Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2011 й. 283-сон "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2011 й.

N 283


БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ

ЭТИШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

АМАЛГА  ОШИРИШДА  ДАВЛАТ  БОШҚАРУВ

ФУНКЦИЯЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чекловчи бюрократик тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган 1-иловага мувофиқ рухсат бериш тартиботларининг амал қилишини 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб бекор қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган 2-иловага мувофиқ рўйхатга асосан умуммажбурий тусдаги ҳужжатлари, улардаги рухсат бериш тартиботларини бекор қилган ҳолда, бекор қилинишини таъминласин;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботлари белгиланганлиги аниқланганда кўрсатиб ўтилган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 октябрдаги

283-сон қарорига

1-ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан

белгиланган 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб бекор

қилинаётган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги

рухсат бериш тартиботлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Бекор қилинаётган рухсат

бериш тартиботлари


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар номи


Илгари

рухсатнома

берган орган


Сақланиб

қолаётган тартибга

солиш механизми


Масъул орган


1.

Маънавий эскирган ёки ликвидли бўлмаган олмос асбобларини рекупирациялаш ва қайта аттестациядан ўтказишга йўналишни келишиш


Корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (1995 йил 20 июлда 160-сон билан рўйхатдан ўтказилган)


Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги


Тадбиркорлик субъектининг ички буйруғи


-

2.

Банк номини ўзгартиришни келишиш


Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1998 йил 19 декабрда 573-сон билан рўйхатдан ўтказилган)


Марказий банк

Банк уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш


Марказий банк

3.

Банк (банк филиали)нинг жойлашган жойи (почта манзили)ни ўзгартиришга дастлабки келишиш


Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1998 йил 19 декабрда 573-сон билан рўйхатдан ўтказилган)


Марказий банк

Банк уставига (банк филиалининг низомига) тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш


Марказий банк

4.

Акциз маркалари беришга квитанция

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (1999 йил 7 январда 589-сон билан рўйхатдан ўтказилган)


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

Ҳисобга олишнинг хабар бериш тартиби

"Агробанк" АТБ

5.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари ёки уларнинг тайёрлаш кооперативлари билан мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишга доир тузилган бартер контрактларига рухсат бериш


Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ҳамда улар ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (2000 йил 9 августда 954-сон билан рўйхатдан ўтказилган)


Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Экспорт-импорт контрактларини ҳисобга қўйиш


Ваколатли банклар

6.

Ҳаракатланадиган составга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича техник кўрсатмалар ва намунавий технологик жараёнларни келишиш


Ўзбекистон Республикаси темир йўлларини техник эксплуатация қилиш қоидалари (2001 йил 27 августдаги 20-15-205/11-сонли хулоса)


"Ўздавтемирйўл-

назорат" инспекцияси


Стандартлашнинг белгиланган тартиби


Стандартлаш ва сертификациялаш органлари


7.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектнинг фаолият соҳасини амал қилаётган ўзаро мажбуриятлар ва шартлар тўғрисидаги битимларда белгиланган ва муддати тугамаган муайян давр мобайнида корхона фаолият йўналишини сақлаб қолиш бўйича мажбурият мавжуд бўлган ҳолларда ўзгартиришга рухсат бериш


Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектларнинг фаолият соҳасини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом (2003 йил 22 январда 1207-сон билан рўйхатдан ўтказилган)


Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартнома


Давлат мулки қўмитаси


8.

Юқори частотали қурилмаларни сотишга рухсат бериш


Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (2007 йил 26 декабрда 1751-сон билан рўйхатга олинган)


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Электромагнит мослашуви маркази


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бошқага ўтказиш), лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш)


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Электромагнит мослашуви маркази


9.

Суғурталовчиларнинг қўшимча суғурта захираларини шакллантиришни келишиш


Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом (2008 йил 15 декабрда 1882-сон билан рўйхатга олинган)


Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси


Суғурталовчиларнинг ички буйруғи


-

10.

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси назоратчиси лавозимига номзодни келишиш


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низом (2009 йил 6 февралда 1899-сон билан рўйхатга олинган)


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички буйруғи


-

11.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк филиалини очишга дастлабки келишиш


Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом (2009 йил 8 октябрда 2014-сон билан рўйхатга олинган)


Марказий банк

Банк филиалини рўйхатдан ўтказиш

Марказий банк

12.

Буғ ва иссиқ сув қувурларини тайёрлаш ва лойиҳалашга рухсат бериш


Буғ ва иссиқ сув қувурларини жойлаштириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари (2010 йил 2 августдаги 6-24/23-6554/6-сонли хулоса)


"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси

Мажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш


"Ўзстандарт" агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари


             





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 октябрдаги

283-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органларининг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида

давлат рўйхатидан ўтказилмаган умуммажбурий

тусдаги ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Бекор қилинаётган рухсат

бериш тартиботлари


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар номи


Илгари

рухсатнома

берган орган


Сақланиб

қолаётган тартибга

солиш механизми


Масъул орган


1.

Юк кўтарувчи кранларни тайёрлаш ва лойиҳалашга рухсат бериш


1994 йил 31 январдаги Юк кўтарувчи кранларни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидалари


"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси


Мажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш


"Ўзстандарт" агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари


2.

Лифтлар тайёрлаш, уларни реконструкция қилишга рухсат бериш


1996 йил 15 декабрдаги Лифтларни жойлаштириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари


"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси


Мажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш


"Ўзстандарт" агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари


3.

Буғ ва сув иситиш қозонларини тайёрлаш ва лойиҳалашга рухсат бериш


1996 йил 15 декабрдаги Буғ ва сув иситиш қозонларини жойлаштириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари


"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси


Мажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш


"Ўзстандарт" агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 42-сон, 454-модда































































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск