язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ) учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари/ ЎзР 06.05.1994 й. 1060-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 06.05.1994 й. 1060-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини бевосита ёки ўз вакили орқали Дастурий маҳсуллар давлат реестри ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида (матнда бундан буён Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади) талабнома бериш орқали рўйхатдан ўтказади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабнома (матнда бундан буён рўйхатдан ўтказиш талабномаси деб юритилади) ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак. Рўйхатдан ўтказиш талабномасини расмийлаштириш қоидаларини Патент идораси белгилайди. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатдан ўтказиш талабномаси келиб тушгач, Агентлик керакли ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ва қоидаларнинг талабларига қанчалик мувофиқлигини текшириб чиқади. Текшириш натижаси ижобий бўлса, Патент идораси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини тегишли Реестрга киритади, талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома топширади ҳамда рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларига доир маълумотларни Патент идораси расмий ахборотномасида эълон қилади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Талабнома берувчи Патент идораси сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан маълумотлар расмий ахборотномада босиб чиқарилгунига қадар талабнома материалларини тўлдириш, уларга аниқлик киритиш ва уларни тузатишга ҳақлидир. Текшириш натижаси салбий бўлса, Патент идораси талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини билдирувчи ҳужжат топширади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Расмий рўйхатдан ўтказиш тартибини, расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома шаклларини, уларда кўрсатиладиган маълумотлар таркибини Патент идораси белгилайди. Расмий ахборотномада эълон қилинадиган маълумотлар рўйхати ҳам Патент идораси томонидан белгиланади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқлар бутунлай ўзгаларга берилиши тўғрисидаги шартнома Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар томонларнинг келишувига биноан Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади. Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)