ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2011 й. 302-сон "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва "Маърифат маркази" биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2011 й.

N 302



АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА "МАЪРИФАТ МАРКАЗИ" БИНОСИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатнинг йирик ахборот ва маданият маркази сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, аҳолининг интеллектуал эҳтиёжларини энг юқори даражада қондиришга йўналтирилган принципиал жиҳатдан янги ахборот-кутубхона муассасасини ташкил этиш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, шунингдек ягона ижтимоий-маданий ва ўқув-таълим маркази сифатида "Маърифат маркази" биносининг зарур даражада фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида "Маърифат маркази" биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган дирекция деб аталади) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

белгиланган меъёрлар ва стандартларга мувофиқ "Маърифат маркази" биносидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланиш ҳамда бинонинг инфратузилмасини, унга туташ ҳудуднинг ободонлаштирилганлиги ва тозалигини зарур даражада сақлаш, шунингдек дов-дарахтларни доимий парвариш қилишни таъминлаш;

бинони сақлашнинг мураккаб технологик асбоб-ускуналари, ахборот ва муҳандислик-коммуникация тизимларининг зарур тарзда ишлашини таъминлаш, фойдаланилаётган машиналар, механизмлар ва иншоотларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг белгиланган талабларига риоя этиб "Маърифат маркази" биносида халқаро симпозиумлар, конгресслар ва конференциялар ўтказилишига кўмаклашиш.


2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Маърифат маркази" биносини белгиланган тартибда Ихтисослаштирилган дирекция балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Усмонов) бир ой муддатда:

Ихтисослаштирилган дирекция уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ихтисослаштирилган дирекция директорини тайинласин;

"Маърифат маркази" биносининг давлат қабул комиссияси далолатномаси натижаларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ихтисослаштирилган дирекциянинг штат жадвалини ва ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда комплекс тадбирларни, шу жумладан, "Маърифат маркази" биносидан фойдаланишда хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг белгиланган талабларига риоя этиш тадбирларини амалга оширсин.


4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ихтисослаштирилган дирекция учун 3 та транспорт воситасини (улардан 2 таси - енгил автомашина) сотиб олиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

жорий хизмат кўрсатиш ҳамда кондиционерлаштириш ва вентиляция тизимлари профилактикаси, энергия таъминоти, компьютер ва кўтариш-ташиш асбоб-ускуналари, қўриқлаш сигнализацияси ва инфратузилманинг бошқа элементлари бўйича тадбирлар, шунингдек биноларни мукаммал тозалаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ўсимликларни парвариш қилиш ишлари, қоидага кўра, Ихтисослаштирилган дирекция харажатлари сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига, шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


5. "Маърифат маркази" биносига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) жойлаштирилсин.


6. Белгилансинки:

а) Миллий кутубхона фаолияти:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;

б) Миллий кутубхонага Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси ташкил этилган асосан янги ташкилий шарт-шароитларни ва "Маърифат маркази" биносини қуришда фойдаланилган технологик ечимларни ҳисобга олган ҳолда жаҳон стандартлари даражасидаги ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш учун Миллий кутубхона фаолиятини ташкил этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутадиган амалий чора-тадбирлар кўрсин: (ЎзР ВМ 06.09.2012 й. 261-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

зарур ахборотдан фойдаланиш имконини бериш билан бирга билишга доир қизиқишларни шакллантириш ва Миллий кутубхона ҳузуридаги музей, кўргазмалар зали ва киномарказда ташриф буюрувчиларнинг маданий дам олишини ташкил этиш имконини берадиган ягона ижтимоий-маданий ва ўқув-таълим маркази сифатида кутубхона фаолиятини ташкил этиш;

фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, имкониятлари чекланган фойдаланувчиларнинг энг замонавий компьютер техникаси, ахборот киоскалари ва виртуал маълумотнома хизматлари билан жиҳозланган кутубхонанинг қироатхона залида ҳамда Wi-Fi маълумотлар узатишнинг симсиз технологияларидан ва Интернетдан фойдаланган ҳолда кутубхона ташқарисида миллий ва жаҳон ахборот ресурсларидан қулай фойдаланиши учун замонавий шарт-шароитларни таъминлаш;

махсус дастурий комплексларни жорий этиш асосида кутубхона фаолиятининг барча жараёнларини автоматлаштириш, шу жумладан, ахборот-кутубхона ресурсларини тўлдириш, илмий қайта ишлаш, сақлаш ҳамда қоғоз ва электрон шаклларда фойдаланувчиларга бериш, шунингдек миллий электрон ресурсларни, йиғма электрон каталогни шакллантириш ҳамда корпоратив, миллий тармоқларни ва бошқа тармоқларни республиканинг ягона электрон ахборот-кутубхона ресурсига интеграциялаш;

матнларни электрон форматга ўтказишнинг жаҳон даражасидаги янги илғор технологияларини қўллаган, нодир китоблар ва манускриптга махсус ишлов берган ва уларни тегишли шароитларда сақлаган ҳолда миллий ахборот-кутубхона ресурсларини, шу жумладан, ноёб ва алоҳида қимматли нашрларни сақлаш, консервация қилиш ва таъмирлаш.


8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Миллий кутубхона билан биргаликда бир ой муддатда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюриш ва унинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Миллий китоб палатаси ва Миллий кутубхонанинг миллий библиография бўлими уларнинг функцияларини мақбуллаштириш ва Миллий кутубхона тузилмасида миллий библиография ва давлат библиографик ҳисобга олиш бўлими ҳамда китоблар ва даврий нашрларнинг халқаро стандарт рақамлари бўлими (ISBN ва ISSN)ни ташкил қилиш йўли билан қайта ташкил этилсин.


10. Қуйидагилар:

"Маърифат маркази" биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция" давлат муассасасининг ходимларнинг чекланган сони 55 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 5 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Маданият ва спорт" тармоғи бўйича бюджет маблағлари доирасида 2011 йилда Миллий кутубхона ва Ихтисослаштирилган дирекция таъминотига зарур сарф-харажатларни молиялаштирсин, 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун тегишли бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 12 апрелдаги 123-сон қарорининг 1, 2 ва 10-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 14 ноябрдаги

302-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Маърифат маркази" биносидан фойдаланиш

ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича

ихтисослаштирилган дирекция" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор















































































Бош муҳандис - директор ўринбосари








































































Умумий бўлим













Ташкилий техника, диспетчерлик, автоматика ва назорат-ўлчаш приборларидан фойдаланиш хизмати (7)

Бош энергетик


Хўжалик гуруҳи

(41)









Бош бухгалтер













Бош механик




















1-тоифали бухгалтер




















Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис





















Ходимларнинг чекланган умумий сони - 55 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 5 нафар.










"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 475-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 88-модда



























Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск