Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш /

Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.11.2011 й. 307-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

307-сон қарорига

1-ИЛОВА



Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга махсус штамп "Apostille" (кейинги ўринларда апостиль деб аталади) қўйиш тартибини белгилайди. У билан хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) 5-моддасига мувофиқ ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлиги ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ апостиль қўйиш ваколати берилган давлат органи;


апостиль - ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп;


апостиль қўйиш - ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-қоида;


"юлдузча" - ҳужжат варақлари маҳкамланадиган жойга ёпиштириладиган ва апостилни қўйган ваколатли давлат органининг гербли муҳри босиладиган қалин қоғоз;


2-1. Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича апостиль қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

3. Апостиль ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун расмий ҳужжатларга қўйилади.

Апостилга қўйиладиган имзо, муҳр ёки штамп қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.


4. Ваколатли давлат органлари расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш функциясини амалга оширадилар ва ушбу Низом бажарилишини таъминлайдилар.


5. Апостиль:

чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;

тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;

паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.


6. Апостиль қўйиш, агар ҳужжат тақдим этиладиган давлатда амал қиладиган қонунлар, қоидалар ёки урф-одатлар ёхуд икки ёки бир неча аҳдлашувчи давлат ўртасидаги аҳдлашув ҳужжатни легаллаштиришни соддалаштирса ёки озод қилса, талаб қилинмаслиги мумкин.


7. Расмий ҳужжатни тақдим этган исталган шахс ариза берувчи ҳисобланади.


8. Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун:

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

бошқа ҳужжатлар бўйича - ваколатли давлат органлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Апостиль қўйиш рад этилган тақдирда ушбу Низомга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.

Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича йиғим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда тақсимланади:

60 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳисоб рақамига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

б) бошқа ҳужжатлар бўйича ваколатли давлат органларининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

25 фоизи - ваколатли давлат органининг ҳисоб рақамига;

75 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.

Апостиль қўйилганлиги учун ҳужжатлар тўплами мавжуд бўлган тақдирда йиғим айни бир ишга тегишли бўлган ҳар бир ҳужжат учун эмас, балки бутун тўплам учун ундирилади.

Апостиль қўйиш учун мурожаат қилган давлат органи ёки бошқа давлат ташкилоти йиғим тўлашдан озод қилинади.

9. Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилинади.


10. Апостиль шакли ўзбек ёки инглиз тилида тўлдирилади.



II. АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ ИЖРО ЭТИЛИШИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ХАБАРДОР ҚИЛИШ


11. Ваколатли давлат органларига апостиль қўйишга расмий ҳужжатларни тақдим этган ариза берувчилар ваколатли давлат органи ходимлари (кейинги ўринларда ходим деб аталади) томонидан:

апостиль қўйиш рад этилганлиги;

ҳужжатларни расмийлаштириш тугалланган сана ва уларни олиш мумкинлиги тўғрисида мажбурий тартибда хабардор қилинадилар.


12. Апостиль қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар (маълумотномалар) апостиль қўйиш масалаларини кўриб чиқиш ваколатига кирадиган ходимлар томонидан берилади.


13. Маслаҳатлар қуйидаги масалалар бўйича:

ваколатли давлат органлари тўғрисида, шу жумладан, улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;

апостиль қўйиладиган расмий ҳужжатларнинг турлари ва хусусияти тўғрисида;

апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларга қўйиладиган талаблар тўғрисида;

апостиль қўйилганлиги учун йиғим миқдори тўғрисида;

ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш вақти тўғрисида;

апостиль қўйиш муддатлари тўғрисида;

апостиль қўйиш давомида амалга ошириладиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва қабул қилинадиган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида;

Конвенция қатнашчилари бўлган мамлакатлар тўғрисида берилади.


14. Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган маълумотлар ахборот стендларида ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.


15. Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин:

расмий ҳужжатга апостиль қўйиш;

расмий ҳужжатга апостиль қўйишни рад этиш.


16. Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаган тақдирда, ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.



III. АПОСТИЛНИ ҚЎЙИШ


17. Апостилни қўйиш қуйидаги хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

апостиль қўйиш рад этилиши учун асослар йўқлигини аниқлаш, шу жумладан, мансабдор шахснинг имзоси ва расмий ҳужжатдаги ташкилотнинг муҳри босма изи мавжуд намуналарга мувофиқлигини текшириш;

апостилни қўйиш (апостиль қўйиш рад этилиши учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда);

апостиль қўйиш рад этилиши (апостиль қўйиш рад этилиши учун асослар аниқланган тақдирда);

ҳужжатларни бериш.


18. Апостиль қўйиш учун:

расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисида ариза (ушбу Низомга 1-илова);

ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

хорижий давлат - Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат;

апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилади.


19. Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза, шунингдек апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўлаш тўғрисидаги ҳужжат ягона асл нусхада тақдим этилади.

Апостиль қўйиш учун ваколатли давлат органи томонидан ҳужжатлар қабул қилингандан кейин апостиль қўйиш тўғрисидаги аризанинг нусхаси рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва ҳужжат олинганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига қайтарилади.


20. Расмий ҳужжат икки нусхада тақдим этилади, улардан бири (нусхаси) ишга тикилади, бошқаси эса (асл нусха) ариза берувчига берилади.


21. Расмий ҳужжатларда тегишли реквизитлар (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) бўлиши керак.


22. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатлар аниқ бажарилиши керак. Апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатлардаги мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак.


23. Агар расмий ҳужжатда тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар бўлса, улар ҳужжатга имзо чеккан шахс томонидан қайд этилиши керак. Кўрсатиб ўтилган қўшимча ёзувлар ва (ёки) тузатишлар барча хато ёзилган, кейинчалик эса тузатилган ва устидан чизилганларни дастлабки шаклда ўқиш мумкин бўлган тарзда бажарилиши керак.


24. Ходим мурожаатнинг идоравий мансублигини аниқлайди ва унинг предметини белгилайди. Агар ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ариза берувчининг мурожаати предмети ҳисобланмаса, ходим ариза берувчига қайси мансабдор шахсга ёки қандай давлат органига мурожаат қилиш зарурлигини маълум қилади.


25. Ходим чиқувчи ҳужжатларни ҳисобга олиш журналига ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади, унда:

ёзувнинг тартиб рақами;

ҳужжатлар қабул қилинган сана;

ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, юридик шахснинг номи);

апостиль қўйишга тақдим этилган расмий ҳужжатлар сони;

апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатнинг реквизитлари (тартиб рақами, серияси, берилган жойи ва санаси);

ҳужжатларни қабул қилиб олган ходимнинг фамилияси, исми ҳамда отаси исмининг бош ҳарфлари.


26. Ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган сана ҳужжатлар тақдим этилган сана ҳисобланади.


27. Ходим ҳужжатлар тушгандан кейин расмий ҳужжатдаги мансабдор шахснинг имзоси ва ташкилот муҳри босма изининг мавжуд намуналарга мувофиқлигини, шунингдек айтиб ўтилган шахсда апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаш ҳуқуқига ваколатлар мавжудлигини текширади.

Апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатдаги муҳр босма изи мавжуд намунага мувофиқлигини кўз билан текшириш давомида ходим тозалашлар, қўшимча ёзувлар, қайд этилмаган тузатишлар мавжуд эмаслигини текширади, шунингдек:

муҳр изи ранги тусининг бир текислиги ва тўйинганлигига;

муҳр изи элементлари тасвирининг аниқлигига;

муҳр изи расми контури четида кўзга кўринарли фарқ қилинадиган бўёқнинг ситиб чиқмаганлигига;

муҳр изи деталлари бузилмаганлигига, бўялиб кетмаганлигига, ўчирилмаганлигига алоҳида эътиборни қаратади.


28. Ваколатли давлат органида имзолар ва муҳр босма изи намуналари мавжуд бўлмаган тақдирда, имзолар намуналарини ва (ёки) апостиль қўйишга тақдим этилган расмий ҳужжатни аниқ мансабдор шахснинг имзолаш ҳуқуқига ваколатларни тасдиқлашга ва ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилишга сўров белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва белгиланган жойга жўнатилади.


29. Ваколатли органдан имзолар намуналари ва (ёки) апостиль қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзолаш ҳуқуқига ваколатлар тасдиғи, ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунаси олингандан кейин ходим ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган хатти-ҳаракатларни амалга оширади, олинган имзолар ва муҳр босма изи намуналарини мавжуд имзолар ва муҳрлар босма изи намуналари билан биргаликда ҳужжатлар йиғмажилдига жойлаштиради.


30. Амалга оширилган текшириш натижалари бўйича ходим:

апостиль қўйиш тўғрисида;

апостиль қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


31. Апостиль қўйиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ходим тақдим этилган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди.


32. Апостиль қўйиш апостиль босма изини босиш йўли билан амалга оширилади, унинг шакли ушбу Низомга 2-иловада белгиланган, у кейинчалик тўлдирилади.

Апостиль 10 х 10 см ўлчамли квадрат клише шаклида бўлади. Апостилнинг сарлавҳаси француз тилида бўлиши керак.

Апостилни ксеронусха ёки апостилнинг босма изини босишдан фарқ қиладиган бошқа усулда қўйишга йўл қўйилмайди.


33. Апостилнинг босма изи расмий ҳужжатнинг матндан бўш жойига ёхуд унинг орқа томонига, ёхуд қоғознинг алоҳида варағига қўйилади.

Апостилнинг босма изи алоҳида вараққа қўйилган тақдирда, ҳужжатнинг варақлари ва апостилнинг босма изи босилган вараққа тартиб рақами қўйилади ва исталган рангдаги ип ёхуд махсус нозик боғич, лента билан тикилади. Ҳужжатнинг тикилган жойдаги охирги варағи қалин қоғоз "юлдузча" билан елимланади, унга Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр (кейинги ўринларда гербли муҳр деб аталади) босилади. Гербли муҳрнинг изи "юлдузча"да ва варақда бир текис жойлашади. Тикилган варақлар сони тикилган ва тартиб рақами қўйилган варақлар сони тўғрисидаги маълумотлар бор бўлган штамп билан тасдиқланади.


34. Ходим ўзи қўйган апостиль босма изини тўлдиради.

Апостиль босма изининг 2-қаторида апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг фамилияси кўрсатилади.

Агар расмий ҳужжатда аниқ мансабдор шахснинг имзоси ва унинг фамилияси назарда тутилмаган бўлса, ҳужжат эса ташкилот номидан чиқса, апостиль босма изининг 2-қаторида "имзо назарда тутилмаган" (апостиль изи тўлдирилган тилда) деб кўрсатилади, 4-қаторда эса - ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг расмий номи кўрсатилади.

Апостиль нотариал тартибда тасдиқланган расмий ҳужжатнинг нусхасига қўйилганда апостиль босма изининг 1-қаторида "Ushbu rasmiy hujjat/this public document" деган сўзлардан кейин "нотариал нусхаси" (апостиль изи тўлдирилган тилда) сўзлари, 2, 3, 4-қаторларда эса нотариуснинг фамилияси, лавозими ва тегишли равишда нотариал идоранинг номи кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 3-қаторида расмий ҳужжатни имзолаган шахснинг лавозими кўрсатилади. Агар расмий ҳужжат бир неча шахслар томонидан имзоланган бўлса, уларнинг лавозим бўйича энг каттасининг (масалан, суд таркибидаги раислик қилувчининг) лавозим мавқеи кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 4-қаторида расмий ҳужжатни берган ташкилотнинг расмий номи кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 5-қаторида апостиль қўйилган шаҳар кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 6-қаторида рақамлар билан апостиль қўйилган сана кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 7-қаторида расмий ҳужжатни тасдиқлаган шахснинг фамилияси, лавозими кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 8-қаторида Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтаридаги тартиб рақамига мувофиқ бўлган тартиб рақами кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 9-қаторига ваколатли давлат органининг гербли муҳри босилади.

Апостиль босма изининг 10-қаторига апостиль қўйган шахснинг имзоси қўйилади.

Апостиль босма изи матнига ўзгартиришлар (тузатишлар, тозалашлар) киритилишига йўл қўйилмайди.


35. Расмий ҳужжатга апостиль ва гербли муҳр босилгандан кейин ходим Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарига, унинг шакли ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади, ёзувни киритади, унда:

ёзувнинг тартиб рақами (апостиль босма изининг 8-қатори);

апостиль қўйилган сана (апостиль босма изининг 6-қатори);

апостиль қўйган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва лавозими (апостиль босма изининг 7 ва 10-қаторлари);

апостиль қўйиладиган расмий ҳужжатнинг номи, унинг реквизитлари (тартиб рақами, серияси, берилган жойи ва сана);

расмий ҳужжатни имзолаган шахснинг фамилияси ва лавозими (апостиль босма изининг 2 ва 3-қаторлари);

ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари;

апостиль тақдим этиладиган давлат (аризага мувофиқ кўрсатилади);

апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг реквизитлари кўрсатилади.

Агар ариза берувчи апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўлашдан озод этилган бўлса, Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарининг апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўлаш учун маълумотлар киритиладиган устунида апостиль қўйилганлиги учун ариза берувчи йиғим тўлашдан озод этилганлигининг асоси кўрсатилади.


36. Апостиль қўйилган расмий ҳужжат ходим томонидан ариза берувчи ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этганидан кейин берилади.


37. Ходим ариза берувчини бериладиган ҳужжатлар рўйхати билан таништиради (бериладиган ҳужжатларнинг номларини эълон қилади). Ариза берувчи Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарининг тегишли устунига ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида имзо чекади. Қолган ҳужжатлар ҳужжатлар йиғмажилдига жойлаштирилади.


38. Агар апостиль тақдим этиладиган давлатда расмий ҳужжатнинг таржимасини тақдим этиш зарур бўлса, апостиль қўйилгандан кейин кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шу жумладан, апостиль таржимон томонидан апостиль тақдим этиладиган мамлакат тилига (ёки инглиз тилига) таржима қилинади, шундан кейин таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади, охирида тасдиқланган таржимага апостиль қўйилади.


39. Қуйидаги ҳолларда:

агар ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилган бўлса;

агар расмий ҳужжатда ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса;

агар расмий ҳужжатдаги мансабдор шахснинг имзоси ва (ёки) муҳр босма изи ваколатли давлат органидаги намунага мувофиқ бўлмаса;

агар расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади.


40. Апостиль қўйишни рад этиш ёзма шаклда амалга оширилади.


41. Апостиль қўйишни рад этиш белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ходим уни ариза берувчи томонидан тақдим этилган расмий ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берувчига беради. Бунда ариза берувчи томонидан унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилади.


42. Расмий ҳужжатларнинг асл нусхалари ариза берувчига топширилгандан кейин қолган расмий ҳужжатларнинг нусхалари (иккинчи нусха) ходим томонидан ҳужжатлар йиғмажилдига жойлаштирилади.

Ваколатли давлат органлари томонидан расмий ҳужжатларнинг нусхалари жойлаштирилган ҳужжатлар йиғмажилди бир йил давомида сақланади, сўнгра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Ваколатли давлат органининг апостиль қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.


44. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахс аризасининг намунаси


         



(давлат органининг номи)


АРИЗА

Мен,


,


(ариза берувчининг тўлиқ Ф.И.О.)


______ йил "___" ___________да _____________________________ томонидан берилган

                                            (қачон ва ким томонидан берилган)

паспорт серияси


N


             

              

              

(шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг номи ва реквизитлари)


манзилда яшайман,

(доимий ёки вақтинча яшаш манзили)


алоқа қилинадиган телефоним ________________, _______________ санасида туғилганман,


га

(апостиль тақдим этиладиган мамлакат)


       

тақдим этиладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйишингизни сўрайман.


Ушбу аризага қуйидагилар илова қилинмоқда:

Т/р


Ҳужжатнинг реквизитлари


Нусхалари сони












Қуйидаги тилдаги апостилнинг босма изини тўлдиришингизни сўрайман (кераклиси квадратда белгиланади):



  ўзбек тилида


  инглиз тилида

Ушбу билан апостилнинг амал қилиши фақат хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчилари бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилишини эътироф этадиган мамлакатларга татбиқ этилишидан хабардор эканлигимни тасдиқлайман.


               





(ариза берувчининг имзоси)


(ариза берувчининг тўлиқ Ф.И.О.)



Юридик шахс аризасининг намунаси


         



(давлат органининг номи)


АРИЗА



, <*>


(юридик шахснинг тўлиқ номи)



рўйхатдан ўтказилган,

(юридик шахсни ким ва қачон рўйхатдан ўтказган)


алоқа қилинадиган телефон


га


(апостиль тақдим этиладиган мамлакат)


тақдим этиладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйилишини сўрайди.


Ушбу аризага қуйидагилар илова қилинади:

Т/р

Ҳужжатнинг реквизитлари


Нусхалари сони












Қуйидаги тилдаги апостилнинг босма изини тўлдиришингизни сўраймиз (кераклиси квадратда белгиланади):



  ўзбек тилида


  инглиз тилида

Ушбу аризани ва унга илова қилинаётган ҳужжатларни тақдим этишга вакил қилинган шахс:


, туғилган санаси


,

(вакилнинг тўлиқ Ф.И.О.)




               

(вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи, серияси, тартиб рақами, ким томонидан, қачон берилгани)

______ йил "___" _____________ <**>

Ушбу билан апостилнинг амал қилиши фақат хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчилари бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилишини эътироф этадиган мамлакатларга татбиқ этилишидан хабардор эканлигимизни тасдиқлаймиз.


               






(аризани ариза берувчи номидан

имзолашга вакил қилинган

шахснинг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

--------------------

<*> Давлат органи томонидан тўлдирилмайди.

<**> Юридик шахснинг вакили томонидан тўлдирилади.





Низомга

2-ИЛОВА



APOSTILLE

(Convention de la Нaye du 5 octobre 1961)


1. Davlat/Country ___________ O`zbekiston Respublikasi

Ushbu rasmiy hujjat/this public document

2. Tomonidan imzolandi/

has been signed by _______________________

3. Sifatida faoliyat yurituvchi/

Acting in the capacity of _______________________

4. Muhr/shtamp bilan tasdiqlangan/

bears the seal/stamp of _______________________


Tasdiqlandi/Certified


5. Shahar/at _____________                         6. Sana/the ______

7. Tomonidan/ by _____________

____________________________________________

8. N ________________________________________

9. Muhr/shtamp/                                            10. Imzo/

Seal/stamp _________                                   Signature _________

      





Низомга

3-ИЛОВА



Апостилни рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИНИНГ ШАКЛИ

Т/р

Апостиль

қўйиш

санаси


Апостиль

қўйган

шахснинг

Ф.И.О.,

лавозими


Ҳужжатнинг

номи, рекви-

зитлари


Ҳужжатни

имзолаган

шахснинг

Ф.И.О.,

лавозими


Апостиль қўйиш

учун ҳужжат тақдим

этган шахснинг

Ф.И.О., шахсни

тасдиқловчи

ҳужжатнинг

маълумотлари


Апостиль

тақдим

этиладиган

мамлакат


Апостиль

қўйиш учун

йиғим

тўланганлиги

тўғрисидаги

белги


Ҳужжатни

олган

шахснинг

имзоси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 47-сон, 489-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 90-модда


































Время: 0.1319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск