ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 й. 306-сон "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2011 й.

N 306



ФИСКАЛ ХОТИРАГА ЭГА БЎЛГАН НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига риоя этилиши юзасидан зарур даражада назорат ўрнатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси оммавий ахборот воситаларида Давлат реестрига киритилаётган ва ундан чиқарилаётган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделлари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) тўғрисидаги ахборот мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласин.

5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделларини ва уларнинг версияларини Давлат реестрига киритиш ва ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Молия вазирлиги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатувчи ҳамда уларни таъмирловчи ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш юзасидан кўрсатилаётган хизматларга белгиланаётган нархларнинг доимий мониторингини олиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

306-сон қарорига

3-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти

хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини

қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари

РЎЙХАТИ


1. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар, чипталар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берадиган юридик ва жисмоний шахслар.

2. Қуйидагиларни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар:

а) газета ва журналлар сотадиган;

б) деҳқон бозорларида савдо ўринлари ташкил этган ҳолда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек сўйилган моллар гўшти билан савдо қиладиган (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар бундан мустасно);

в) самолётларда ва поездларда (вагон-ресторанлар бундан мустасно) умумий овқатланиш маҳсулотларини сотадиган.

3. Турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар, темирчилик, тунукачилик ишлари.


4. Давлат чегараси бўйлаб жойлашган ҳарбий савдо объектлари.


5. Умумтаълим мактабларининг ошхоналари ва буфетлари.


6. Дорихоналарнинг қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида ташкил этилган филиаллари.


7. Жисмоний шахслар томонидан товарларни дам олиш кунлари ярмаркаларда, автомобилларни сотиш бозорларида ва бошқа илгари ишлатилган товарларни, шунингдек тирик молларни, паррандаларни, жониворларни ва бошқаларни сотиш.

8. Савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш.





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

306-сон қарорига

4-ИЛОВА



ЎзР ВМ 23.02.2019 й. 161-сон Қарорига мувофиқ мазкур қарорнинг 3-банд ўз кучини йўқотганлиги сабабли 4-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса

машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари

(версиялари) бўйича идоралараро ишчи комиссия

ТАРКИБИ

     

Лавозимига кўра

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Комиссия аъзолари:


Мустафоев У.М.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

         



Турдиев У.Т.

-

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

         



Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари

           



Каньязов Е.С.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

            



Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси

           



Абдувалиев А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори

          



Жалилов Т.Я.

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг раиси

           



Сайдумаров М.А.

-

"Фотон" ОАЖ бош муҳандиси


    

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

306-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 29 декабрдаги 575-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 19 майдаги 219-сон қарорига илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1999 йил 21 майдаги 264-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон,53-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалаларига доир айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 21-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Назорат-касса машиналаридан фойдаланишда жавобгарликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 23 майдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 41-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 8, 22 ва 40-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й. 11-сон, 86-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарори)" 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 30-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 47-сон, 488-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 89-модда




























































Время: 0.1365
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск