язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ соҳасида бошқарув/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2011 й. 95-сон "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2011 й.

N 95



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

"УОРЛИПАРСОНС ЎЗБЕКИСТОН ИНЖИНИРИНГ"

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида лойиҳа ишлари сифатини халқаро стандартлар даражасида ошириш ҳамда мамлакатимиз мутахассисларини лойиҳалаштириш ва лойиҳаларни бошқаришнинг илғор халқаро методикаларига ўқитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компанияси билан биргаликда "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

а) "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти, "ЎзЛИТИнефтгаз" очиқ акциядорлик жамияти билан "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компанияси ўртасида устав капитали 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги масъулияти чекланган жамият шаклида "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" қўшма корхонаси (кейинги ўринларда "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисида Битим имзоланганлиги;

в) қуйидагилар:

илғор технологияларни ва етакчи хорижий инвесторларни жалб этиш асосида Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурслари ва хом ашё базасини чуқур қайта ишлашга қаратилган янги лойиҳа ғояларини излаш ва ишлаб чиқиш;

нефть-газ, нефть-кимё, кимё ва энергетика тармоқларида амалга ошириладиган йирик юқори технологик лойиҳалар бўйича мақбул техник ечимларни ишлаб чиқиш;

лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш учун бир вақтнинг ўзида истиқболли шерикларни жалб этиш масалаларини ишлаб чиққан ҳолда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини техник кузатиб бориш;

мамлакатимиз мутахассисларини лойиҳалаштиришнинг илғор методикаларига чет элда ўқитиш "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Аддия вазирлиги ташкил этиладиган "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича жалб этиладиган хорижий мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


7. "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 66-уйда жойлашган биносига ижара ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев