди - маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўлиқ хўжалик тасарруфида ёки оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир;


квартира - кўп квартирали уйдаги тузилмавий-ажралиб турувчи, бундай уйдаги умумий фойдаланиш биноларига тўғридан-тўғри кириш имкониятини таъминлайдиган ҳамда бир ёки бир нечта хоналар, шунингдек фуқароларнинг уларнинг бундай ажралиб турувчи жойда доимий яшаши билан боғлиқ бўлган маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун ёрдамчи фойдаланиш биноларидан иборат бўлган турар жой;


турар жой - фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар;


фаразлар - баҳоловчининг ҳаққоний деб ҳисобланадиган тахминлари. Фаразлар текшириш ва тасдиқлаш мумкин бўлмаган баҳолаш объектига ёки баҳолаш ёндашувларига таъсир этадиган фактлар, шартлар ёки вазиятларни ўз ичига олади;


чекловчи шартлар - қонунчилик, буюртмачи ёки баҳоловчи томонидан баҳолашга қўйиладиган чекловлар;


якка тартибдаги уй-жой - доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта уй-жой иморатлари (турар жойлар) (кейинги ўринларда уй-жой деб юритилади);


қолдиқ (баланс) қиймат - асосий воситаларнинг йиғилган амортизация суммаси чегириб ташланган бошланғич (тиклаш) қиймати.



III БОБ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


4. Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг баҳолаш объектлари (кейинги ўринларда баҳолаш объекти деб юритилади) қуйидагилар ҳисобланади:

ижара шартномаси шартлари асосида фуқаролар фойдаланаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг қисмлари);

қайта қурилиши, таъмирланиши тугаллангандан кейин аҳоли кўчиб кирмаган ҳамда бўшатилган квартиралар, бир квартирали уйлар (уйларнинг қисмлари);

янги қурилган уйлардаги квартиралар.


5. 11-сон МБМС баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ҳамда баҳолаш хизматларининг буюртмачилари учун мўлжалланган ва хусусийлаштириш мақсадидаги давлат уй-жой фонди объектлари қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда ва ушбу баҳолаш объектлари қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текширишда қўлланилиши мажбурийдир.


6. 11-сон МБМСни қўллашда ушбу 11-сон МБМСнинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмалардан фойдаланиш лозим.



IV БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СТАНДАРТЛАРИ

БИЛАН АЛОҚАДОРЛИК


7. "Бошланғич қиймат", "қолдиқ баланс қиймати", "амортизация" атамаларининг таърифларини улардан бухгалтерия ҳисобида қандай фойдаланилса, шундай тушуниш лозим.


8. 11-сон МБМСнинг молиявий ҳисобот ҳужжатларидан асосий фарқи баҳолаш объектини баҳолашда қўлланадиган қийматнинг пул ифодаси тарихий факт эмас, балки объектнинг вақтнинг аниқ пайтидаги фойдалилигининг баҳосидан иборат. Бу баҳолаш қиймати молиявий ҳисоботда акс эттирилган қийматдан фарқ қилиши мумкин.



V БОБ. СТАНДАРТНИНГ ТАЛАБЛАРИ


9. Хусусийлаштириш мақсадидаги баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат:

баҳолашга оид вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномани тузиш;

баҳолаш объектини идентификация қилиш;

ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш;

якуний қийматни ҳисоблаш;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.



1-§. Баҳолашга оид вазифани белгилаш ва баҳолаш

объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномани тузиш


10. Баҳолашга оид вазифа буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда тузилади ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади. Баҳолашга оид вазифа қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

баҳолаш объектининг номи ва тавсифи;

баҳолаш объектининг манзили;

баҳолаш санаси;

баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;

баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган қиймат тури;

чекловчи шартлар;

буюртмачи ёки унинг вакили тақдим этиши лозим бўлган дастлабки маълумотлар рўйхати;

баҳолаш ишларини ўтказиш муддатлари.

Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолаш тўғрисидаги вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.


11. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришда қолдиқ баланс қиймати аниқланади.



2-§. Баҳолаш объектини идентификация қилиш


12. Баҳолаш объектини идентификация қилишда баҳоловчи тақдим қилинган ҳужжатларнинг баҳолаш объектининг ҳақиқий ҳолатига ҳамда унга бўлган мулкий ҳуқуқларига мувофиқлигини белгилайди. Шунингдек, баҳолаш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий фаразлар ва чекловчи шартларнинг таҳлили ўтказилади.


13. Баҳолаш объектини идентификация қилиш баҳоловчи томонидан буюртмачи ва (ёки) у вакил қилган шахс тақдим қилган ҳужжатлар - уй-жой ёки турар жойга доир инвентарь ҳужжатлар йиғмажилди асосида баҳолаш объектини кўздан кечириш, ўлчаб кўриш, фотосуратга олиш, унинг амалда мавжудлиги ва ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, объектнинг номини, жойлашган ерини, миқдор ва сифат таркибини, техник тавсифларини ҳамда баҳолаш объектининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа маълумотларни ўз ичига олган тавсифлаш йўли билан амалга оширилади.


14. Турар жойнинг умумий майдони қонунчиликка мувофиқ тасдиқланадиган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ аниқланади.


15. Баҳоловчининг маълумотлари балансда сақловчи томонидан тақдим қилинган инвентарь йиғмажилди маълумотларига мос келмаслиги фактлари аниқланганда, балансда сақловчи вакиллари ҳамда квартирада яшовчининг баҳоловчи томонидан киритиладиган тузатишларга уларнинг розиликларини тасдиқловчи имзолари қўйиладиган, баҳоловчи томонидан турар жой ва ёрдамчи хоналарнинг техник тавсифи карточкаси тузилади.


16. Буюртмачи ва (ёки) ҳужжатларни тақдим қилган шахс баҳоловчининг талабларига мувофиқ ёки зарур тузатишлар киритиш иложсиз бўлганда ушбу ҳужжатларни мувофиқлаштиришни рад этган тақдирда, баҳоловчи баҳолаш ўтказишни рад қилиши ёки буюртмачи билан келишган ҳолда баҳолаш объектининг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим қилинган ҳужжатлардаги номувофиқликлар фактлари ҳамда баҳолаш объектининг ҳолатини акс эттирган ҳолда баҳолашни амалга ошириши мумкин.



3-§. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш


17. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш:

баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни;

баҳолаш объектига доир бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотларини;

баҳолаш объектидан фойдаланишнинг чекловларини;

баҳолаш объекти ва унинг таркибий қисмларининг техник тавсифини;

бошқа ахборотни олиш ва ўрганишни ўз ичига олади.


18. Баҳолаш объектларини баҳолашда буюртмачи ёки у вакил қилган шахс томонидан тақдим қилинган дастлабки ахборот, шунингдек баҳоловчи томонидан бухгалтерия, бирламчи ва статистика ҳисобларидан олинган маълумотлардан фойдаланилади.


19. Қуйидагилар буюртмачи ёки у вакил қилган шахс томонидан тақдим қилинадиган дастлабки ахборот ҳисобланади:

турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер;

балансда сақловчининг баҳолаш объекти тўғрисидаги маълумотномаси;

уй-жой ва/ёки турар жой инвентарь ҳужжатлари йиғмажилдининг нусхаси.

Баҳоловчи томонидан баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб балансда сақловчидан бошқа қўшимча ахборот ҳам сўраб олиниши мумкин.


20. Баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фонди объектининг қийматини баҳоловчи томонидан аниқлаш учун ишончли ва етарли бўлиши лозим. Буюртмачи ёки у вакил қилган шахс тақдим қилган ахборот, шунингдек бевосита баҳоловчининг ўзи томонидан йиғилган ахборот ахборотни тақдим қилган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган тақдирда ишончли ҳисобланади.

21. Баҳоловчи ташкилот, агарда тақдим қилинган ахборот ҳажми ва сифати 11-сон МБМС талабларига мувофиқ баҳолашни ўтказиш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш учун етарли бўлмаса, баҳолаш бўйича ишларни бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.



4-§. Баҳолаш усулларини танлаш, асослаш ва қўллаш


22. Хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш баҳоловчи томонидан қолдиқ баланс қиймати усулидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


23. Қолдиқ баланс қиймати усули билан хусусийлаштирилиши лозим бўлган турар жойни ҳисоблашда квартираларнинг умумий майдони 1 кв. м нинг қиймати уй-жой қолдиқ баланс қийматининг уйнинг барча квартиралари умумий майдони йиғиндисига нисбати сифатида аниқланади. Уй-жойда нотурар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг қиймати ва умумий майдони ҳисобдан чиқариб ташланади.


24. Агар баҳолаш объектининг йиғилган амортизацияси 90 ва ундан юқори фоизни ташкил қилса, қолдиқ қиймати сифатида бошланғич баланс қийматининг 10 фоизи қабул қилинади.


25. Турар жойнинг истеъмолчилик сифатлари жамланган коэффициенти баҳоловчи томонидан истеъмолчилик сифатлари коэффициентларининг йиғиндисини чиқариш йўли билан ҳисобланади.


26. Баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда хусусийлаштирилиши лозим бўлган турар жойнинг ҳисобланган қолдиқ қийматини ҳамда турар жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициентларининг йиғиндисини кўрсатади.



5-§. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш


27. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объекти қийматини аниқлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ёзма шаклда тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади.


28. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объектига тавсиф берилади, йиғилган ахборот, ҳисоб-китоблар, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолаш мақсади, шунингдек баҳолаш натижаларини тўлиқ ва бир хилда талқин қилишни таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар баён этилади.


29. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган дастлабки маълумотлар таркиби ва ўтказилган баҳолаш жараёнини баён этишнинг кетма-кетлиги баҳолаш объектининг қийматини ҳисоблашни тўлиқ акс эттириш имконини бериши ва ўхшаш натижаларга олиб келиши лозим.


30. Ҳисобот фақат баҳолаш жараёнида ҳисоблаш ва таҳлил қилишда фойдаланилган ахборот ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим.


31. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни амалга ошириш вақтида фойдаланилган ёки ҳисоблашлар натижасида олинган ахборотга унинг ахборот манбаи ҳавола қилиниши лозим.


32. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим:

титул варағи;

мундарижа;

илова хат (умумлаштирувчи қисм);

кириш;

асосий қисм;

хулоса;

фойдаланилган манбалар рўйхати;

иловалар.


33. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот рақамланган ва баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан бетма-бет имзоланган, тикилган, шунингдек баҳолаш буюртмачиси шартнома тузган баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши лозим.

34. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловада баҳоловчи фойдаланган ва баҳолаш объектининг миқдор ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, шунингдек техник инвентаризация ҳужжатлари ва бошқа зарур ҳужжатлар келтирилиши лозим. Агарда бу баҳолаш тўғрисидаги вазифада белгиланган бўлса, баҳолаш объектининг унинг баҳолаш санасидаги жорий ҳолатини акс эттирувчи фотосуратлар мавжуд бўлиши мажбурийдир.

Иловада баҳоловчи ташкилот лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг нусхалари ҳам келтирилиши лозим.


35. Баҳоловчи ташкилот баҳолашнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган натижалари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.


36. Баҳоловчи ташкилот кўрилган зарарлар ёки баҳолаш объектининг суд томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган қиймати ҳаққоний эмас деб топилганлиги учун, агар улар баҳолаш буюртмачиси ёки учинчи шахслар томонидан ишончсиз ахборот берилиши оқибатида вужудга келган бўлса, жавобгар бўлмайди.



VI БОБ. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


37. Баҳолаш жараёнида фойдаланилган ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ошкор этиш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчилар баҳолаш жараёни мантиғини ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун баҳоловчи кўрган чораларни тушуна оладиган тарзда амалга оширилиши лозим.


38. Баҳолаш жараёнида қўлланилган барча ахборот ошкор этилиши лозим, маҳфий хусусиятга эга бўлган ахборот бундан мустасно. Маҳфий ахборотни баҳоловчи фақат буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим қилган шахслар билан келишган ҳолда ёки суднинг тегишли қарорига биноан ошкор этади. Фойдаланилаётган ахборотнинг маҳфийлик даражаси буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим қилувчи ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.


39. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда унинг асосида ётган барча фаразлар ва чекловчи шартлар, шунингдек ахборотни ошкор этишга тегишли бўлган ҳар қандай талаблар очиб берилади.


40. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга 11-сон МБМСга ва бошқа қабул қилинган мулкни баҳолаш стандартларига риоя қилинганлиги тўғрисидаги баёнот киритилиши, стандартларнинг талабларидан ҳар қандай четга чиқиш кўрсатилиши ва бундай четга чиқишга тушунтириш берилиши лозим.


41. Баҳолаш объектининг 11-сон МБМС талабларига мувофиқ тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган якуний қийматидан, агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган санадан 6 ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш мақсадида фойдаланилиши мумкин.


42. Баҳолаш ўтган санага (баҳолашни амалга ошириш санасига мос келмайдиган) қадар бўлган ҳолатга кўра амалга оширилган тақдирда, баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулоса фақат баҳолаш амалга оширилган ўтган сана учун ҳақиқий бўлади.



VII БОБ. СТАНДАРТДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ


43. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баҳоловчига 11-сон МБМС талабларига тўлиқ ёки қисман риоя қилиш имкониятини бермаган ҳолатларда, баҳоловчи қийматни аниқлаш бўйича тегишли ҳисоб-китобларни ва тегишли баҳолаш тартиботларини қўллаши лозим. Бунда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш билан бир қаторда 11-сон МБМС талабларидан четга чиқиш сабаблари далиллар билан асосланиши лозим.











































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск