ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

ЎзР ВМ 10.07.1998 й. 293-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (7-илова) олдинги тахрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 10.07.1998 й. 293-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (7-илова)

олдинги тахрири




ЎзР ВМ 20.09.2018 й. 748-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланиладиган ва фойдаланишга мўлжалланган радиоэлектрон воситалар; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланиладиган ва фойдаланишга мўлжалланган радиоэлектрон воситалар; (ЎзР ВМ 11.06.2009 й. 159-сон Қарори тахриридаги кичик банд)




ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар; (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги турғун радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ёки у вакил қилган органнинг (бундан кейин матнда Қўмита деб аталади) рухсатномаси мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасининг битта вазирлиги, идораси, корхонаси, муассасаси, ташкилоти, фуқароси, хорижий юридик шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликка, идорага, корхонага, муассасага, ташкилотга (шу жумладан, битта вазирлик ёки идора ичидаги), фуқарога, хорижий юридик шахсга ва фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Қўмита рухсатига биноан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Республика ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни (шу жумладан, турли хил асбоб-ускуналарга ва транспорт воситаларига бутловчи буюмларни) чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Қўмита рухсатига биноан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



9-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


9. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий давлатлар ваколатхоналари ҳамда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотлар ваколатхоналари ва делегациялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Қўмита томонидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича берилган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳаваскорлик радио алоқаси бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Қўмитанинг "Ватанпарвар" Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар Марказий кенгаши илтимосномаси бўйича берилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Қўмитанинг рухсатномасисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш тақиқланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатиш бевосита Қўмита рухсатномаси бўйича, хорижий фирмалар, банклар, ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ишлатиш эса вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларни ишлатиш Қўмита рухсатномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишининг давлат назорати белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади. Қўмитанинг ваколатли мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни тўсқинликсиз кириб кўриш ҳуқуқига эгадирлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ҳуқуқлардан фойдаланадилар. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Қўмитанинг мансабдор шахсларига уларнинг ушбу Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Давлат автомобиль назорати автотранспорт воситаларини даврий техник кўриклардан ўтказишда автомобиллардаги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль назоратининг назоратида бўлган бошқа транспорт воситаларидаги радиоэлектрон қурилмаларнинг ўрнатилишига Қўмита рухсатномалари мавжудлигини назорат қилади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


19. Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ушбу Низом билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни келтириш ва ундан олиб кетиш, тайёрлаш, сотиш, сотиб олиш ва ишлатиш тартибига риоя қилинишида Қўмитага белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 02.11.2011 й. 294-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит жиҳатидан мослигини экспертизадан ўтказиш ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиб олиш жараёнида, лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан бажарилади.















































Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск