ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Адлия вазирининг 24.12.2011 й. 295-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.12.2011 й. 2306-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.12.2011 й.

N 2306




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.12.2011 й.

N 295-мҳ


БУЙРУҒИ


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2012 йил 3 январдан кучга киради)



Давлат реестридан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича 2011 йил 22 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 20 декабрдаги РС/08-01-32-14/800, 01/12-711-сон қўшма хатини инобатга олган ҳолда БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин:

1995 йил 19 сентябрда 08-03-02/1553А-сон ва 1995 йил 13 октябрда 06-365-сон билан тасдиқланган Асосий воситаларни қайта ҳисоблаш муносабати билан акциядорлик жамиятининг устав капиталини кўпайтириш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 182, 1995 йил 13 октябрь);

1996 йил 12 июлда тасдиқланган Хусусийлаштириш инвестиция фондининг фондни бошқариш ҳақида бошқарувчи компания билан тузилган намунавий контракти (рўйхат рақами 265, 1996 йил 15 июль);

1996 йил 12 июлда тасдиқланган Хусусийлаштириш инвестиция фондининг "Вақт" миллий депозитарийси билан тузилган намунавий контракти (рўйхат рақами 266, 1996 йил 15 июль);

1997 йил 10 ва 18 мартда тасдиқланган Инвестиция фондининг намунавий эмиссия проспекти (рўйхат рақами 327, 1997 йил 2 апрель);

1997 йил 10 ва 18 мартда тасдиқланган Инвестиция фондининг намунавий устави (рўйхат рақами 328, 1997 йил 2 апрель).


2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилганлиги ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                               Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 567-модда



































Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск