Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 й. 307-сон "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2011 й.

N 307



АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

апостиль қўйиш ва уни эътироф этиш 2012 йил 15 апрелдан - Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган санадан бошлаб амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияда (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) назарда тутилган ҳолларда хорижий давлатларнинг расмий ҳужжатларини легаллаштирмасдан қабул қилишга мажбурдирлар ва Конвенция қатнашчилари бўлган мамлакатлардан чиқадиган, апостиль қўйилган расмий ҳужжатларни қабул қилишни ва улардан фойдаланишни рад эта олмайдилар.


3. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарини мунтазам равишда:

тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий судига;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига;

таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

307-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш тартиби 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "легаллаштирилган" сўзидан кейин "ёки апостиль қўйган ҳолда" сўзлари қўшилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг еттинчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Агар ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди";


б) 28-банднинг "в" кичик бандидаги "мазкур Низомнинг 11-г банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда қонунлаштирилган ҳолда" сўзлари "мазкур Низомнинг 11-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 декабрдаги 543-сон қарорида:


а) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлар ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


3-банднинг ўн иккинчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Агар ҳужжатга апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди";


17-банднинг "в" кичик бандидаги "легализация қилинган" сўзлари "легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва уларнинг ходимларини аккредитация қилиш тартибига 1-илова 1-бандининг "а" кичик банди ва 2-бандининг "а" кичик бандидаги "легаллаштирилган" сўзидан кейин "ёки апостиль қўйилган ҳолда" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 47-сон, 489-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 90-модда








































Время: 0.1357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск