Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.1994 й. ПФ-938-сон "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.08.1994 й.

N ПФ-938



КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШНИ

КУЧАЙТИРИШГА ОИД ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳолини муайян ижтимоий ҳимоялашга оид тадбирларни рўёбга чиқаришда кам таъминланган оилаларга давлат мададини, фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларининг кенг ва фаол иштирокини кучайтириш мақсадида:


1. Кўрғонлар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларнинг фуқаролар ўз-ўзини бошқарув барча органларида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш махсус жамғармалари ташкил этилсин.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзжамғармабанк икки ҳафта муддат ичида фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларига юридик шахс ҳуқуқи бериб, жамғарма банкининг тегишли бўлимларида махсус ҳисоб варақалари очсинлар.


2. Қуйидагилар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш махсус жамғармаларини ташкил этишнинг асосий манбалари қилиб белгилансин:

- иловага мувофиқ миқдорда 1994 йилнинг IV чорагига мўлжалланган республика бюджети маблағлари;

- маҳаллий бюджетларнинг маблағлари;

- бюджетдан ташқари манбалар - жамоат ва ҳайрия жамғармалари, корхоналар ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар.


3. Қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларнинг фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органлари 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг ана шу жамғармалари маблағларидаи ҳар ойлик тўловлар тўласинлар.


4.

Белгилансинки, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам қўрғон, қишлоқ, овул, шаҳарлардаги маҳаллалар фуқаролар йиғини, йиғинни чақириш имкони бўлмаганда эса қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар маҳаллалари, кўчалар, турар жойлар фуқаролари вакиллари йиғилишининг қарорига кўра тайинланади.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланади.

Ўз-ўзини бошқарув органларига ажратилган ва фойдаланилмаган бюджет маблағлари олиб кўйилмайди ва фуқаролар йиғини (йиғилиши)нинг қарорига биноан аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, газлаштириш ва сув билан таъминлашга, шунингдек бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишга сарфланиши мумкин.


5. Кам таъминланган оилага моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашга оид қарор қабул қилиш чоғида ижтимоий адолат, рўйростлик, кенг ошкоралик қоидаларига риоя этилиши. ажратилган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаб ва самарали фойдаланилиши учун мажбурий шартлар бўлиши зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш учун маблағ топиш ва ундан фойдаланиш йўллари тўғрисида, ана шу маблағни қайси мақсадлар учун ажратиш ва тўлаш тартиби ҳақида қарор қабул қилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

бир ой муддат давомида шаҳарлар, кўрғонлар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларнинг жойлашишини, уларнинг чегараларини, шунингдек оилалар ва аҳоли сонини аниқласинлар;

шу йилнинг 1 декабрида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш учун ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифларни тақдим этсинлар.

7. Кам таъминланган оилаларга тўлаш учун мўлжалланган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилишини назорат қилиш шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат тафтиш бош бошқармаси зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ажратилаётган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларининг махсус ҳисобварақаларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилаётганлигини, ана шу маблағлардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилаётганлигини мунтазам текшириб, тафтиш қилсин ва ҳар чоракда Ҳукуматга маълум қилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар, хайрия жамғармалари ва тадбиркорлик тузилмалари мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ўз маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга бутун чоралар билан қўшимча ижтимоий ёрдам берсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигп бир ҳафта муддат ичида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг ана шу жамғармаларига маблағ ўтказаётган хўжалик ташкилотлари учун имтиёзли солиқ солиш тартибини ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1995 йилги бюджетнинг лойиҳасини тузиш чоғида шу йилнинг IV чорагида бюджет маблағларини тақсимлаш тажрибасини хисобга олган ҳолда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш учун зарур маблағларни ва ана шу маблағларни топиш манбаларини аниқласинлар.


10. Оммавий ахборот воситалари кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида телевидение, радио орқали ва матбуотда тушунтириш ишларини фаол олиб борсинлар, фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларининг аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялашга оид фаолияти ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1994 йил 23 августдаги

938-сон Фармонига

ИЛОВА



1994 йилда кам таъминланган оилаларга аниқ

мақсадни кўзлаб моддий ёрдам бериш учун

ажратиладиган республика бюджети

МАБЛАҒЛАРИ


бир ойга

ҳисобланганда

умуман 1994 йилнинг

IV чорагида

1


2

3

Қорақалпоғистон Республикаси


7,6

22,8

Андижон вилояти


10,8

32,4

Бухоро вилояти 


7,1

21,3

Жиззах вилояти


4,7

14,1

Қашқадарё вилояти


10,3

30,9

Навоий вилояти


4,1

12,3

Наманган вилояти


8,5

25,5

Самарқанд вилояти


13,1

39,3

Сурхандарё вилояти


8,2

24,6

Сирдарё вилояти


3,3

9,9

Тошкент вилояти


11,9

35,7

Фарғона вилояти


13,2

39,6

Хоразм вилояти


6,5

19,5

Тошкент шаҳри


11,3

33,9

ЖАМИ:


120,6

361,8

ЭСЛАТМА:

Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар кам таъминланган оилалар сонига қараб минтақалар бўйича ҳар бир оилага табақалаштирилган ягона меъёрга асосан белгиланди.















Время: 0.1543
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск