Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2011 й. 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2011 й.

N 318



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ     ЯНАДА    ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ     ТЎҒРИСИДА"     2004    ЙИЛ

10 МАРТДАГИ 118-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари Комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 6 декабрдаги

318-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


иккинчи хатбошидаги "такомиллаштириш" сўзидан кейин "шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш" сўзлари қўшилсин;


учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш";


еттинчи хатбошига "малакасини оширишни" сўзларидан кейин "шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича" сўзлари қўшилсин.


2. 2-бандда:


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ";


учинчи хатбошидаги "4-иловага" сўзлари "3-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 3-бандда:


биринчи хатбошидаги "31" ва "22" рақамлари тегишли равишда "35" ва "25" рақамлари билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбошидаги "икки нафар ўринбосари" сўзлари "бир нафар ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 4-банддаги "5-иловага" сўзлари "4-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3 - 5-иловалар тегишли равишда 2 - 4-иловалар деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:


иккинчи хатбошидаги "такомиллаштириш" сўзидан кейин "шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш" сўзлари қўшилсин;


учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш";


еттинчи хатбошига "амалга оширишни" сўзларидан кейин "шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича" сўзлари қўшилсин;


б) 8-бандда:


"а" кичик бандида:


иккинчи хатбошидаги "ташишни ташкил этиш ва унинг" сўзлари "ташишни ташкил этиш ва автомобиль транспорти объектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


бешинчи хатбошидаги "транспорти" сўзидан кейин "шу жумладан, автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари қўшилсин;


"б" кичик бандида:


биринчи хатбошидаги "ривожлантириш" сўзидан кейин "комплекс" сўзи қўшилсин;


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади";


"е" кичик бандига "амалга оширишни" сўзларидан кейин "шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 499-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 93-модда









































Время: 0.1541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск