ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 21.12.2011 й. ЎРҚ-311-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Қонунчилик палатаси томонидан 04.10.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.12.2011 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.12.2011 й.

N ЎРҚ-311



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 6 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда) 285-моддаси иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ҳалол йўл билан топган пулига сотиб олган шахсга" деган сўзлар "инсофли эгалловчига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 137-модданинг ўзбекча матнидаги "кашфиётчиларга" деган сўз "ихтирочиларга" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 512-модда биринчи қисмининг ўзбекча матни "(рента тўловчига)" деган сўзлардан кейин "мулк қилиб" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 1056-модда еттинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "кашфиётларни" деган сўз "ихтироларни" деган сўз билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 декабрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида"ги 535-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 13-модда қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ушбу муддатнинг ўн икки ойга узайтирилишига йўл қўйилади";


2) 19-модданинг иккинчи қисмидаги "йигирма тўрт ой муддатгача" деган сўзлар "уни санация қилиш муддатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар) 175-моддасининг матнидаги "халқ таълими бўлимларига" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда) 34-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар, шунингдек, агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар киради".

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги 678-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда) 19-моддаси номи ва биринчи қисмининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"19-модда. Маданий бойликларни инсофли

эгалловчининг ҳуқуқлари


Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни инсофли эгалловчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда инсофли эгалловчига белгиланган тартибда компенсация тўланади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "эллик" деган сўз "қирқ" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 34-модданинг ўнинчи қисмидаги "учинчи ва ўн учинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар" деган сўзлар "ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги ЎРҚ-42-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 7, 372-модда) 19-моддаси еттинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "кашфиётларни" деган сўз "ихтироларни" деган сўз билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 469-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги "халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 542-модда


































Время: 0.1336
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск