ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2011 й. 337-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2011 й.

N 337



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти эҳтиёжлари учун табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан газ билан таъминловчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятлари бажарилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда табиий газ истеъмолчилари билан тузилган шартномаларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин;

ушбу қарорда назарда тутилган нормаларни амалга ошириш мақсадида Истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорлик механизми тўғрисидаги методик тавсияларни бир ой муддатда тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 19 декабрдаги

337-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларига қуйидаги мазмундаги 6.8-банд қўшилсин:

"6.8. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти ёки ҳудудий газ таъминоти корхонаси газ етказиб бериш шартномасига кўра, ушбу Қоидаларда назарда тутилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчига газ етказиб берилмаслиги ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги оқибатида етказилган реал зарарни ва бой берилган фойдани белгиланган тартибда қоплайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Газ етказиб берувчи ёки газ билан таъминловчи ташкилот шартномага кўра истеъмолчига газ етказиб берилмаслиги ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги оқибатида етказилган реал зарарни ва бой берилган фойдани қоплайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 544-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 99-модда





























Время: 0.1815
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск