ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари (ЎзР ВМ 27.10.2011 й. 289-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 27 октябрдаги

289-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер

техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан

фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган ушбу давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 155-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) фойдаланиш бўйича малакаси ва кўникмаларига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.

Ушбу талаблар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Давлат талаблари ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишни регламентлайдиган дастурлар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


3. Ушбу Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш - ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича билимларини мунтазам янгилаб бориш ҳамда маҳорат ва кўникмаларини такомиллаштириш;


таълим муассасаси - ташкилот ходимларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


ходим - ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириши керак бўлган ташкилот раҳбари, ходими.



III. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


4. Ташкилот ходимларининг малака ва кўникмалари даражаси ушбу Давлат талабларига мувофиқ бўлиши керак.


5. Ташкилот ходими:

а) қуйидагиларни:

АКТ соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган ва лавозим вазифаларини бажаришга татбиқ этиладиган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;

электрон ҳужжатлар айланиши тизимида ва электрон рақамли имзо билан ишлаш асосларини;

ахборот технологияларини билиши зарур;

б) қуйидагиларга:

шахсий компьютерда фойдаланувчи даражасида ишлаш;

идоравий дастурий иловалар билан ишлаш;

Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш;

электрон ҳужжатлар айланиши тизимидан фойдаланиш;

электрон почтадан ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш;

ташкилий техникадан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши зарур.


6. Ушбу Давлат талаблари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан, АКТ соҳасининг ҳолати ва ривожланишидан, ташкилот эҳтиёжларидан, ташкилот ходимларининг ишда АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш соҳасидаги жаҳон ютуқлари ва тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.


IV. ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ

ИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ ВА АКТДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


7. Ташкилотлар ушбу Давлат талабларига мувофиқ ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир маҳаллий ҳужжатни ишлаб чиқади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ходимлар малакасини оширишни ўтказиш тартиби;

ходимларнинг малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда уларнинг малакасини оширишнинг даврийлиги ва давом этиш муддати;

ходимлар малакасини оширишнинг жами давом этиш муддати (асосий ишдан бўшаган ҳолда ўқишда - камида икки ҳафта);

тажриба орттириш ёки мустақил шаклда ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича ўз малакасини оширган ходимларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби.


8. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

а) қуйидагилар:

таълим муассасасида малака оширишга доир ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўқитиш;

ўқитувчиларни ташкилотга таклиф этган ҳолда ихтисослаштирилган дастурлар бўйича ўқитиш;

электрон манбалар бўйича ўқитиш;

б) масофадан ўқитиш;

в) АКТ соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотда тажриба орттириш;

г) мустақил равишда ўқиш.


9. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича ўқитиш шаклида малакасини ошириш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида амалга оширилади.



V. ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШДА КОМПЬЮТЕР

ТЕХНИКАСИ ВА АКТДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Таълим муассасаларида ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малака ва кўникмасини ошириш бўйича курслар дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўлиши керак.


11. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир фаолиятни амалга оширишда таълим муассасаси қуйидагиларни камида беш йил давомида сақлаши шарт:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази билан келишилган, таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволлари;

имтиҳон комиссиясининг баҳолар, билетларнинг тартиб рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг фамилиялари ва имзолари қўйилган ведомости;

тингловчиларнинг ўқиш жараёнида қатнашиши журналлари, уларда машғулотларнинг ўтказилиш саналари, машғулотлар мавзулари, ўқув соатлари сони, ўқитувчиларнинг фамилиялари ва имзолари кўрсатилган бўлади;

сертификатлар бериш ҳисоби реестри, унда сертификатларнинг тартиб рақамлари, берилган саналари, ўқитиш вақти даври, сессиялар даражасининг номи, тингловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспорти маълумотлари, сертификатлар олингани тўғрисидаги имзолар бўлади.



VI. ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Қуйидагилар ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир ўқув режалари ва дастурлари мазмунига қўйиладиган базавий талаблар ҳисобланади:

Давлат талабларига, Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим давлат таълим стандартлари бўйича изчиллик;

инновация технологияларига ва ўқитишнинг замонавий воситаларига асосланиш;

таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази билан келишилган ўқув режаларининг мавжудлиги.


13. Ўқув дастурлари:

ташкилот ходимлари учун улар ишининг барча хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган;

ҳужжатлардан бошлаб компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланишнинг техник жиҳатларигача бўлган ишларнинг барча томонларини қамраб оладиган, тўла қимматли;

қисқа ва аниқ мазмунли, тушунарли ва ўқимишли бўлган;

АКТни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари тўғрисидаги ахборотларга эга бўлган;

мамлакатимиз ва халқаро тажриба асосидаги амалий мисолларга эга бўлган;

давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда (рус, инглиз ва бошқа тилларда) тайёрланган ўқув материалларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши керак.


14. Ўқув материалларида ўқувчиларнинг ўзлаштирган материални ўзлари текшириб кўриши учун тест саволлари мавжуд бўлиши керак.


15. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир ўқув дастурларида билимлар ва кўникмаларни баҳолаш бўйича жумладан қуйидаги тадбирлар назарда тутилиши керак:

тест синовидан ўтказиш;

билимлар ва кўникмалар даражаси юзасидан амалий имтиҳон топшириш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 465-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 10-сон, 83-модда






































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск