Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.1996 й. ПФ-1657-сон "Болали оилаларни давлат томонидан кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.12.1996 й.

N ПФ-1657



БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Болали оилаларга ижтимоий ёрдам аниқ берилишини кучайтириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари роли ва масъулиятини ошириш мақсадида:


1. 14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақаларни шундай нафақага муҳтож оилаларгагина бериш ва уни фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан тўлаш тўғрисида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари (шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқаролари йиғинлари)нинг таклифлари қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, 14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари) томонидан оилаларнинг шундай нафақага муҳтожлиги ҳисобга олинган ҳолда тайинланади ва тўланади.

14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш чоғида ижтимоий адолат тамойилларига оғишмай риоя этиш, кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга эришиш мажбурий шартлар деб ҳисоблансин.

3. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш барча органларида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган махсус жамғармалар ташкил қилинсин, уларнинг маблағлари болали муҳтож оилаларга нафақа тўлаш учун тўлансин.

Шу мақсадда:

Ўзбекистон Республикасининг Ҳалқ банки 1996 йилнинг 31 декабрига қадар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига юридик шахс ҳуқуқи билан "Болалар нафақалари" махсус ҳисобварақларни (илова ҳисобварақлар)ни очсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилги бюджетни белгилаш чоғида ушбу нафақага муҳтож оилаларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда болали оилаларга нафақалар тўлаш учун зарур маблағларни кўзда тутсин.


4 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашн, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар, хайрия жамғармалари ҳамда тадбиркорлик тузилмалари мавжуд имкониятларга мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан болали оилаларга ҳар томонлама қўшимча ижтимоий ёрдам берсинлар.


5. Вазирлар Махкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиб, унда 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби ўрнатилишини кўзда тутсин.


6. Оммавий ахборот воситалари болали оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини фаол суратда олиб борсинлар, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни кенг кўламда хабардор қилиб турсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1383-сон Фармони 1997 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2-банди бундан мустасно).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов





















































Время: 0.2103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск