язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 22.10.2011 й. 32/2-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.12.2011 й. 2217-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.12.2011 й.

N 2217-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.10.2011 й.

N 32/2


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан банклар ва уларнинг филиалларида

инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 19 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон қарори (рўйхат рақами 2217, 2011 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 15-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан банклар ва уларнинг филиалларида

инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

комплекс инспекция қилиш (текшириш) - банклар ва уларнинг филиалларининг ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни бевосита жойига чиқиш орқали ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида бир вақтда инспекция (текшириш) ўтказилишини кўзда тутувчи назорат тури;

алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш) - банк ва (ёки) унинг филиалларида айрим банк операцияларини инспекция қилиш (текшириш)ни кўзда тутувчи назорат тури;

масофадан назорат қилиш - муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлили, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;

назорат тартибидаги инспекция қилиш (текшириш) - банк ва (ёки) унинг филиалларида текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан охирги инспекция (текшириш)да аниқланган хато ва камчиликларнинг бартараф этилиши аҳволини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш".


2. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "аввалги" деган сўз "охирги" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция қилиш (текшириш) қуйидаги турларга бўлинади:

комплекс инспекция қилиш (текшириш);

назорат тартибида инспекция қилиш (текшириш);

алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш).

9. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банк Кредит ташкилотлари молиявий ҳолатини кўриб чиқиш комиссиясининг инспекция қилиш (текшириш)нинг даврини кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарорига асосан ўтказилади".


4. 10, 11, 13-бандлар ва III бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар давомида аниқланган хато ва камчиликларнинг банклар ва уларнинг филиаллари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказилиши мумкин".


6. 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидаги ҳолларда алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар ўтказилади".


7. 20-бандда:

биринчи хатбошидаги "режали инспекция (текширув)" деган сўзлар "комплекс инспекция қилиш (текшириш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "режали" деган сўз "комплекс" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 21-банддаги "режадан ташқари текширувлар" деган сўзлар "алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 36-банддаги "банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органига" деган сўзлар "банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 37-банддаги "банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органи" деган сўзлар "банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 506-модда