Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2011 й. 329-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2011 й.

N 329



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 13 МАРТДАГИ 95-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Импорт операцияларини янада тартибга солиш ва уларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 13 декабрдаги

329-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини

амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан

фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги

95-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар



1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитасига" сўзлари "Давлат божхона қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-илованинг 25-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Товарларнинг республикага келтирилиши ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилиши, импорт контрактлари бўйича ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши ёки улар учун тўланган пул маблағларининг қайтарилиши таъминланмаганлиги қуйидаги ҳолларда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимотига оид битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда - импорт контрактларида белгиланган товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) муддатлари тугагандан кейин;

бошқа импорт контрактлари бўйича - олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кун ўтгандан кейин тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳисобланади.

Олдиндан тўлов амалга оширилган санадан кейин импорт қилувчи корхона томонидан ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида белгиланган муддатлар мобайнида ваколатли банкка божхона хизматларининг товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида тегишли белгилари қўйилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса - инвойслар, счёт-фактуралар, бажарилган ишларнинг далолатномалари тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли банклар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ўн кун муддатда тегишли ахборот юборадилар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 519-модда



















































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск