Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2011 й. 346-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 30 декабрдаги

346-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш органлари ходимларининг сонини

белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) ходимлари сонини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. ФҲДЁ органлари қуйидагилар ҳисобланади:

туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ архивлари).

3. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ходимлари ҳисобланади:

мудир;

1 ва 2-тоифали инспектор;

иш юритувчи (техник ходимлар).

4. ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

ФҲДЁ бўлимлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан мавжуд штатлар доирасида ташкил этилади ва тугатилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари сони кўпи билан бир йилда бир марта белгиланади.

Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш учун ФҲДЁ органлари харажатлари, шу жумладан, ягона ижтимоий тўлов (мартаба даражаси ва белгиланган хизмат муддати учун устамалар тўлови бундан мустасно) давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.



II. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ

СОНИНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Ҳар бир ФҲДЁ органида:

а) ФҲДЁ бўлимларида - мудир ва 1-тоифали инспектор;

б) ФҲДЁ архивларида - мудир, 1 нафар 1-тоифали ва 1 нафар 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.

6. ФҲДЁ бўлимлари инспекторларининг иккинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:

а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган қуйидаги фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, ўлим, никоҳ ва никоҳни бекор қилиш), далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг ўртача ойлик сони.

Бунда, бир ходимга (мудир ва иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳнома ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони ойига камида 250-300 та бўлиши керак;

б) хизмат кўрсатиладиган туман ва шаҳар ҳудуди аҳолиси сони. Бунда, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сони 50 минг кишидан 100 минг кишигача бўлганда - 1 нафар инспектор, 100 минг кишидан 150 минг кишигача бўлганда - 2 нафар инспектор, 150 минг кишидан 200 минг кишигача бўлганда - 3 нафар инспектор ва 200 минг ва ундан ортиқ киши бўлганда - 4 нафар инспектор лавозими жорий этилади.


7. ФҲДЁ органида инспекторларнинг 4 ва ундан ортиқ лавозимлари мавжуд бўлганда 1-тоифали инспекторлар улар умумий сонининг ярмидан ортиғини ташкил этмаслиги керак.

8. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда ФҲДЁ бўлимидаги инспекторлар лавозимлари сонини белгилашда, аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан узоқлиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт ҳаракати ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

9. ФҲДЁ архивлари инспекторларининг учинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:

архив фондидаги мавжуд ҳужжатлар йиғмажилди сони. Бунда, инспекторлар сони бир ходимга ҳар бирида бир йилда 250 тадан варақ бўлган 4000 та ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобидан белгиланади;

ФҲДЁ бўлимларидан тушган хабарномалар бўйича фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 450 - 500 та киритилган қайдлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади;

берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 250 - 300 та берилган ҳужжатлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.

10. ФҲДЁ органида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда, иш юритувчи лавозими жорий этилади.


III. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ СОНИ

ТЎҒРИСИДАГИ ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


11. ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Вазирликка киритилади.

12. ФҲДЁ бўлимлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифларга туман ва шаҳар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:

охирги уч йилда ФҲДЁ бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони;

аҳоли сони;

ушбу таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.


13. ФҲДЁ архивлари инспекторлари сони тўғрисидаги таклифларга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

охирги уч йилда архив фондидаги мавжуд ишлар сони;

охирги уч йилда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони;

охирги уч йилда берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони;

ушбу таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.


14. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Вазирлик томонидан умумлаштирилади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилади.

15. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин Вазирлик мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 563-модда

















































Время: 0.1676
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск