ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2011 й. ПҚ-1608-сон "Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2011 й.

N ПҚ-1608



ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН РЕСПУБЛИКА

ОЛИМПИЯ ЗАХИРАСИ СПОРТ МАКТАБИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада гимнастикани янада ривожлантириш, иқтидорли болаларни, айниқса қишлоқ жойлардаги қизларни, ўқувчи ёшларни гимнастика билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, уларнинг сафидан мамлакат терма жамоаларининг ишончли захирасини шакллантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашли Универсал спорт саройи негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби (кейинги ўринларда - Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ интернати бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, унинг ўқувчи-спортчилари турар жой, тўрт маҳал овқатланиш, спорт анжомлари ва махсус либос, спорт ускуналари ҳамда инвентарлари билан таъминланади;

гимнастика бўйича РИБЎОЗСМда - 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади;

гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ ўқувчи-спортчиларининг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олишлари Тошкент шаҳрининг яқин атрофда жойлашган умумтаълим мактабларида амалга оширилади.

3. Қуйидагилар Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

гимнастика билан шуғулланиш учун зарур спорт кўникмаларига эга бўлган иқтидорли ва истиқболли болаларни синчковлик билан танлаб олиш, уларда қобилият, спорт салоҳиятини, танланган спорт турида профессионал кўникмалар ва маҳоратни ривожлантириш;

республиканинг терма жамоалари учун спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш бўйича энг янги илмий-методик тавсиялар ва гимнастика соҳасида эришилган ютуқлар асосида ўқув-машқ жараёнларини ташкил этиш;

маҳорати юқори даражада бўлган спортчиларни тайёрлаш бўйича ўкув-машқ жараёнларини ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техник базани ва малакали мураббийлар таркибини яратиш;

спортчилар ва мураббийлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш бўйича тажриба алмашиш борасида хорижий гимнастика мактаблари, академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

5. Белгилансинки:

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга қабул қилиш гимнастика клублари ва спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, гимнастика билан шуғулланишда зарур спорт кўникмасига ҳамда юқори даражадаги спортчининг тегишли салоҳиятига эга бўлган иқтидорли болалар орасидан, қатъий танлов асосида амалга оширилади;

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ ўқувчи-спортчилари юқори даражадаги гимнастларни тайёрлаш махсус дастурлари бўйича, спортчиларни тайёрлаш кенг халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқитилади;

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, мактаб фаолияти ихтисослиги бўйича пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хайрия ёрдамлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Гимнастика федерацияси билан биргаликда:

бир ой муддатда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМнинг Устави белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек унинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМни малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув-машқ жараёнини етарли даражада ташкил этиш учун зарур ўқув-методик адабиётларни бутлаб олган ҳолда ўқув хоналарини жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга ўқиш учун юборилаётган иқтидорли болаларни танлаб олиш чора-тадбирлари режасини ҳар йили тасдиқлаб бориш;

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ ўқувчи-спортчиларини тайёрлаш сифатини тизимли мониторинг қилишни таъминлаш, зарур ҳолларда эса ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар киритиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ ўқувчи-спортчиларини Тошкент шаҳрининг яқин атрофдаги умумтаълим мактабларида умумтаълим дастурлари бўйича ўқитишни ташкил этиш борасидаги зарур чора-тадбирларни кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ ўқувчи-спортчиларининг яшаш, машғулотларни олиб бориш ва овқатланишини ташкил этиш учун бино қуриш, уни 2012 йилнинг 1 августида фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар:

Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ - яшаш, машғулотларни олиб бориш ва овқатланишни ташкил этиш учун бино қурилишининг буюртмачиси этиб;

бино қурилиши лойиҳасининг бош лойиҳачиси этиб - "ТошкентбошпланЛИТИ" ДК;

бинони барпо этиш бўйича бош пудратчи қурилиш ташкилоти этиб -"Савдо тараққиёти" ДУК белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДК ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан ҳамкорликда 2011 йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ учун яшаш, машғулотларни олиб бориш ва овқатланишни ташкил этиш учун қуриладиган бинонинг зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда 2012 йилнинг 1 январигача уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга яшаш, машғулотларни олиб бориш ва овқатланишни ташкил этиш учун бино қурилишига зарур ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ объектлари қурилишининг якунланишига капитал маблағлар лимитини назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Бадиий гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ учун яшаш, машғулотларни олиб бориш ва овқатланишни ташкил этиш биносини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.


11. Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМда машғулотлар 2012 йилнинг 1 январидан бошланиши белгилаб қўйилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2011 йилда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМни сақлаш учун зарур маблағ ажратилишини таъминласин ҳамда 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда таълим соҳасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида уни таъминлашга маблағ сарфланишини назарда тутсин;

3 дона хизмат автотранспорти, шу жумладан, бир дона автобусни таъминлаш лимитини белгиласин.

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМни бепул асосда автотранспорт воситалари билан таъминласин.

13. Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ 2016 йилнинг 1 январигача, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича жиҳозлаш ва фаолият юритиш учун олиб келинадиган спорт анжомлари, ускуналар, адабиёт, мультимедиа маҳсулоти ва моддий-техник ресурслари божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.






Қарорга

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Универсал спорт саройини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига топшириш тўғрисида" 2007 йил 30 январдаги 22-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сонлар, 20-модда):


а) 2-илованинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби";


б) 3-иловада мутасаддилик қилинадиган ташкилотларнинг учинчи блокидаги бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия спорт мактаби".



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 8-сон, 228-модда

































































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск