Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш Қоидалари (АВ томонидан 12.12.2011 й. 2290-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 12.12.2011 й. 264-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 12 декабрда 2290-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2011 йил 12 декабрдаги

264-мҳ-сонли буйруғига

ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш

ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари

электрон базалари яратиш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил 8-сон, 47-модда) мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, шунингдек қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари (қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари) яратиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан, қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида уларни эълон қилиш йўли билан тарқатилади, маҳфий тусга эга бўлган ёки эълон қилинмайдиган ҳужжатлар матнлари бундан мустасно.

2. Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 29-моддасига мувофиқ қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари ҳисобланади:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси";

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами";

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами";

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг расмий нашрлари;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами"нинг расмий нашр этилишини ташкил этади.

3-1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган таъсис ҳужжатларида уларда кўрсатиб ўтилган органлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш назарда тутилган оммавий ахборот воситалари уларнинг расмий нашрлари ҳисобланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами"да расман эълон қилингунга қадар ўзларининг расмий нашрларида эълон қилган тақдирда бу ҳақда эълон қилинган кундан кечикмай, расмий нашр реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қиладилар.

4. Ушбу Қоидаларнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари ва нашрлар расмий нашрлар ҳисобланади.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами" қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари ҳисобланади.

Ушбу Қоидаларнинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилмаган нашрлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг норасмий манбалари ҳисобланади (норасмий нашрлар).



II. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙ

НАШРЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА ТАРҚАТИШ


5. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари давлат тилида, талабни ҳисобга олган ҳолда бошқа тилларда ҳам нашр этилади.


6. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларига янгидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари киритилади.

Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар изчил хронологик тартибда, тегишли тартиб рақамлари бўлган моддаларга жойлаштирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловалар ҳам ҳужжатлар жойлаштирилган моддаларга жойлаштирилади.

Агар, қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисми эълон қилинаётган бўлса, ҳужжат номидан кейин "Кўчирма" деган ёзув киритилади.


7. Расмий нашрларда эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан расман юборилган (расмий тарқатма) норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнига мувофиқ бўлиши керак.

8. Қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнини норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий тарқатма орқали жўнатилган матнига ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинган матнига мувофиқлиги матнни босма маҳсулотни эълон қилиш талабларига мувофиқ ўқиш, корректурасини текшириш йўли билан таъминланади.


9. Ҳажми катта бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матни расмий даврий нашрларга киритилмаслиги мумкин. Бунда улар расмий даврий нашрларга илова кўринишида ёки уларни қабул қилган органлар томонидан алоҳида нашр шаклида эълон қилиниши керак.

10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаси "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", бошқа қонун ҳужжатлари тўпламлари, кодексларни расмий нашр қилишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси томонидан амалга оширилади.


11. Кодекслар, қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр қилишда улар нашр қилинаётган санага мос равишда назорат ҳолатига келтирилган бўлиши лозим.

Титул варағида эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қайси санагача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги кўрсатилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларида эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари ва расмий манбалари қуйидаги тартибда кўрсатилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда берилаётган бўлса, унинг номи ва реквизитларидан кейин курсив билан қайси ҳужжатга асосан янги таҳрирда берилаётганлиги кўрсатилади;

агар қонуннинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, банди янги таҳрирда берилаётган бўлса ёхуд уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, модда (банд) охирида янги хатбошида, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан улар янги таҳрирда берилаётганлиги ёхуд ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги курсивда кўрсатилади;

агар қонун моддасининг қисми, банди, хатбошиси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат бандининг хатбошиси янги таҳрирда берилаётган бўлса ёхуд уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, қисм, банд, кичик банд, хатбоши охирида қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ушбу норма янги таҳрирда берилаётгани ёхуд унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани курсивда кўрсатилади.


12. Қонун ҳужжатлари тўпламларига ҳуқуқнинг алоҳида соҳасига тегишли бўлган ёхуд у ёки бу ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатлари киритилади.

Қонун ҳужжатлари тўпламларига ушбу тўплам мавзусига мос бўлган қонун ҳужжатлари тўлалигича ёхуд уларнинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси, банди ва ҳ.к. киритилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, эълон қилинган расмий манбаси тўлиқ кўрсатилади. Агар тўпламда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисмидан фойдаланилган бўлса, номидан сўнг "Кўчирма" деган ёзув киритилади.



III. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ НОРАСМИЙ

НАШРЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА ТАРҚАТИШ


13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилиш барча давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.


14. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий босма нашрларда эълон қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади.

15. Норасмий нашрларда эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддасида кўрсатилган барча реквизитлар (имзодан ташқари), шунингдек уларни эълон қилишнинг расмий манбалари кўрсатилган бўлиши керак.

16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнларидан фойдаланилади.


17. Кодекслар, қонун ҳужжатлари тўпламларини норасмий нашр қилишда, ушбу Қоидаларнинг 11 ва 12-бандларида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниши лозим.


18. Норасмий нашрларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг норасмий таржимаси эълон қилиниши мумкин. Бунда мазкур таржималар норасмий таржима эканлиги ҳақидаги белгига эга бўлиши лозим.



IV. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТ

ТИЗИМЛАРИ ОРҚАЛИ ТАРҚАТИШ


19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари, шу жумладан, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали тарқатилиши мумкин.


20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга, фақатгина норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий нашрларда эълон қилингандан сўнг, расмий нашрларда эълон қилинган барча реквизитлари (имзодан ташқари) кўрсатилган ҳолда йўл қўйилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрдаги матни сўзма-сўз такрорланиши ва уларнинг назорат ҳолати таъминланмоғи лозим.


21. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий веб-сайтга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак.

22. Қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнига қўшилган норасмий шарҳлар ва бошқа тушунтирувчи маълумотлар, ўзининг баён қилиниш усули бўйича (шрифти, ранги ва ҳ.к.) фарқланиши лозим.


23. Қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш билан шуғулланувчи шахслар, ўз маҳсулотини реализация қилишда эълон қилинаётган ҳужжатларнинг назорат ҳолати қайси санагача таъминланганлигини кўрсатишлари лозим.


24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг туркумланган давлат ягона электрон базаси ҳисобланган Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (кейинги ўринларда - ҚҲММБ)ни юритиш ташкил этилади.


25. Ўзбекистон Республикаси ҚҲММБга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари матнлари киритилади.

ҚҲММБга судларнинг қарорлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар матнлари ҳам киритилиши мумкин.

26. Қонун ҳужжатларини кейинчалик ҚҲММБга киритиш учун ишлов бериш тартиби Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан тасдиқланадиган норматив ҳужжатларни ҚҲММБга киритиш учун ишлов бериш тўғрисидаги йўриқнома билан белгиланади.


27. ҚҲММБдан фойдаланиш Интернет тармоғи орқали текин амалга оширилади.


28. ҚҲММБдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори, қонунчиликнинг мавзули маълумотномаси ва алифбо-предметли кўрсаткич ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитларига кўра туркумланади.

29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-бандига мувофиқ, ҚҲММБда қўлланилган қонунчилик классификацияси Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қонун ҳужжатларини туркумлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тижорат мақсадлари учун маълумотларнинг туркумланган базасида қўллашда эталон ҳисобланади.


30. ҚҲММБ ҳужжатларнинг келишига ва ишлов берилишига қараб, бироқ унинг расман эълон қилинганидан бошлаб бир ҳафтадан кечикмасдан янгиланади.


31. ҚҲММБни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, белгиланган тартибда электрон маълумотлар базасига улашни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан амалга оширилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


32. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий нашрларда эълон қилишда унинг матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий тарқатмасига таққослаганда хатоларга, матбаа хатосига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда, улар аниқлангандан кейин нашрнинг энг яқиндаги сонида тегишли тузатишлар эълон қилинади.

Агар кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг расмий нашрларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда ношир томонидан улар аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) тегишли тузатишлар эълон қилинади.

Агар норасмий нашрларда (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса, ношир томонидан улар аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) ёки норасмий нашрнинг навбатдаги сонини эълон қилишда (чиқаришда) тегишли тузатишлар эълон қилинади.

Агар қонунчилик маълумотлари электрон базаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда, улар дарҳол бартараф этилиши керак.

33. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


34. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 520-модда






































Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск