Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.12.2011 й. 2287-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 24.10.2011 й. 8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 7 декабрда 2287-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2011 йил 24 октябрдаги

8-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг

рақобатни чеклайдиган битимлари

(келишиб қилинган ҳаракатлари)ни

аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларга рақобатга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштириш ёки рақобатни чеклаш имконини берувчи битимлар (келишиб қилинган ҳаракатлар)ни аниқлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:


хўжалик юритувчи субъектлар - товарлар ишлаб чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар, шу жумладан, хорижий юридик шахслар, уларнинг бирлашмалари, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар;


битимлар (келишиб қилинган ҳаракатлар) - товар бозоридаги икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳар бирининг манфаатини қаноатлантирувчи ва ҳар бирига олдиндан маълум бўлган ва рақобатни чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатлари (бундан кейинги ўринларда Битимлар деб юритилади);


горизонтал битимлар - битта товар бозорида рақобатчи ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги Битимлар;


вертикал битимлар - тегишли товар бозорида ўзаро рақобатлашмайдиган, биттаси товар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчи ёки потенциал сотиб олувчи, иккинчиси эса товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ёки потенциал сотувчи (етказиб берувчи) хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги Битимлар.


2. Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ, муайян товар бозорида жами ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз улушга эга бўлган ўзаро рақобатлашаётган ёки рақобатлашиши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклаб қўйган ёки чеклаб қўйиши мумкин бўлган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари) тақиқланади ва белгиланган тартибда тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилади.



II. БИТИМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


3. Битимлар горизонтал ёки вертикал битимлар кўринишида аниқланади.


4. Горизонтал битимлар битта бозорда қатъий нархлар белгилаш ёки уларни сақлаб туриш, таклиф ҳажмини келишиб олиш ва бозорни ҳудуд ва сотувчилар ёки харидорлар доираси бўйича бўлиб олиш кўринишида аниқланади.


5. Вертикал битимлар қайта сотиш баҳосини ушлаб туриш ва ўзаро рақобатлашмайдиган, турли даражаларда (етказиб берувчи - истеъмолчи) бўлган, лекин вертикал бўйича бир-бирига боғлиқ (қарам) бўлган (сотувчи томонидан қайта сотилаётган товарни таклиф қилиши мумкин бўлган нархни чеклаш), контракт талабларини бажарган ҳолда маълум ҳудуд доирасида сотишга мутлақ ҳуқуқни белгилаш, харидор учун товарни танлаш имкониятини мажбуран қисқартириш кўринишида аниқланиши мумкин.



III. БИТИМЛАР МАВЖУДЛИГИНИ АНИҚЛАШ

ВА ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШ


6. Қуйидагиларга:

қатъий нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, қўшимча тўловлар ёки ортиқча нархлар белгилаш ёки уларни сақлаб туришга ҳамда аукционлар, биржалар ва бошқа кимошди савдоларида нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туришга;

эркин бозор нархлари қарор топишига тўсқинлик қилиб, уларни сунъий равишда ўстириш ёки пасайтиришга;

ишлаб чиқариш, маҳсулот сотиш бозорлари ва капитал қўйилмалар устидан назорат ўрнатишга ва нарх соҳасида камситишларни белгилашга;

таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олишга;

бозорни ҳудуд бўйича, сотув ёки харид ҳажми, товарлар хиллари бўйича, сотувчилар ва харидорлар, буюртмачилар доираси бўйича бўлиб олишга;

муайян товарларнинг сотувчилари ёки уларнинг харидорлари, буюртмачилари сифатида бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини чеклаб қўйиш ёки уларни бозордан четлатишга қаратилган битимлар аниқланади.


7. Битимлар монополияга қарши органнинг белгиланган тартибда назорат функцияларини амалга оширишда, товар бозорларини таҳлил қилишда, Битим тузилганини кўрсатувчи ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги давлат ва бошқа органлардан келиб тушган маълумотларни, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларни ўрганишда, оммавий-ахборот воситаларининг маълумотларини ўрганишда аниқланади.


8. Битимлар шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда расмийлаштирилган, шунингдек яширинча (оғзаки), Битим иштирокчиларининг барчаси томонидан келишиб олинган чегаралар ва қоидалардан иборат бўлиши мумкин.


9. Битимларни кўриб чиқишда, келишиб қилинган ҳаракатлар мавжудлигини ёки олдиндан мувофиқлаштирилган ҳаракатлар мавжудлиги фактларини исботлаш керак.


10. Далиллар бўлиб Битим белгилари мавжудлигини аниқ кўрсатувчи ҳужжатлар (шартномалар, битимлар, баённомалар, аризалар, хатлар, оммавий-ахборот воситаларидаги маълумотлар ва ҳ.к.) ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда товар бозоридаги хўжалик юритувчи субъектларнинг бир хилдаги ҳаракатлари кўринишидаги билвосита далиллар бўлиши мумкин.


11. Битим белгилари мавжудлигини тасдиқловчи далиллар хўжалик юритувчи субъектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш давомида, тушунтириш олишда, ҳужжатларни (маълумотларни) сўраб олишда, хўжалик юритувчи субъектларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишда, товар бозорини таҳлил қилишда аниқланади.

Битим белгилари мавжудлигини тасдиқловчи билвосита далиллар хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги ёки маълум бир давр мобайнидаги савдо-сотиқ жараёнларидаги хатти-ҳаракатини ҳамда уларнинг бир хилдаги ва синхрон хатти-ҳаракатларини, ушбу хатти-ҳаракатларга объектив сабаблар йўқ бўлган тақдирда, солиштирма таҳлил қилиш орқали аниқланади.


12. Содир этилган хатти-ҳаракатларни Битим деб тан олиш учун маълум шартлар мавжудлиги тўғрисида хулосага келиш, ушбу ҳаракатларнинг амалга оширилишига сабаб бўлган ҳақиқатдаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.



IV. БИТИМЛАР БЕЛГИЛАРИНИ АНИҚЛАШ

БЎЙИЧА ТАҲЛИЛЛАР ЎТКАЗИШ


13. Битимлар белгиларини аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилади.


14. Биринчи босқичда:

товар (ишлар, хизматлар) турлари аниқланади;

тегишли товар бозори белгиланади, Битимда қатнашувчи бозор субъектлари доираси аниқланади;

тегишли бозор чегарасида ҳаракат қилаётган субъектларга - Битим қатнашчиларига тўғри келадиган бозор улуши ва уларнинг умумий бозор улуши аниқланади;

Битимнинг тури аниқланади.


15. Битим белгиларини аниқлаш бўйича таҳлил ўтказиш жараёнида товарлар (ишлар, хизматлар) ва товар бозори таҳлили ўтказилади.


16. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни таҳлил қилишда қуйидагилар баҳоланади:

кўрилаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг истеъмол қилиш мақсадлари ва улар билан боғлиқ бўлган истеъмолчиларнинг турлари (истеъмол турига қараб товарни истеъмол қилувчиларнинг табақалаштирилиши етказиб берилаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг нархидаги тафовутга сабаб бўлиши мумкин, бу эса нарх соҳасидаги Битим тузилишини қийинлаштиради);

турли етказиб берувчиларда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг бир жинслилиги (ўхшашлик);

бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг мавжудлиги;

турли ишлаб чиқарувчиларда товар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш шартларининг бир-бирига ўхшашлиги (ишлаб чиқариш шартларининг бир-бирига ўхшашлиги ва товарни ишлаб чиқариш харажатларини ўзаро таққослаш мумкинлиги ягона нархларни ўрнатиш ва Битим тузишга ёрдам беради);

товар (ишлар, хизматлар)нинг қийматидаги доимий харажатлар улуши (товар қийматидаги доимий харажатлар улушининг юқорилиги доимо ўзгариб турувчи бозор конъюнктураси, капитал қўйилмалар ҳажмлари шароитида хўжалик юритувчи субъектлар нархларини ўзгартириш (манёврлаш) имкониятини қийинлаштиради).


17. Бозор таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланади:

товар бозори чегараси - Битимда қатнашувчи бозор субъектлари фаолият юритаётган ҳудуд;

бозорда рақобат объекти ҳисобланган омиллар доираси ва бозордаги товар нархининг ўрни (яъни, фақат нарх соҳасида рақобатнинг мавжудлиги);

талабнинг нарх ўзгаришига нисбатан таъсирчанлиги;

янги хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштирувчи тўсиқларнинг мавжудлиги;

маҳсулот (хизмат) етказиб берувчиларнинг бозор улуши;

акцияларнинг назорат пакетларига, қимматли қоғозларга ва ҳ.к. эгалик қилиш орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектларни етказиб берувчилар ёки истеъмолчилар устидан назоратининг мавжудлиги;

ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг Товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилгани;

Битимлар бўйича иқтисодий фаолият ва ахборот алмашувини иқтисодий мувофиқлаштириш учун база вазифасини бажарадиган бошқарув органлари, ассоциациялар ёки уларнинг бўлинмаларининг мавжудлиги.


18. Нарх бўйича горизонтал турдаги Битимларни ўрганишни ўтказиш, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш мақсадида товар (ишлар, хизматлар)нинг хусусияти ва бозорнинг тузилишини таҳлил қилишга асосланади.


19. Иккинчи босқичда товар бозорида қуйидагиларнинг мавжудлиги аниқланади:

давлат томонидан нархларнинг (тарифларнинг) тартибга солиниши;

давлат буюртмалари бўйича мажбурий етказиб беришларнинг ўрнатилиши.


20. Учинчи босқичда нарх соҳасидаги Битимларни тузиш мумкинлиги аниқланади.


21. Рақобатчилар ўртасида нарх соҳасидаги Битимлар тузилганини аниқлаш учун Битим тузилганини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқланиши лозим. Ушбу тасдиқлар шартнома шартлари, юк хатлари, прейскурантлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирок этган йиғилишлар ҳужжатларида аниқланиши мумкин.


22. Бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларда нарх соҳасидаги Битим мавжудлигини исботлаш учун қуйидаги ҳужжатлар сўраб олинади:

маҳсулот (иш, хизмат)нинг нархи даражаси;

маҳсулот (иш, хизмат)нинг таннархи ёйилмаси;

корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кўрсаткичлари ва ундан ҳақиқатда фойдаланиш ва капитал қўйилмалар;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш бўйича шартномалар.


23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) қарорига мувофиқ, монополист корхоналар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) нархини ошириш бўйича эълонлар мавжуд бўлган ҳолларда, рақобатчилар томонидан нархларнинг оширилиши қонунийлиги таҳлил қилиниши керак.


24. Вертикал турдаги Битимлар шартларини таҳлил қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

товарнинг концентрацияланиш (жамланиш) даражаси ва уни ишлаб чиқарувчининг етказиб берувчининг хулқига таъсир кўрсатиш эҳтимоли (товар ишлаб чиқариш концентрацияси (жамланиш)нинг юқори даражаси уни ишлаб чиқарувчининг етказиб берувчига таъсир кўрсатиши ва нарх соҳасида келишув учун объектив асос яратади);

товарни тақсимлаш концентрацияси (жамланиши) даражаси ва барча етказиб берувчиларнинг ишлаб чиқарувчиларнинг хулқига кўрсатадиган таъсири эҳтимоли (товарни тақсимлашнинг юқори даражадаги концентрацияси (жамланиш)нинг юқори даражаси уни ишлаб чиқарувчининг етказиб берувчига таъсир кўрсатиши ва нарх соҳасида келишув учун объектив асос яратади);

товарларни ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг Товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилганлиги, уларнинг маҳсулотлари нархлари давлат томонидан тартибга солиниши (етказиб берувчи корхоналар нархлари устидан назорат остида бўлмаган корхоналар билан келишиш, охиргиларига эса нархни ошириш ёрдамида ортиқча фойда олиш имконини беради);

акцияларнинг назорат пакетлари, қимматли қоғозлар ва ҳ.к. га эгалик қилиш орқали истеъмолчининг етказиб берувчилар устидан ёки етказиб берувчининг истеъмолчи устидан назоратининг мавжудлиги.

Тегишли органлар ва биржаларнинг ўрнатилган тартибда тақдим этилган маълумотлари ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.


25. Нарх соҳасида келишувларни аниқлаш учун бозорларда юзага келган нархларнинг ўзгариши ўрганилади ва улар бошқа географик бозорлардаги нархлар билан таққосланади.

Турли бозорлардаги нархлар даражалари ва улар ўртасида товарни ташиш харажатларини таққослаш натижалари у ёки бу бозорда нарх соҳасида Битим мавжудлиги тўғрисида маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади.

Аниқ Битимни кўриб чиқишда, рақобатни чекловчи элементлар мавжудлиги аниқланади.



V. АНИҚЛАНГАН БИТИМЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


26. Агар таҳлил ўтказиш жараёнида, Битим иштирокчиларининг маълум товар бозоридаги биргаликдаги улуши ўттиз беш фоиздан кам бўлса ёки уларнинг хатти-ҳаракатлари рақобатни чекламаслиги аниқланса, у ҳолда Битимни аниқлаш мақсадида олиб борилаётган таҳлиллар тўхтатилади.


27. Тузилган Битимда рақобатни чекловчи далиллар мавжуд бўлса, у ҳолда монополияга қарши орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган "Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом"га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуни талаблари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатилади ва монополияга қарши қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 502-модда











































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск