ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар / 2001 - 2013 йиллар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2002 й. 213-сон "2002 йилда давлат эхтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари хариди тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2002 й.

N 213



2002 ЙИЛДА ДАВЛАТ ЭХТИЁЖЛАРИ УЧУН

АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ХАРИДИ ТЎҒРИСИДА



Озиқ-овқат маҳсулотлари асосий турларининг тасдиқланган балансларига мувофиқ ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида харид қилиш ҳамда 2002 йилда уларга давлат эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2002 йилда ижтимоий соҳа муассасаларини таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурслари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.


2. Махфий.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилувчи вазирликлар, идоралар 1 ва 2-иловаларда* кўрсатилган товар ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар белгиланган тартибда тузилишини ҳамда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат хариди бюджетдан ажратиладиган маблаглар ва ижтимоий соҳа муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобига тўлиқ ҳажмда ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

уч кун муддатда 2002 йил учун озиқ-овқат ресурсларининг ҳисоблаб чиқилган ҳажмларини махсус истеъмолчилар ва уларга тенглаштирилган контингент, шунингдек ижтимоий соҳа муассасалари учун озиқ-овқатлар харид қилувчи вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига етказсин;

ижтимоий соха муассасалари, махсус истеъмолчилар ва уларга тенглаштирилган контингентларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши устидан ҳар чоракда мониторинг ўтказсин ҳамда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


5. Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари тегишли контингентнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ва ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчиларни ва давлат заҳирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибининг 1 2-банди олтинчи хатбошидаги "қуруқ сут, болалар овқати" сўзлари чиқариб ташлансин


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск