Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Иқтисодиёт вазирлигининг 13-сон, Молия вазирлигининг 70-сон "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 17.11.2011 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2011 й. 1870-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2011 й.

N 1870-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.11.2011 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.11.2011 й.

N 70


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа

савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити

шелухасини сотиш тартиби тўғрисида"ги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 31 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) ва 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 374-модда) қарорларига мувофиқ, шунингдек чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 сентябрдаги 59, 97-сонли қарорлари (рўйхат рақами 1870, 2008 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 466-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Р. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа

савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити

шелухасини сотиш тартиби тўғрисида"ги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


бешинчи хатбоши "шрот" сўзидан кейин "(кунжара)" сўзи билан тўлдирилсин;


тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"харидор - маҳсулотни очиқ биржа савдоларида харид қилиб олувчи, уни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотиш учун ихтисослаштирилган пунктларга етказиб берувчи ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот (кунжара) ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари (бундан кейинги ўринларда туман ва вилоят бирлашмалари деб юритилади), шунингдек омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари, қоракўлчилик ширкат хўжаликлари".


2. 4-бандда:


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси Биржа орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ташкил этилган туман ва вилоят бирлашмаларига, шунингдек омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига, қоракўлчилик ширкат хўжаликларига сотилади";


қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган пахта шроти (кунжараси) омухта ем ишлаб чиқаришдан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишига рухсат этилмайди";


олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


рус тилидаги матннинг еттинчи хатбошисидаги "шрот и шелуха" деган сўзлар "шрот (жмых) и шелуха" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 23-банддаги "2 фоизгача миқдордаги" сўзлари "10 фоизгача миқдордаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 2 фоизгача миқдордаги" сўзлари "закалатдан кам бўлмаган миқдордаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 37 ва 38-бандлардаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 549-модда


















































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск