Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2011 й. 326-сон "Навоий вилоятида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш (I босқич)" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2011 й.

N 326



"НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ТЕХНИК

КРЕМНИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ (I БОСҚИЧ)" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Поли- ва монокристалл кремний, фотоэлементлар ишлаб чиқариш учун базавий маҳсулот ҳисобланган техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш ҳамда республика электротехника саноатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси муассислари - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда "NeoPLANT" компаниясининг (Корея Республикаси), шунингдек "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамиятининг "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси муассислари таркибига "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамияти кириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхона муассислари таркибига кириши муносабати билан "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамиятининг устав фонди миқдори 10,4 млн. АҚШ долларидан 20,8 млн. АҚШ долларигача кўпайиши, ундан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 5,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги улуши (устав фондидаги улушнинг 25 фоизи) - тарихий харажатлар ва олдин амалга оширилган геология-қидирув ишлари давомида олинган геологик, геофизик ва бошқа ахборот ҳисобига шакллантирилганлиги;

"NeoPLANT" компаниясининг 10,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги улуши (устав фондидаги улушнинг 50 фоизи) - пул маблағлари, янги технологик асбоб-ускуналар ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий лицензион технологиялар ҳисобига шакллантирилиши;

"Навоийазот" очиқ акциядорлик жамиятининг 5,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги улуши (устав фондидаги улушнинг 25 фоизи) - тегишли муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда техник кремний ишлаб чиқариш учун бинолар ва иншоотлар қуришга йўналтирилган ўз маблағлари ҳисобига шакллантирилиши;

б) "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси доирасида бир йилда 12,0 минг тонна техник кремний ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қайта ишловчи комплекс ва 39,0 минг тонна кварц рудаси қазиб оладиган кон қазиш комплекси қурилишини назарда тутадиган "Навоий вилоятида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш (I босқич)" инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.


3. Асосий техник-иқтисодий параметрлар билан биргаликда "Навоий вилоятида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш (I босқич)" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) умумий қиймати 20,45 млн. АҚШ долларига тенг бўлган "Навоий вилоятида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш (I босқич)" инвестиция лойиҳасини молиялаштириш:

"NeoPLANT" компаниясининг 8,65 млн. АҚШ доллари суммасидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари;

"NeoPLANT" компаниясининг асбоб-ускуналар етказиб бериш учун "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига 2 йил муддатга бериладиган, йиллик ставкаси қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси билан биргаликда 8,0 фоиз бўлган 3,3 млн. АҚШ доллари суммасидаги қарз маблағлари;

"Навоийазот" очиқ акциядорлик жамиятининг 5,2 млн. АҚШ долларига тенг суммадаги ўз маблағлари;

"Асака" давлат-акциядорлик тижорат банкининг "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига 6 йил муддатга бериладиган, йиллик ставкаси банкнинг 4,0 фоиз маржаси билан биргаликда 16 фоиз бўлган, қурилиш-монтаж ишларига йўналтириладиган 3,3 млн. АҚШ долларига тенг суммадаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

б) асосий қарзни қайтариш, фоизлар тўлаш, қарз ва кредит маблағларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатлар "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


5. Тендер савдолари ўтказмасдан қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича:

қайта ишлаш комплекси бўйича - "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамиятига;

кон қазиб олиш комплекси бўйича - "GUMIN KО`MIR" масъулияти чекланган жамиятига бош пудратчи функцияси юклансин.


6. "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига, истисно тариқасида, 2011 йил 31 декабргача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари параллел ишлаб чиқилиши билан биргаликда амалга оширишга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 516-модда





























































Время: 0.1356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск