ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Умумий қоидалар /

Адлия вазирининг 12.12.2011 й. 273-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2011 й. 2298-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.12.2011 й.

N 2298




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.12.2011 й.

N 273-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида


(2011 йил 22 декабрдан кучга киради)



Давлат реестридан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича 2011 йил 6 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2011 йил 23 ноябрдаги 17-27/1143-сон хатини инобатга олган ҳолда БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин:


Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби (рўйхат рақами 41, 1994 йил 8 апрель);


Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилганлиги учун жарималар тўғрисида низом (рўйхат рақами 58, 1994 йил 30 май);


Тижорат банкларини очиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 59, 1994 йил 30 май);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1993 йил 28 мартдаги 22-сон "Тижорат банкларини очиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида"ги хатига 1-сон қўшимча (рўйхат рақами 60, 1994 йил 20 май);


Банк кредити ҳақидаги асосий қоидалар (рўйхат рақами 62, 1994 йил 20 май);


Қимматли қоғозлар бланкларини ишлаб чиқариш учун лицензия бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар (рўйхат рақами 178, 1995 йил 20 сентябрь);


1999 йил 5 февралдаги 621-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом"га 1-ўзгартириш (рўйхат рақами 621-1, 1999 йил 26 август);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 7 октябрдаги 21/9-сон "Кредит уюшмаси устав фондининг энг кам миқдори, рўйхатга олганлик учун йиғим миқдори, кредит уюшмаси ижро этувчи органи раҳбарининг малакасига доир талаблар, рўйхатга олиш шакллари ва тартиби ҳамда кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш ва кредит уюшмаси аъзоси томонидан пай бадалларини тўлаш сертификатининг шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1151-1, 2005 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 336-модда).


2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқарилганлиги ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                               Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 529-модда





























Время: 0.2227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск