Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.1994 й. ПФ-1009-сон "Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.11.1994 й.

N ПФ-1009


ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ер фондидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ер майдонларидан олинадиган даромад ўсишидан аҳолининг манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида:


1. Туман ва шаҳарларнинг хокимликларига фуқароларнинг мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун якка тартибда уй-жой қуришга 0,04 гектаргача, шахсий ёрдамчи хўжаликни юритишга 0,06 гектаргача ер майдонини кимошди савдоси асосида сотишга рухсат берилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикасида ҳалқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари, шунингдек зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалик корхоналарининг ерлари, тажриба тариқасида, фукароларнинг мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун кимошди савдоси ва танлов асосида сотилсин Бунда ажратиладиган ер майдонлари суғориладиган ерларда 5 гектардан ва суғорилмайдиган ерларда 15 гектардан ошмаслиги зарур.

3. Назоратни амалга ошириш ва юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш хамда уларни туман ҳокимликларининг кўриб чиқишига киритиш учун мазкур ҳокимликлар ҳузурида Давлат мулки қўмитаси, ер тузиш сув хўжалиги, молия ва солиқ органлари вакилларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат маҳсус комиссиялар тузилсин.


4. Банкларга республика фуқароларининг кимошди савдоси асосида ер майдонлари сотиб олишлари учун уларга 5 йилда қайтариш шарти билан зарур кредит бериш тавсия қилинсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

мерос қилиб қолдириш шартп билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ордер олингандан кейин бир йил давомида фойдаланилмаган ер майдонидан уч баравар миқдорда ер солиғи ундирилади;

мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ордер олингандан кейин икки йил довомида фойдаланилмаган ер майдонлари илгариги эгалари тўлаган қиймат қайтариб берилган холда улардан олиб қўйилади.


6. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир хафта муддатда мазкур Фармонни бажаришни таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин,

бир ой муддатда Ўзбекистон Респубтикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 11-12-сон, 301-модда






















Время: 0.1676
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск