ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Назоратни амалга ошириш тартиби /

Адлия вазирининг 07.11.2011 й. 245-мҳ-сон "Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.11.2011 й. 1650-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2011 й.

N 1650-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.11.2011 й.

N 245-мҳ


БУЙРУҒИ


"Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш

ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2011 йил 17 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 29 декабрдаги 213-мҳ-сон "Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1650, 2006 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 525-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                              Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 479-модда































Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск