Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.09.1997 й. ПФ-1843-сон "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотларни давом эттириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.09.1997 й.

N ПФ-1843



АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ДАВОМ

ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқаришни марказлаштиришдан чиқаришни давом эттириш ва рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва маҳаллий бошқарув органларининг хўжалик мустақиллигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Қенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларининг Ўзбекистон аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари республика уюшмаси ("Ўзмаишийхизматуюшма")ни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мавжуд ҳудудий уюшмаларини ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Белгилаб қўйилсинки, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари эса туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ҳисоб берадилар.


3. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари зиммасига қўйилган асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

туман (шаҳар) маиший хизмат кўрсатиш уюшмалари, шунингдек ихтиёрий асосда уюшмага кирувчи маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларга корхоналарни техника билан қайта жихозлаш ва реконструкция қилиш масалаларида кўмаклашиш;

аҳолига маиший хизмат кўрсатиш туман (шаҳар) уюшмалари ва корхоналари фаолияти билан боғлиқ бўлган юридик, молиявий, техник ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш;

аҳолини иш билан таъминлашни кенгайтириш учун тегишли минтақалар ҳудудларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатишнинг ҳар хил турларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

ҳудудий уюшмаларга кирувчи корхоналарга маркетинг фаолиятида, моддий-хом ашё ресурслари сотиб олишда кўмаклашиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига улар зиммасига юкланган вазифаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


4. Қуйидагилар маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ихтиёрий асосда уюшма таркибига кирувчи маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига улар фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ишлатиладиган ва бошқа хом ашё ресурслари билан таъминлаш масалаларида кўмаклашиш;

маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.


5. Маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар ва корхоналарга самарали ва малакали ёрдам бериш мақсадида техника сиёсати билан шуғулланувчи ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар негизида "Маиший хизмат маркази" акциядорлик фирмаси ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


6. Ушбу Фармонни бажариш бўйича ташкилий қўмита тузилсин. Ташкилий қўмитага шунингдек Ўзбекистон аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари республика уюшмаси ("Ўзмаишийхизматуюшма")ни тугатиш комиссияси функцияси ҳам юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 апрелдаги ПФ-385-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И.Каримов



“Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Ахборотномаси”, 1997 й., 9-сон, 271-м.













































Время: 0.1387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск