ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ) учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари /

ЎзР 06.05.1994 й. 1060-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 06.05.1994 й. 1060-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 16.01.2024 й. ЎРҚ-896-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда матнининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини бевосита ёхуд ўз вакили орқали Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) талабнома бериш орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин. (ЎзР 05.10.2020 й. ЎРҚ-640-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабнома (матнда бундан буён рўйхатдан ўтказиш талабномаси деб юритилади) ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак. Рўйхатдан ўтказиш талабномасини расмийлаштириш қоидаларини Агентлик белгилайди. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2004 йил 6 сентябрда 1402-сон билан рўйхатга олинган, ДПИ Буйруғи билан тасдиқланган “Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари” (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Рўйхатдан ўтказиш талабномаси келиб тушгач, Агентлик керакли ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ва қоидаларнинг талабларига қанчалик мувофиқлигини текшириб чиқади. Текшириш натижаси ижобий бўлса, Агентлик ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини тегишли Реестрга киритади, талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома топширади ҳамда рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларига доир маълумотларни Агентлик расмий ахборотномасида эълон қилади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2004 йил 6 сентябрда 1402-сон билан рўйхатга олинган, ДПИ Буйруғи билан тасдиқланган “Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари”нинг 48, 50, 51-бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Талабнома берувчи Агентлик сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан маълумотлар расмий ахборотномада босиб чиқарилгунига қадар талабнома материалларини тўлдириш, уларга аниқлик киритиш ва уларни тузатишга ҳақлидир. Текшириш натижаси салбий бўлса, Агентлик талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини билдирувчи ҳужжат топширади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2004 йил 6 сентябрда 1402-сон билан рўйхатга олинган, ДПИ Буйруғи билан тасдиқланган “Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари”нинг 4-§, 49, 52-бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Расмий рўйхатдан ўтказиш тартибини, расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома шаклларини, уларда кўрсатиладиган маълумотлар таркибини Агентлик белгилайди. Расмий ахборотномада эълон қилинадиган маълумотлар рўйхати ҳам Агентлик томонидан белгиланади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 17 июнда 1481-сон билан рўйхатга олинган, ДПИ Буйруғи билан тасдиқланган “Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидалари”нинг 13, 17-бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган)


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар томонларнинг келишувига биноан Агентликда рўйхатдан ўтказилиши мумкин. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 17 июнда 1481-сон билан рўйхатга олинган, ДПИ Буйруғи билан тасдиқланган “Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидалари”нинг 2-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Реестрга киритилган маълумотлар токи акси исботланмагунга қадар тўғри деб ҳисобланади. Кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун талабнома берувчи жавобгар бўлади.

ЭҲМ учун яратилган дастурларни ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун давлат божи ундирилади. Рўйхатдан ўтказиш учун давлат божининг миқдорлари ва уни тўлаш муддатлари, давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорларини камайтириш ёки уни қайтариб бериш учун асослар, шунингдек рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи суммасидан фойдаланиш тартиби қонунда белгиланади. (ЎзР 06.01.2020 й. ЎРҚ-600-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМ 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон Қарори билан тасдиқланган “Патент божлари ва тўловлари тўғрисида”ги Низом, “Патент божлари ва тўловлари Ставкалари”нинг 7-бўлими; АВ томонидан 2005 йил 17 июнда 1481-сон билан рўйхатга олинган, ДПИ Буйруғи билан тасдиқланган “Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидалари”нинг 3-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган)




ЎзР 05.10.2020 й. ЎРҚ-640-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини бевосита ёхуд ўз вакили орқали Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) талабнома бериш орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 06.01.2020 й. ЎРҚ-600-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурларни ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун ҳақ олинади. Рўйхатдан ўтказиш учун ҳақ Агентликка тўланади. Рўйхатдан ўтказиш учун ҳақнинг миқдорлари ва уни тўлаш муддатлари, ҳақ тўлашдан озод қилиш, ҳақ миқдорларини камайтириш ёки уни қайтариб бериш учун асослар, шунингдек рўйхатдан ўтказиш учун ҳақ суммасидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини бевосита ёки ўз вакили орқали Дастурий маҳсуллар давлат реестри ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида (матнда бундан буён Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади) талабнома бериш орқали рўйхатдан ўтказади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабнома (матнда бундан буён рўйхатдан ўтказиш талабномаси деб юритилади) ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак. Рўйхатдан ўтказиш талабномасини расмийлаштириш қоидаларини Патент идораси белгилайди. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатдан ўтказиш талабномаси келиб тушгач, Агентлик керакли ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ва қоидаларнинг талабларига қанчалик мувофиқлигини текшириб чиқади. Текшириш натижаси ижобий бўлса, Патент идораси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини тегишли Реестрга киритади, талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома топширади ҳамда рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларига доир маълумотларни Патент идораси расмий ахборотномасида эълон қилади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Талабнома берувчи Патент идораси сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан маълумотлар расмий ахборотномада босиб чиқарилгунига қадар талабнома материалларини тўлдириш, уларга аниқлик киритиш ва уларни тузатишга ҳақлидир. Текшириш натижаси салбий бўлса, Патент идораси талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини билдирувчи ҳужжат топширади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Расмий рўйхатдан ўтказиш тартибини, расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома шаклларини, уларда кўрсатиладиган маълумотлар таркибини Патент идораси белгилайди. Расмий ахборотномада эълон қилинадиган маълумотлар рўйхати ҳам Патент идораси томонидан белгиланади. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқлар бутунлай ўзгаларга берилиши тўғрисидаги шартнома Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар томонларнинг келишувига биноан Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади. Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



















































Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск