Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2011 й. 324-сон "Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2011 й.

N 324



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ

ГУРУҲЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ЧЕТДАН КЕЛТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиши ва улар ўртасидаги соғлом рақобат учун қулай шарт-шароитлар яратиш асосида контрабанда товарларини четдан келтириш ва сотишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2012 йил 1 январдан бошлаб четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари божхонада расмийлаштирилгунга қадар эркин муомала (кейинги ўринларда импорт деб аталади) учун чиқариш режимида махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилишнинг мажбурий жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан четдан келтириладиган зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда "Маркировка қилиш ва аудит" идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш тақиқлансин.

Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш ҳолатларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, савдо (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) қоидаларини бузиш сифатида қаралсин.

4. Белгилансинки:

2012 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини савдо тармоғида 2012 йил 1 июлгача махсус назорат идентификация белгилари билан маркаламасдан сотиш мумкин;

хўжалик юритувчи субъектлар 2012 йил 1 январгача импорт қилинган истеъмол товарларини маркировка қилиш учун товарлар импортнинг божхона режимида расмийлаштирилганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзларидаги мавжуд истеъмол товарларини маркировка қилиш учун буюртманомаларни хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига беришлари мумкин. Бунда истеъмол товарларини идентификация белгилари билан маркировка қилиш товарлар сотиладиган ёки сақланадиган жойларда ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилиши мумкин;

махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхатига янгидан киритиладиган истеъмол товарларини бундай истеъмол товарлари рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида ушбу белгилар билан маркировка қилмаган ҳолда сотишга рухсат берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси махсус назорат идентификация белгиларини муомалага киритиш мақсадида махсус жамғармалар маблағлари ҳисобига зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда "Маркировка қилиш ва аудит" идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти сотиб олинишини ўн кун муддатда таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси:

ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига мувофиқ миқдорда ҳимоя элементлари бор бўлган қоғоз олиниши ва ишлаб чиқарилишини, елим асосини тушириш учун жўнатишни ва импорт бўйича ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган қоғоз олинишини таъминласин;

маҳаллий ишлаб чиқарилган ҳимоя элементлари бор бўлган қоғоз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилишини ва ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган қоғоз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишини амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш доирасида технологик асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини контрактларни сифати, бозор конъюнктураси нархлари даражасига мувофиқлик юзасидан мустақил экспертизадан ўтказишни амалга оширувчи аккредитация қилинган консалтинг фирмаларининг хулосалари асосида, истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бевосита расмий вакилларидан сотиб олишга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларининг четдан келтирилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарлари сотилиши ва сақланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиниши тизими жорий этилиши тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилишни таъминласин;

Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда импорт қилишда махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтирилаётган истеъмол товарлари айрим гуруҳларини маркировка қилиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни 2012 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин ҳамда зарурат бўлганда, тегишли қонунчилик нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 12 декабрдаги

324-сон қарорига

2-ИЛОВА



Махсус назорат идентификация белгилари билан

мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган

четдан келтириладиган истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Товарнинг номи


ТИФ ТН коди


1.

Қисилган ёки суюлтирилган газ учун идишлар


7311 00 110 0, 7311 00 130 0,

7311 00 190 0, 7311 00 300 0,

7311 00 910 0, 7311 00 990 0,

7613 00 000 0


2.

Овқатни тайёрлаш ва иситиш учун қурилма


7321 11 100 0


3.

Ҳарорат ва ҳаво намлигини ўзгартириш учун двигатели ва приборлари бўлган, вентилятор билан ускуналанган ҳавони кондициялаш учун қурилма, шу жумладан, ҳавони алоҳида тартибга солиш мумкин бўлмаган кондиционерлар


8415 10 100 0, 8415 10 900 0,

8415 20 000 9, 8415 81 009 0,

8415 82 000 9, 8415 83 000 9


4.

Электр ёки бошқа турдаги музлатгичлар, совутгичлар ва бошқа совутгич ёки музлатгичлар


8418 10 200 1, 8418 10 200 9,

8418 10 800 1, 8418 10 800 9,

8418 21 100 0, 8418 21 510 0,

8418 21 590 0, 8418 21 910 0,

8418 21 990 0, 8418 29 000 0,

8418 40 200 1, 8418 40 200 9,

8418 40 800 1, 8418 40 800 9


5.

Уй-рўзғор идишларини ювиш машиналари

8422 11 000 0


6.

Пластина, цилиндрлар ва 8442 товар позицияси бошқа босма шакллари билан босишда фойдаланиладиган босма машиналар; бошқа принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари ва факсимиль аппаратлари, бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаганлари


8443 31 100 0, 8443 31 910 0,

8443 31 990 1, 8443 31 990 9,

8443 32 100 1, 8443 32 100 9,

8443 32 300 0, 8443 32 910 0,

8443 32 930 1, 8443 32 930 9,

8443 32 990 0, 8443 39 100 0,

8443 39 310 1, 8443 39 310 9,

8443 39 390 0, 8443 39 900 1,

8443 39 900 2, 8443 39 900 9


7.

Маиший ёки кирхоналар учун кир ювиш машиналари, шу жумладан, ювилган буюм сувини сиқиш қурилмаси билан жиҳозланган машиналар


8450 11 110 0, 8450 11 190 0,

8450 11 900 0, 8450 12 000 0,

8450 19 000 0


8.

Чангютгичлар


8508 11 000 0, 8508 19 000 1,

8508 19 000 9, 8508 60 000 0


9.

Микротўлқинли печлар


8516 50 000 0


10.

Маиший турғун электр плиталари


8516 60 101 0


11.

Уяли алоқа тармоқлари ёки бошқа симсиз алоқа тармоқлари учун телефон аппаратлари


8517 12 000 0


12.

Видеотюнерга бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган видеоёзиш ёки видеотиклаш аппаратлари


8521 10 200 0, 8521 10 950 0,

8521 90 000 1, 8521 90 000 9


13.

Овоз ёзгичи ёки овоз кучайтириш аппаратлари ёки соатлари бўлган қўшма ёки битта корпусга бирлаштирилмаган радиоэшиттириш учун қабул қилувчи аппаратлар


8527 91 190 0, 8527 91 350 0,

8527 91 910 0, 8527 91 990 0,

8527 92 100 0, 8527 92 900 0,

8527 99 000 0


14.

Таркибига қабул қилувчи телевизион аппарат кирмайдиган мониторлар ва проекторлар; таркибига кенг қамровли радиоприёмник ёки аппаратура, ёзиб олувчи ёки овозни акс эттирувчи ёки тасвирловчилар кирадиган ёки кирмайдиган телевизион алоқа учун қабул қилувчи аппаратлар


8528 41 000 0, 8528 49 100 0,

8528 49 800 1, 8528 49 800 9,

8528 51 000 0, 8528 59 100 0,

8528 59 400 1, 8528 59 400 9,

8528 59 800 1, 8528 59 800 9,

8528 61 000 0, 8528 69 100 0,

8528 69 910 0, 8528 69 990 1,

8528 69 990 9, 8528 71 110 0,

8528 71 130 0, 8528 71 190 0,

8528 71 900 0, 8528 72 100 0,

8528 72 200 1, 8528 72 200 9,

8528 72 300 1, 8528 72 300 2,

8528 72 300 3, 8528 72 300 9,

8528 72 400 0, 8528 72 600 0,

8528 72 800 0, 8528 73 000 0


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 12 декабрдаги

324-сон қарорига

3-ИЛОВА


Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус

назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка

қилиш тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги

"Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан четдан келтириладиган

зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари

ҳамда "Маркировка қилиш ва аудит" идоралараро

ахборот тизимининг дастурий таъминоти

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарнинг номи

  

ТИФ ТН коди

Ўлчов

бирлиги

  

Сони

1.

Маълумотлар базаси сервери

8471 50 000 0

дона

2

2.

Ноутбук

8471 30 000 0

дона

40

3.

Штрихли кодлар сканерлари

8471 90 000 0

дона

120

4.

3G-модемлар

8517 62 000 1

дона

40

5.

Персонал компьютер

8471 49 000 0

дона

15

6.

Этикеткалар учун термотрансферли принтер

8443 32 100 9

дона

75

7

Ўз-ўзидан ёпишадиган қоғоз*

4821 90 100 0

минг дона

1 500

8.

Риббон - бўёвчи лента*

9612 10 800 0

дона

10

9.

СД-дискда дастурий таъминлаш

8523 49 450 0

дона

1

10.

Этикеткаларнинг қўл аппликатори

8205 59 809 9

дона

120

        

*) Сарфлаш материалларини келтириш ҳар йилги истеъмолдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 514-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 95-модда














































Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск