Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2011 й. 293-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2011 й.

N 293



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА

БЎЛГАН ВАҚТДАГИ ТОПШИРИҚЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли пунктларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштиришни таъминлаш, шунингдек вилоят аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 октябрда Фарғона вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсинлар;

Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқласинлар;

Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда муаммоли масалаларни ҳар ойда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов):

бир ҳафта муддатда ушбу қарорни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, унда бажариш муддатлари ва бажариш учун масъулларни кўрсатган ҳолда қарорни бажаришнинг календарь жадвалини тасдиқлашни назарда тутсин;

ҳар ойда тадбирларнинг бажарилиши муҳокамасини ташкил қилсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва Фарғона вилояти ҳокимлиги раҳбарлари Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 ноябрдаги

293-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2011 йил 11 октябрда Фарғона вилоятида бўлган

вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг топшириқлари


Масъул бажарувчилар


Бажариш

муддатлари


1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2015 йиллар даврида Фарғона шаҳрининг 2030 йилгача бўлган бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ҳамда модернизациялашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" қарори лойиҳасини тайёрлаш.


Р.С. Азимов, Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

28 октябрь

2.

Қайта ишлаш корхоналарини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.


Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

1 декабрь

3.

Хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унинг кўрсаткичларини ўртача республика кўрсаткичларигача етказиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш.


Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

1 декабрь

4.

Иш билан бандлик масалаларини, айниқса қишлоқ минтақаларида тубдан ҳал қилувчи янги иш ўринлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш.


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Хаитов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

1 декабрь

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини пухта таҳлил қилиш ҳамда қўшилган қийматни ўстириш мақсадида уларни чуқур қайта ишлаш дастурини ишлаб чиқиш ва пахта, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва шу кабиларнинг қайта ишланган маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш.


Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

1 декабрь

6.

"Индорама-Қўқон-Текстиль" қўшма корхонаси билан Қўқон шаҳридаги соҳага оид коллежлар ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, коллеж ўқувчиларини ўқитишни ва корхоналарда тажриба орттиришини ташкил этиш, бевосита коллежларда корхонанинг техник ходимлари томонидан ўқув-семинарлари ўтказиш.

Корхонанинг ишлаб чиқариш цехларидаги ҳавони ишлаб чиқариш чангларидан тозалашнинг замонавий вентиляция тизимини, ишловчилар учун қулай микроиқлим яратган ҳолда, белгиланган стандартларгача етказиш.


А.Н. Арипов "Ўзбекенгилсаноат" (Ҳайдаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Исмоилов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов), "Индорама-Қўқон-Текстиль" ҚК


2011 йил

15 ноябрь

7.

Қўқон шаҳридаги "Ўрда"нинг туташ майдонини ландшафт архитектураси қоидалари асосида ободонлаштириш, майдон ҳудудини суғориш тизимини ишлаб чиқиш.

Қиш даврида шаҳарнинг иқлим шароитларига мувофиқ бўлган кўп йиллик дарахтлар (каштан, эман ва шу кабиларни) ва гул кўчатлари ўтқазишни ташкил этиш.


Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2012 йил

1 мартгача

8.

Қўқон шаҳридаги "Ўрда" майдони ҳудудида ландшафт архитектураси асосида янги "Эзгу ният" хиёбонини ташкил этиш ҳамда оила қурган ёшларнинг оилавий ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу хиёбонни "Янги ҳаёт" деб номлаш.


Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

1 декабрь

9.

Қўқонлик ҳунармандларнинг ютуқлари ва энг яхши анъаналарини намойиш этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги "Ўрда" музейи экспозицияларини тубдан янгилаш ҳамда характерли бўлмаган экспонатларни (аравалар ва шу кабиларни) олиб ташлаш.


А.Н. Арипов, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2012 йил

1 март

10.

Қўқон шаҳридаги "Жоме" комплексидан маънавият ва маърифат маркази сифатида фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш.


А.Н. Арипов, "Республика маънавият ва тарғибот маркази" (Мирзаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2011 йил

1 ноябрь

11.

Президиум учун саҳна баландлигини пасайтириш ва залдаги ўриндиқларни янада оқилона жойлаштириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар зали дизайнини қайта ишлаш.


Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов)


2012 йил

1 июль

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 469-модда
















































Время: 0.1574
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск