Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.11.2011 й. 2285-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 30.11.2011 й. 255-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 30 ноябрда 2285-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2011 йил 30 ноябрдаги

255-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Юридик хизматларининг маълумотлар базасини

шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига

киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари

ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) ва 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон "Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда) қарорларига асосан юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) юридик хизматлари ходимларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан юритилади.


2. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва уни марказлаштирилган тартибда юритиш ташкилотларнинг юридик хизматлари ва уларнинг ходимлари ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.


3. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари ташкилотларда юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, уларнинг юридик хизмати фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.


II. ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ,

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА КИРИТИШ

УЧУН МАЪЛУМОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


4. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида Вазирликда юридик хизматларининг маълумотлар йиғма базаси, ҳудудий адлия органларида юридик хизматларининг маълумотлар ҳудудий базаси тузилади.


5. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияларининг ишчи органлари томонидан амалга оширилади.


6. Юридик хизматларининг маълумотлар базалари давлат тилида, электрон кўринишда юритилади.


7. Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юридик хизмат ходимлари, шу жумладан юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар.

Бунда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.

Юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.

9. Ҳудудий адлия органлари ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар вазирликка юридик хизматлар маълумотлари йиғма базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўзлари томонидан юритилган юридик хизматлар маълумотлари ҳудудий базасини электрон кўринишда тақдим этади.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликка юридик хизмат ходимларининг йиғма базасига киритиш учун ташкилотларнинг юридик хизматларининг малака оширишдан ўтган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда ва электрон кўринишда тақдим этади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларининг тўғри юритилиши учун жавобгарлик Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияларининг ишчи органлари зиммасига юклатилади.


12. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссиясининг ишчи органига юклатилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Юридик хизматлар ходимлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси,

исми,

отасининг

исми


Туғилган

йили ва

жойи


Тамом-

лаган

ўқув юрти

ва вақти


Иш

жойи

кўрса-

тилган

ҳолда

лаво-

зими


Иш

жойи

ман-

зили


Хиз-

мат

теле-

фони


Эгал-

лаб

турган

лаво-

зимига

қабул

қилин-

ган

вақти


Юридик

мутахас-

сислик

бўйича

иш стажи


Юристлар

малака-

сини оши-

риш мар-

казида

малака-

сини

оширган

вақти


Аттеста-

циядан

ўтган

вақти

(гувоҳ-

нома

серияси

ва рақами)


Аттеста-

циядан

ўтмаган-

лик

сабаб-

лари


1.













2.













      





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

қошидаги Юристлар малакасини ошириш

марказида малака оширишдан ўтган

юридик хизматлар ходимлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

     

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Туғилган йили

ва жойи


Иш жойи


Лавозими


Малака

оширган

вақти


Малака оширганлиги

тўғрисида берилган

сертификат серияси

ва рақами


1.








2.








"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 48-сон, 497-модда









































Время: 0.1473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск