ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2011 й. 340-сон "Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2011 й.

N 340



АВТОМОБИЛДА ХАЛҚАРО ЮК ТАШИЙДИГАН

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА РАҚАМЛИ

НАЗОРАТ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистоннинг 1970 йил 1 июлда Женева шаҳрида имзоланган автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битимидаги иштироки билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси 1998 йилда автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битимига қўшилганлиги;

Европа битими талабларига мувофиқ 2010 йил 16 июндан кейин Европа битими қатнашчилари бўлган мамлакатларга автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситалари рақамли назорат қурилмалари билан таъминланиши зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистоннинг Европа битимида қатнашиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

Европа битими талабларига мувофиқ автомобилда халқаро юк ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низом, шунингдек Рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқнома бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

Европа битими талабларига мувофиқ рақамли назорат қурилмаларини босқичма-босқич жорий этиш ва улардан фойдаланиш ишлари мувофиқлаштирилишини;

Ўзбекистон Республикасининг автомобилда халқаро юк ташишни бажарадиган автотранспорт воситаларида рақамли назорат қурилмалари тизими жорий этилиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 546-модда
























Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск