Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2011 й. 311-сон "Ўзбекистон-ЕИ" ҳамкорлик Кенгашининг 10-мажлиси давомида эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2011 й.

N 311


"ЎЗБЕКИСТОН - ЕИ" ҲАМКОРЛИК

КЕНГАШИНИНГ 10-МАЖЛИСИ ДАВОМИДА

ЭРИШИЛГАН АҲДЛАШУВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2011 йил 14 ноябрда Брюссель шаҳрида "Ўзбекистон - ЕИ" ҳамкорлик Кенгашининг 10-мажлиси давомида эришилган Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама аҳдлашувлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011 йил 14 ноябрда Брюссель шаҳрида "Ўзбекистон - ЕИ" ҳамкорлик Кенгашининг 10-мажлиси давомида эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тегишли вазирликлар ва идораларнинг Дастурни бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган бандлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши тўғрисида умумлаштирилган ахборотни йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 48-сон, 492-модда































































Время: 0.0143
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск