ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2011 й. 352-сон "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2011 й.

N 352



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ

ВА САҚЛАШ ИШЛАРИ ТАСНИФИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари ҳажмини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. "Ўзавтойўл" ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўтувчи объектлар бўйича ўртача таъмирлашга оид йўл-қурилиш ишлари тугаллангандан кейин, бироқ 2012 йил 1 сентябрдан кечикмай, ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Ўзавтойўл" ДАК ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 31 декабрдаги

352-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги

226-сон қарори билан тасдиқланган Умумий

фойдаланиладиган автомобиль йўлларини

таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг "а" кичик бандида:


а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 6-бандда:


а) иккинчи хатбошига "ишлаб чиқариш базалари" сўзларидан кейин "йўл-фойдаланиш ташкилотлари балансидаги (таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари бинолари)" сўзлари қўшилсин;


б) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) олтинчи - ўн иккинчи хатбоши бешинчи - ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш - автомобиль йўлларининг айрим участкалари ва элементлари ишончлилиги ва қулайлилигини таъминлашга йўналтирилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадидаги тиклаш бўйича комплекс таъмирлаш ишлари. Бунда эскирган қоплама қисман қоплаш, унинг текислигини ва илашиш сифатларини тиклаш ва яхшилаш, йўл қопламаси, ер кўтармаси, йўл иншоотлари, автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ободонлаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш элементларининг барча бузилишлари ва шикастланишларини бартараф этиш, шунингдек автомобиль йўлининг бутун узунлигида йил мобайнида амалга ошириладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг майда шикастланишларининг олдини олиш ва тузатиш йўли билан амалга ошириладиган фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаш бўйича комплекс таъмирлаш ишлари амалга оширилади".


3. IV бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. V бўлим матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Таъмирланаётган автомобиль йўлининг айрим участкаларида (йўлнинг икки қисми ўртасидаги оралиқ масофада - перегонларда) фойдаланиш жараёнида доимий равишда пайдо бўладиган шикастланишларни, йўл қопламасининг эскирган юқори қатламини бартараф этиш ҳамда автомобиль йўлининг айрим участкалари ва айрим йўл иншоотларининг дастлабки фойдаланиш сифатларини сақлаш, қопламанинг текислигини сақлаш, ер кўтармаси, тоннеллар, сув қочиргичлар, сунъий, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ва тартибга солиш иншоотлари, йўл жиҳозлари, дам олиш жойлари ва тарихий ёдгорликларга бориш йўллари, чиқиш ва кесиб ўтиш йўллари ҳамда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг бошқа конструктив элементларининг шикастланган жойларини созлаш, шунингдек тошқинлар ва муз кўчишлари даврида уларни бузилишдан сақлайдиган профилактика ишларини бажариш жорий таъмирлашнинг вазифалари ҳисобланади.

Жорий таъмирлаш, қоидага кўра, автомобиль йўлининг бутун узунлигида доимий равишда бажарилади ҳамда йўл-фойдаланиш ташкилотининг таъмирловчи ходимлари томонидан амалга оширилади.

19. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини жорий таъмирлаш техник текширишлар ва техник кўриклар (баҳорги, кузги ва даврий) натижалари ёки нуқсонлар ведомостлари асосида тузилган бажариладиган ишларга қараб белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади.

20. Қопламанинг текислиги ва илашиш сифатлари чекланган йўл қўйиладиган қийматгача пасайган ёки автомобиль йўли элементларида ва йўл иншоотларида бузилишлар ва емирилишлар тўпланиб қолганда йўл қопламаси ва йўл иншоотларининг ҳолатларини техник текширишлар ва техник кўриклардан ўтказиш натижалари автомобиль йўлларини жорий таъмирлашни тайинлаш учун мезон ҳисобланади.

21. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини жорий таъмирлашга қуйидаги ишлар киради:

а) ер кўтармаси ва сув кетказиш тизими бўйича:

ер кўтармаси, сув кетказиш тизими, захиралар, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ва бошқариш иншоотларининг айрим шикастланишларини тузатиш;

ўт экиб, тупроқ тўкиб ва қирқиб қияликлар, кўтармалар ва ўймаларни қисман текислаш ва айрим участкаларнинг йўл четларини текислаш;

сув ювиб кетган ва емирилган участкаларни, шу жумладан, гирдоб ва ўпирилиш ҳодисалари оқибатида емирилган участкаларни тиклаш, кўчки тушган, ўпирилган ва сел олган жойларни тозалаш;

ўйма ва кўтармалар қияликларининг тиклигини камайтириш, барқарор чим қопламасини яратиш бўйича зарур агротехника тадбирларини ўтказган ҳолда ер кўтармаси ва захираларининг қияликларига ўт экиш, ер кўтармасининг барқарорлигини таъминлайдиган мустаҳкамлаш ва бошқа ишлар;

зах жойларда унча катта узунликда бўлмаган ер кўтармасини кўтариш, унча катта бўлмаган ўпирилган участкаларни тугатиш, аккумуляция полкалари қуриш, олиб ташланадиган қорни жойлаштириш учун ва режадаги эгриларда кўринишни таъминлаш учун ўймалар нишабликларини қирқиш, қияликларини сув ювишидан ҳимоя қилиш ва четдан келадиган қорни ушлаб қолиш учун тупроқли кўтармалар, банкетлар ва бермаларни қуриш;

кесишма ва туташмаларда, тўхташ майдончаларида, автомобиль турар жойларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига, диққатга сазовор жойларга бориш йўлларида ер тасмаси ва сув кетказиш тизимларини тиклаш;

мавжуд сув кетказишнинг зовурларини ялпи тозалаш ва янгиларини қазиш, сув емириб кетиши мумкин бўлган участкаларда уларнинг деворини ва тубини мустаҳкамлаш;

дренаж, ҳимояловчи ва мустаҳкамловчи қурилмалар, сув кетказиш новлари, кўприк ва қувурларнинг сув кириш ва чиқиш ўзанлари, ёмғир канализацияси, сув қудуқлари носозликларини тузатиш, қирғоқни ҳимоялаш ва эрозияга қарши қурилмаларни тиклаш;

йўл четларини тўлдириш, кесиш ва мустаҳкамлаш;

б) йўл тўшамаси бўйича:

цемент-бетон қопламалардаги чокларни таъмирлаш ва тўлдириш;

барча турдаги қопламалардаги чуқурлар, ёриқлар, ўнқир-чўнқирлар, ғилдирак изларини тўлдириш, чўккан, ёрилган жойларни, йўл ҳошияларини, бордюрларни тузатиш;

талаб қилинадиган текислик ва ғадир-будирликни таъминлаган ҳолда йўл қопламасининг эскирган устки қатламларини тиклаш, эски қопламадан такроран фойдаланишни таъминлайдиган усуллар ва методлар билан қопламани тиклаш;

барча турдаги йўл тўшамасига устки ишлов бериш, ҳимоя қатламлари ва емирилиш қатламларини қуриш, қопламани картасимон таъмирлаш;

ғилдирак изларини қора чақир тош ёки асфальт-бетон билан тўлдирган ва қопламанинг бутун кенглигида эмульсияли-минерал аралашмадан ҳимоялаш қатламини ётқизган ҳолда икки қатламли эмульсияли-минерал аралашмани ётқизиш ёки ғилдирак изи нотекисликларини устки ишлов бериш, қисман фрезерлаш ёки қиррани текислаш йўли билан ғилдирак изларини йўқотиш;

такомиллаштирилган қопламаларнинг четларига бордюрларни ўрнатиш ва тиклаш, мустаҳкамлаш тасмалари ва йўл четларини фрезерлаш ва битум-минерал аралашмалардан қопламалар ётқизиш;

плиталарни алмаштириш, кўтариш ва текислаш, цемент-бетон қопламаларда бўйлама ёки кўндаланг ариқчаларни кесиб чиқиш;

майдаланган тошли, шағалли ва тупроқли яхшиланган автомобиль йўлларининг кесимини тиклаш ва ижро ҳужжатларига мувофиқ шағал ёки майдаланган тош тўккан ҳолда кучайтириш;

асфальт-бетон ва цемент-бетон қопламаларнинг кўчиб кетган ва уваланган участкаларида эмульсияли-минерал аралашмалардан ҳимоя қатламлари ётқизиш;

асфальт-бетон қопламаларнинг эскирган устки қатламларини тиклаш ва автомобиль йўлларининг айрим участкаларида ва бутун узунлигида қопламанинг янги қатламини ётқизиш;

в) сунъий иншоотлар бўйича:

иншоотлар айрим элементлари (панжара, тўшама, тиргак, кашак, тўсадиган деворлар ва дренаж қурилмалари)нинг унча катта бўлмаган шикастланишларини тузатиш;

янги сув ўтказиш қувурларини қуриш ёки уларнинг ҳисоблаб чиқилган оғирликлари ва габаритларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирланаётган автомобиль йўли учун белгиланган техник тоифага тўғри келадиган нормаларига етказиб, уларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш;

тош деворларни таъмирлаш, суваш, михпарчинларни қисман алмаштириш, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг металл элементларини бўяш;

ариқлардан ўтиш кўприкчаларини алмаштириш ва тузатиш;

кўчма кўприклардаги, паром кечувларидаги, қирғоқда тўхташ жойларидаги унча катта бўлмаган бузилишларни тузатиш (очиқ жойларни битумланган арқонлар билан тўлдириш ва бошқалар);

тиргак деворлар ва парапетларнинг шикастланган жойларини таъмирлаш;

кўприкнинг туташ зонасидаги чўккан жойларини тўлдириб текислаш, панжара ва тўсиқларни, шунингдек ёритиш столбаларини ялпи бўяш, кўприк иншооти конструкциясига тегишли белгилар қўйиш;

темир-бетон конструкцияларнинг нуқсонларини йўқотиш, шу жумладан, юзани гидрофоблаш, плиталарнинг ғовак, синиқ ва ёриқ жойларини тузатиш, тешикларини беркитиш, диафрагмаларнинг емирилишларини тузатиш, бўйлама чокларни яхлитлаш, оралиқ қурилмаларни ялпи бўяш;

телекузатиш, ёритиш, вентиляция, иситиш, ёнғинни автоматик ўчириш, алоқа, кичик станция, тоннелларнинг электр узатиш ва сув кетказиш линиялари (шу жумладан, цементация) тизимининг ишдан чиққан айрим элементларини таъмирлаш ва алмаштириш;

бошқарувчи қурилмалар кўтармалари конусларини тиклаш, бузилган чокларни, кўчма плиталарни, сув кетказиш тизимларини, таянч ва кўприк кўтармасининг айрим элементларини, тўсиқлар, панжаралар ва йўлкаларни тиклаш;

кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг элементларини бўяш, суваш, чириш ва емирилишга қарши ҳимоя чораларини кўриш;

сув ўтказиш қувурларининг айрим бўғинларини ва каллакларини узайтириш, алмаштириш, қувурларнинг ҳимоя қатлами ва туташган жойларини тўғрилаш;

тоннель қопламасини кучайтириш, қисман алмаштириш, гидроизоляцияни, вентиляция, иситиш, ёритиш тизимларини, штольня (ер ости йўли)ни ҳамда тоннелларда ёнғинни ўчириш тизимини сув билан таъминлаш учун қудуқларни тиклаш ва ерости сувларидан ҳимоя қилиш, порталларни кучайтириш, сув кетказиш новларини ва ҳоказоларни тиклаган (алмаштирган) ҳолда йўл тўшамасини тиклаш, тиргак деворларни, галереяларни, кўтармаларни ҳамда бошқа ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш иншоотларини кучайтириш;

кўприк иншоотида ва кўтарма билан туташ жойларда сув кетказиш тизимларини ўрнатиш ёки уларни алмаштириш, оқова сувларни тозалаш қурилмаларини қуриш ёки тиклаш;

мустаҳкамловчи ва бошқарувчи иншоотларни қуриш, ҳимоя иншоотлари (кўтарма ғов, шпорлар, дамбалар ва бошқалар)ни тиклаш ёки қуриш;

кўтарманинг емирилган участкаларини тиклаш ва қияликларни мустаҳкамлаш, конусни мустаҳкамлаш учун тиргакни тиклаш ва бошқарувчи иншоотларда қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш;

г) йўлдаги бинолар ва ёрдамчи иншоотлар бўйича:

деворлар ва қопламалар материалларини 40 фоизгача алмаштирган ҳолда биноларнинг нуқсонлари ва шикастланишларини тузатиш, сувоқларни тўғрилаш ва тирқишларни таъмирлаш, тўсиқ, девор, пол, шифт, том, эшик, печ, қудуқ, сув қувури, канализация ва газ тармоғи, алоқа линияларининг айрим элементларини алмаштирган ҳолда бўяш, оқлаш, ойна қўйиш, таъмирлаш;

ишлаб чиқариш бинолари ва йўлдаги биноларнинг ташқи деворларини қисман тиклаш;

д) автомобиль йўлларини жиҳозлаш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича:

етишмаётган йўл белгиларини тиклаш ва янгидан ўрнатиш ҳамда йўл қатнов қисмининг горизонтал йўл белгиларини чизиш, шунингдек якка тартибдаги лойиҳалаш таблосини тиклаш ва ўрнатиш;

тўхташ, бекат майдончалари қуриш ва мавжудларини тиклаш, автобус бекатларида автопавильонлар, ҳожатхоналар, автомобилларнинг тўхташ ва тўхтаб туриш майдончалари, пиёдалар ўтиш жойлари ҳамда йўлкалар, пиёдалар ва велосипедчилар йўлкалари, аҳоли пунктларидан ўтадиган йўл участкаларида шовқиндан ҳимоя қилиш қурилмаларини қуриш ва уларни таъмирлаш;

айрим тўсиқлар ва йўналтирувчи қурилмаларни ўрнатиш ҳамда айрим конструктив элементларини алмаштирган ҳолда уларни таъмирлаш;

ҳаракатни диспетчер орқали ва автоматлаштирилган бошқариш элементлари ва тизимларини ўрнатиш, тиклаш ва такомиллаштириш, автоном ва масофадан туриб бошқариладиган белгиларни ва ахборот алмашиб турадиган таблони, светофор объектларини янгидан ўрнатиш ва мавжудларини тиклаш;

ҳаракатланиш учун хавфли автомобиль йўлларида горизонтал эгри жойларда виражлар қуриш;

автомобиль йўллари ва уларнинг айрим участкалари, йўл ечимлари, дам олиш майдончаларини, автобус бекатлари, кузатиш майдончалари ва бошқа объектларни меъморий-бадиий безаш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш;

автомобиль йўлларининг айрим участкаларида, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва тоннелларда электр ёриткичларни таъмирлаш ва тиклаш;

йўл радио алоқаси ҳамда технологик ва сигнал берувчи-чақирувчи алоқани таъмирлаш ва тиклаш, кабель тармоғини тиклаш;

таъмирлаш даврида вақтинчалик ётиқ йўл белгилари чизиш, вақтинчалик ётиқ йўл белгиларини ўчириш ва доимий горизонтал ва вертикал ётиқ автомобиль йўл белгиларини чизиш;

кўринишни таъминлаш учун айрим дарахтларни олиб ташлаш ва дарахт шохларини кесиш;

автомобиль йўллари жиҳозлари ва элементларини бўяш, уларни озода ва тартибли сақлаш;

е) жорий таъмирлаш бўйича бошқа ишлар:

автомобиль йўлларининг таъмирланаётган участкаларида вақтинчалик айланиб ўтиш йўлларини қуриш ва уларни тугатиш;

материалларни сақлаш ва ерни рекультивация қилиш учун майдончалар қуриш;

кўприк иншоотларини лойиҳадан олдин текшириш, автомобиль йўллари ва бошқа йўл иншоотларининг ташхиси ва ҳолатини баҳолаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ва таъмирлаш бўйича энг мураккаб ишларнинг муҳандислик ишланмасини ишлаб чиқиш;

йўл-фойдаланиш ташкилотлари ва корхоналар балансидаги ишлаб чиқариш базалари ва очиқ конларга олиб борадиган шохобча йўлларни, боши берк темир йўлларни таъмирлаш".


5. 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"мавжуд сунъий суғориш тизимларини сақлаш ва таъмирлаш".


6. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш бўйича бошқа ишлар:

автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш сифатини баҳолаш;

автомобиль йўллари ва айрим йўл иншоотларини қўриқлаш, соқчилик ва ёнғин муҳофазаси, сафарбарлик захираларини барпо этиш;

йўл белгиларини хатловдан ўтказиш, паспортлаштириш, йўл кадастрини тузиш ва йўл белгиларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш;

автомобиль йўлларининг ҳолати ташхиси ва уни баҳолаш, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа иншоотларни жорий ва даврий кўрикдан ўтказиш, текшириш ва синаш, ҳаракат жадаллигини ҳисобга олиш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини юритиш ва уларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлашда қатнашиш, йўллар, кўприклар ва бошқа йўл иншоотларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш;

навбатчилик-диспетчерлик хизматини, ишлаб чиқаришни бошқариш марказларини ташкил этиш ва улар учун асбоб-ускуналар сотиб олиш; об-ҳаво шарт-шароитлари ва ҳаракатланиш шарт-шароитлари мониторинги метеорологик тизимларини, шунингдек ҳаракатланиш шарт-шароитлари мониторинги ва прогнозлаштириш учун фойдаланиладиган видео тизимларни сақлаш, шу жумладан, уларнинг ишлаши учун метеорологик тизимлар элементларини ва алоқа каналларини ижарага олиш; метеорологик маълумотларни сотиб олиш; автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни қатновнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш (ахборот таблолари, оммавий ахборот воситалари);

автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш бўйича энг мураккаб ишларга муҳандислик ва илмий-техник ишланмаларни илова қилиш; илмий-тадқиқот ва тажриба-эксперимент ишлари; тармоқ нормалари ва қоидаларини, стандартларни ҳамда автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш ва сифатини таъминлаш бўйича методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш; адабиётлар, тармоқ нормалари, стандартлар, қоидалар, шунингдек методик ҳужжатларни сотиб олиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш;

йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш бўлимини, халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларини сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш, фойдаланиш корхоналарининг магистраль йўллари тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бўлимини, шунингдек кўприк хўжалигини сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг кўприк хўжалигидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўлимини сақлаш;

тош тушишига қарши тадбирлар, шу жумладан, қияликларни бурмалаш селга қарши тадбирлар;

йўл ўқи тўсиғига етишмаётган нур қайтарадиган шчитлар, йўл ўқи тўсиғи олдига лаппаклар ўрнатиш;

сунъий иншоотларда вентиляция, мажбурий сув кетказиш, ёритиш тизимлари ишлаши учун етишмаётган асбоб-ускуналарни ўрнатиш, видео кузатиш, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларининг етишмаётган тизимларини ўрнатиш;

ахлат йиғиш учун етишмаётган контейнерларни ўрнатиш;

тарозида тортишни назорат қилиш постларини ташкил этиш ва сақлаш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 566-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 101-модда






































Время: 0.1531
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск