Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 24.11.2011 й. 24-сон "Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.12.2011 й. 1731-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2011 й.

N 1731-1




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА

НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

24.11.2011 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Истеъмолчи объектларнинг электр таъминоти

лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 31 декабрдан кучга киради)


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 17 сентябрдаги 144-сон буйруғи билан тасдиқланган Истеъмолчи объектларнинг электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1731, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 436-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                     А. Ниматуллаев






Буйруққа

ИЛОВА



Истеъмолчи объектларнинг электр таъминоти

лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 3-4-сон, 26-модда)" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Уланган қуввати 750 кВА гача бўлган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари бўйича хулосалар Ўздавэнергоназоратнинг ҳудудий бўлимлари (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари бундан мустасно), 750 кВА ва ундан юқорилари Ўздавэнергоназорат томонидан берилади.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари бўйича хулосалар бериш Ўздавэнергоназорат томонидан амалга оширилади".


3. 9-бандда "лойиҳаси бўйича" деган сўзлар "лойиҳасининг келишуви тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВт гача бўлган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари келишувини ўтказиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак".


5. 13-банд тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари", "Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" Давлат акциядорлик компанияси билан келишилди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 547-модда
































Время: 0.1857
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск