Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисида Қоидалар (АВ томонидан 15.12.2011 й. 2300-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 29.11.2011 й. 79-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 15 декабрда 2300-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2011 йил 29 ноябрдаги

79-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика

пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш тартибини белгилайди.



I. ВАСИЙЛИККА ОЛИНУВЧИЛАРНИ

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРГА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ


1. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига васийликка олинувчиларни расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади).


2. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бош бошқармалар деб юритилади) ҳузуридаги Махсус комиссияга васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Махсус комиссия ҳудудий бош бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) билан тасдиқланган низомларга мувофиқ, васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳудудий бош бошқармаларга келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади ва Махсус комиссияга тақдим этилиши таъминланади.

Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар иловадаги рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.


4. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни васийликка олинувчиларнинг истаги, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ушбу муассасаларга жойлаштириш ҳақида тегишли қарор (бундан буён матнда Махсус комиссия қарори деб юритилади) қабул қилади.

Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштиришда асоссиз рад этилишига йўл қўйилмайди.


5. Ҳудудий бош бошқарма Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариб, тааллуқлилиги бўйича тиббий-ижтимоий муассасага юборади.


6. Васийликка олинувчилар бир ой муддатда доимий қайд этилган яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштирилади.



II. ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАРНИ БИР

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАДАН

БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ


7. "Мурувват" болалар интернат уйлари томонидан йилнинг ҳар чораги якунида вояга етган васийликка олинганларнинг рўйхатлари тузилиб, ҳудудий бош бошқармалар ишчи гуруҳларига тақдим этилади. Ишчи гуруҳлар тақдим этилган рўйхатларни ўн иш куни муддатида кўриб чиқиб, Махсус комиссияга тақдим этади. Вояга етган васийликка олинганлар Махсус комиссия қарори билан тасдиқланган режа-жадвал асосида катталар "Мурувват" интернат уйларига ўтказилади.


8. Вояга етган васийликка олинганлар Махсус комиссия қарорида қайд этилган санадан бошлаб бир ой муддат ичида улар тарбияланган "Мурувват" болалар интернат уйлари ҳисобидан транспорт ва тиббий ходим билан таъминланиб, катталар "Мурувват" интернат уйларига ўтказилади.


9. Вояга етган васийликка олинганларни тиббий-ижтимоий муассасаларнинг биридан бошқасига ўтказиш асосли сабаблар (у истиқомат қилаётган ҳудуднинг об-ҳавоси васийликка олинганларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши тўғрисидаги тиббий хулоса ёки уларнинг қариндошлари бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши ва бошқалар) ҳамда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, Махсус комиссия қарори асосида амалга оширилади.


10. Ушбу тоифа васийликка олинганларни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш тўғрисида Махсус комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида, улар аввал истиқомат қилган тиббий-ижтимоий муассаса ҳисобидан транспорт ҳамда тиббий ходим билан таъминланиб, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага ўтказилади.


11. Васийликка олинганлар бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқа тиббий-ижтимоий муассасага тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштириш билан боғлиқ бўлган тегишли ҳужжатлар ҳамда шахсий кийим-кечаги билан ўтказилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Қоидаларга

ИЛОВА



Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика

пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига

расмийлаштириш учун талаб қилинадиган

тиббий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (албатта қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюорографияси).


2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.


3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.


4. Онкологик диспансер хулосаси.


5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.


6. ОИТС марказининг хулосаси.


Барча тиббий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати икки ойни ташкил этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 539-модда

























































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск