ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.11.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.12.2011 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2011 й.

N ЎРҚ-313



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 30 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 6 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 159-1-модда билан тўлдирилсин:


"159-1-модда. Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг

бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд

эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал

тасдиқланишига риоя қилмаслик


Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 160-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"160-модда. Уй-жойларни қуриш қоидаларини бузиш ёки уй-жойларга

доир мулк ҳуқуқларини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат

рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида

расмийлаштирмаслик


Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаслиги, -

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 245-модданинг биринчи қисмидаги "159, 160, 161" рақамлари "159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 161" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 264-моддадаги "164-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар "159-1-моддасида, 160-моддасининг иккинчи қисмида, 164-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 574-модда:


қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак";


учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 603-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда) 86-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


биринчи қисмнинг биринчи жумласидаги "юридик" деган сўз "фуқаролар ва юридик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фуқаролар ўртасида тузилган турар жой арендаси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак";


учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

5-модда. Ушбу Қонун 2012 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1-моддаси 2012 йил 1 февралдан эътиборан амалга киритилади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 556-модда


























































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск