Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.01.2012 й. 2312-сон билан рўйхатга олинган 12.12.2011 й. Молия вазирлигининг 80-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-34-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 11 январда 2312-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2011 йил 12 декабрдаги

80, 2011-34, 14-сон қарорига

ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 109-модда) мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар учун солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини;

мол-мулк солиғини;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини;

ягона солиқ тўловини;

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни.


2. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.

3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бутун корхонага татбиқ этилади.

4. Мазкур Низомнинг 10, 14 ва 15-бандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди биринчи хатбошиси билан назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилган корхоналарга ҳам татбиқ этилади.


5. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари:

а) тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг (эквивалент) бўлганда тақдим этилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;

3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга;

б) қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:

корхоналарни, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно;

хорижий инвесторлар томонидан хусусий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим;

хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

мазкур имтиёзларнинг қўлланилиши муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш;

в) кейинги қонун ҳужжатларида инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда, қанча муддатга берилган бўлса, ана шу муддат мобайнида амал қилади.



II. СОЛИҚЛАР ВА РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА

МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ


6. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Агар корхона мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга ушбу корхона барпо этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейинги даврларда мувофиқ келса, ушбу корхона имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳолатлар юзага келган санадан бошлаб имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, имтиёздан фойдаланиш муддатини ҳисоблаш имтиёзни қўллаш учун корхона белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган ҳолатлар юзага келган санадан бошлаб бошланади, бироқ имтиёзларни қўллаш бошланган санадан бошлаб етти йилдан кўп бўлмаган муддатга.


7. Имтиёзга доир ҳуқуқ фақат қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда устав капиталларини (фондларни) шакллантирган корхоналарга тақдим этилади. Бунда корхона мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни ўз устав капиталини (фондини) шакллантириши лозим бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган давр учун қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўз устав капиталларини (фондларини) қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарда, қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда ўз устав капиталларини (жамғармаларини) шакллантирмаган, чет эл инвестициялари қатнашган корхоналардан солиқларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1144, 2002 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон) мувофиқ имтиёзлар тақдим этилган солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлиқ миқдорда ва фаолиятнинг бутун даври учун имтиёзларни қўлламасдан тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келади.


8. Солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни тақдим этиш натижасида олинган даромаднинг камида 50 фоизи, уларни қўллаш муддати мобайнида, корхонани янада ривожлантириш мақсадида такрорий инвестициялашга йўналтирилади. Бунда такрорий инвестициялаш деганда тақдим этилган имтиёзлар натижасида олинган даромадни муассислар ўртасида тақсимламасдан корхонани ривожлантиришга йўналтириш тушунилади. Тақдим этилган имтиёзлар натижасида олинган даромад деганда солиқ солишдан озод қилиш натижасида маблағларнинг бўшаши ҳисобига олинадиган иқтисодий наф (корхона тасарруфида қоладиган фойданинг кўпайиши) тушунилади.

9. Агар корхона ҳисобот йили якуни бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашмаса, у ушбу ҳисобот даври учун мазкур Низомда белгиланган имтиёзларни қўлламаган ҳолда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.

Корхона мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган талабларига мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, корхона белгиланган талабларга мос келмаган давр учун солиқлар ва мажбурий ажратмалар умумбелгиланган тартибда, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда тўланади.

Бунда, агар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланувчи корхонада имтиёзларни қўллаш даврида киритилган тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар суммаси камаймаган ҳолда хорижий инвесторнинг улуши корхонанинг устав фондида 33 фоиздан камайса, шунингдек Низомда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлиги сақланса, бундай корхоналар учун имтиёзларнинг амал қилиши сақланади.

10. Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.


11. Хорижий инвестор томонидан имтиёзларнинг амал қилиш муддати мобайнида фойдани репатриация қилиш ва капитални олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, фойдани репатриация қилиш ва капитални хорижий инвестор томонидан олиб чиқиб кетиш фақат фойдани репатриация қилиш ва хорижий инвестор томонидан капитални олиб чиқиб кетишдан олдинги давр учун тақдим қилинган имтиёзлар суммаси бюджетга қопланганидан кейингина амалга оширилади.

Имтиёзлар олган корхонанинг фаолияти улар тақдим этилган муддат тугашидан кейин бир йилдан камроқ вақтда тугатилган тақдирда, фойдани репатриация қилиш ва хорижий инвесторнинг капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат бюджетга тақдим этилган имтиёзларнинг суммалари қопланганидан кейингина амалга оширилади.



III. СОЛИҚЛАР ВА РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА

МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


12. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда имтиёзларни қўллаш санаси бошланиши ҳақида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилади:

адлия органлари томонидан берилган, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;

инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тасдиқномаси.

Янги ташкил этилаётган корхона, юқорида айтилган ҳужжатларга қўшимча тарзда, йил мобайнида корхонани рўйхатдан ўтказган адлия органининг унинг тўлиқ шакллантирилган устав капитали (фонди) ва корхонанинг устав капиталида (фондида) хорижий инвесторнинг улуши тўғрисида тасдиқнома тақдим этади.


13. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилгандан кейин мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар татбиқ этиладиган корхонани имтиёзларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар реестрига киритиб, унда корхонанинг номи, имтиёзли давр муддати ва имтиёзлар суммасини кўрсатади.


14. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар татбиқ этиладиган корхоналар, ҳисобот йили якуни бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда, давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича татбиқ этилган имтиёзлар суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.


15. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи йўқотилган тақдирда, корхона солиқ даври мобайнида рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда имтиёз ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Имтиёзларга эга бўлган корхоналар йиғма реестрини юритади ва ҳар йили уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелигача бўлган муддатда тақдим этади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Солиқ тўловчилар тақдим этилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш учун жавобгар бўлади.


18. Мазкур Низомда назарда тутилган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий

инвестицияларни жалб қилувчи корхоналарга

тақдим этиладиган имтиёзлар татбиқ этиладиган

иқтисодиёт тармоқларининг

РЎЙХАТИ


1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникасига бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш:

ХХТУТ:

14322 - электр ўлчов приборларини ишлаб чиқариш (электрон ўлчов приборлари қисмида);

14323 - радио ўлчов приборларини ишлаб чиқариш;

14331 - ҳисоблаш техникалари ва уларга эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш;

14750 - радиосаноат;

14760 - алоқа воситалари саноати;

14771 - электроника саноати (махсус технологик ускуналарни ишлаб чиқариш кирмайди);

14772 - махсус технологик ускуналарни ишлаб чиқариш (назорат-синов ускуналари қўшилган ҳолда).


2. Енгил саноат:

Тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17116 - ип газлама саноати (қисман, чунки мазкур код йигирилган ип, иплар, момиқ, техник газламалар ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);

17121 - жун саноати (аҳоли буюртмалари бўйича гиламлар ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўшмаган ҳолда) - (қисман, чунки мазкур код йигирилган жун, адёл, гиламлар ва гилам буюмларини ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);

17151 - трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) - (трикотаж газлама қисмида).

Тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереясини ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17141 - тўқимачилик атторлик молларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда);

17151 - трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) - (қисман, чунки мазкур код трикотаж газлама ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);

17210 - тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда).

Табиий терилар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17310 - табиий терилар ишлаб чиқариш.

Кўн-галантерея саноати.

ХХТУТ:

17341 - табиий ва сунъий чармдан йўл учун ва галантерея (атторлик) буюмларини ишлаб чиқариш;

17361 - мўйналар ва мўйна буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) - (чармдан кийим-кечак ишлаб чиқариш қисмида).

Пойабзал саноати.

ХХТУТ:

17371 - пойабзал ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда).


3. Ипакчилик саноати:

Шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17131 - ипакчилик саноати (қисман, чунки мазкур код йигирилган ипак, шойи иплар ва ҳоказоларни ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади).

Бундан ташқари, мазкур гуруҳга 17141, 17151, 17210 кодлари шойи буюмлар қисмида киритилиши мумкин.


4. Қурилиш материаллари саноати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сон Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

12170 - ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ўтга чидамли минерал толали плиталар қисмида);

13142 - полимер материаллардан плёнкалар, қувурлар ва листлар ишлаб чиқариш;

15230 - ёғоч-тахтадан ва ёғоч плиталардан қурилиш деталларини ишлаб чиқариш;

15250 - фанера ишлаб чиқариш;

16120 - асбоцемент буюмлари ишлаб чиқариш;

16162 - қурилишбоп сопол ишлаб чиқариш;

16170 - полимер хом ашёсидан қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш;

16212 - табиий тошдан қопловчи материаллар ишлаб чиқариш;

16222 - сунъий ғовакли тўлдирувчилар ишлаб чиқариш ва табиийларини қайта ишлаш;

16232 - оҳак, гипс ва бошқа маҳаллий боғловчи материаллар ва улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

16240 - иссиқлик изоляцияси материаллари саноати;

16271 - товар бетон ва қурилиш қоришмасини ишлаб чиқариш;

16273 - бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқариш.


5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш:

ХХТУТ:

21241 - тухум ишлаб чиқарувчи паррандачилик;

21242 - гўшт ишлаб чиқарувчи паррандачилик;

21243 - паррандачилик бирлашмалари (гўшт-тухум).


6. Озиқ-овқат саноати:

Маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариладиган тайёр озиқ-овқат маҳсулоти қисмида (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан ташқари).

ХХТУТ:

18111 - шакар саноати;

18113 - нон ишлаб чиқариш саноати;

18114 - қандолатчилик саноати;

18115 - макарон саноати;

18121 - ёғ-мой саноати (ювувчи воситаларни ишлаб чиқаришдан ташқари);

18151 - мева-сабзавот саноати (мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаришларсиз);

18152 - мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқариш;

18191 - озиқ-овқат концентратларини ишлаб чиқариш (тайёр маҳсулот қисмида).


7. Гўшт-сут саноати:

Гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

18211 - гўшт саноати (елимжелатин саноатисиз);

18221 - ёғ-пишлоқ, пишлоқ ва сут саноати (сут консерваларини ишлаб чиқаришсиз);

18222 - сут консерваларини ишлаб чиқариш.


8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.

ХХТУТ:

18300 - балиқ саноати - (балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш қисмида).


9. Кимё саноати.

ХХТУТ:

13101 - тоғ-кимё саноати;

13111 - азот саноати;

13112 - фосфатли ўғитлар ва бошқа ноорганик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

13113 - сода саноати;

13114 - хлор саноати;

13115 - йод-бром саноати;

13116 - асосий кимёнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

13120 - тола ва кимёвий ип саноати;

13130 - сунъий смола ва пластик масса саноати;

13141 - пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (грампластинкалар, магнитофон кассеталари ва компакт-дисклар кирмайди);

13142 - полимер плёнка, қувур ва листлар ишлаб чиқариш;

13143 - узлуксиз шиша тола ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

13144 - шишапластиклар ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

13145 - грампластинка, магнитофон кассеталари ва компакт-дисклар ишлаб чиқариш;

13146 - полимер транспорт таралар ишлаб чиқариш;

13150 - лак-бўёқ саноати;

13160 - кимёвий реактивлар ва алоҳида соф моддалар саноати;

13170 - сунъий бўёқлар саноати;

13180 - кимё-фотография саноати;

13190 - маиший кимё саноати;

13199 - кимё саноатининг бошқа тармоқлари.


10. Нефть-кимё саноати.

ХХТУТ:

13310 - сунъий каучук ишлаб чиқариш;

13320 - асосий органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

13330 - техник углерод ишлаб чиқариш;

13351 - шина ишлаб чиқариш;

13361 - резино-техник буюмлар саноати;

13362 - асбест-техник буюмлар саноати;

13363 - резина пойабзал ишлаб чиқариш - (резина пойабзал ишлаб чиқариш қисмида);

13364 - резинадан кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш.


11.Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

19310 - кимё-дориворлик (фармацевтика) саноати;

19320 - тиббиёт техникаси (анжомлари) саноати;

19330 - шиша, чинни ва пластмассдан тиббиёт буюмлар ишлаб чиқариш;

19760 - ветеринария учун шифобахш дори-дармонларни ишлаб чиқариш.


12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.


13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.


14. Кўмир саноати.

ХХТУТ:

11320 - кўмирни бойитиш;

11330 - кўмир брикетларини ишлаб чиқариш;

11410 - сланец саноати.


15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

12150 - электроферроқуймалар ишлаб чиқариш;

12190 - ишлаб чиқаришга мўлжалланган металл буюмларни ишлаб чиқариш.


16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш.

Машинасозлик.

ХХТУТ:

14101 - оғир, энергетика ва транспорт машинасозлиги;

14111 - турбинасозлик;

14112 - қозонсозлик;

14120 - дизелсозлик;

14130 - металлургия машинасозлиги;

14140 - кон-шахта ва кон-руда машинасозлиги;

14151 - кранлар ишлаб чиқариш (қурилиш кранларисиз);

14152 - қурилиш кранлари ишлаб чиқариш;

14153 - узлуксиз транспорт ускуналари ишлаб чиқариш;

14154 - лифт ишлаб чиқариш;

14155 - авто ва электр юклагичлар ишлаб чиқариш;

14156 - бошқа турдаги кўтариш-ташиш, юклаш-тушириш ва омборбоп ускуналар ишлаб чиқариш;

14160 - темирйўл машинасозлиги;

14171 - электротехник машиналар, ускуналар, аппаратура ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш;

14172 - кабел саноати;

14173 - электролампа саноати;

14174 - электроизоляция саноати;

14175 - аккумулятор ва элемент саноати;

14176 - электр пайвандлаш ускуналарини ишлаб чиқариш;

14181 - кимё машинасозлиги;

14182 - полимер машинасозлиги;

14183 - нефть қазиш ва геология-қидирув, бурғулаш ускуналари ишлаб чиқариш;

14184 - нефть ва газни қайта ишловчи ускуналар ишлаб чиқариш;

14185 - целлюлоза-қоғоз саноати ускуналарини ишлаб чиқариш;

14186 - компрессор машинасозлиги;

14187 - совитгичлар машинасозлиги;

14191 - вакуумли насос ва агрегатлар ишлаб чиқариш;

14192 - кислород ва криоген машинасозлиги;

14193 - металларга газ алангасида ишлов бериш ва буюмларни металлаштириш ускуналари ишлаб чиқариш;

14194 - насослар ишлаб чиқариш;

14195 - саноатбоп қувурли ўтказгич арматураси ишлаб чиқариш;

14196 - газ тозалаш ва чанг тутиш ускуна ва аппаратуралари ишлаб чиқариш;

14197 - бўяш ускуналари ишлаб чиқариш.

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги.

ХХТУТ:

14410 - трактор машинасозлиги;

14420 - қишлоқ хўжалик машинасозлиги;

14430 - чорвачилик ва озуқа етиштириш машинасозлиги.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик.

ХХТУТ:

14511 - йўлсозлик ва ер қазиш машинасозлиги;

14512 - қурилиш машиналари ишлаб чиқариш;

14520 - қурилиш материаллари саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14531 - ёғоч тайёрлаш саноати ва мелиорация ишлари учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14532 - торф саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14541 - коммунал хўжалик учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14542 - маиший хизмат корхоналари учун ускуналар ишлаб чиқариш.

Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.

ХХТУТ:

14611 - тўқимачилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14612 - тикувчилик ва тўқимачилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14613 - пойабзал, чарм, мўйна ва чарм-галантерея саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14614 - кимёвий толалар ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14620 - озиқ-овқат ва омухта ем саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14630 - савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14640 - полиграфия саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14651 - тикув ва маиший электр машиналари ва приборлари ишлаб чиқариш (маиший совутгич ва музлатгичлар кирмайди);

14652 - маиший совутгич ва музлатгичлар ишлаб чиқариш;

14711 - санитар-техник ускуналари ишлаб чиқариш;

14712 - газ ускунаси ва аппаратуралари ишлаб чиқариш;

14720 - авиация саноати;

14730 - мудофаа саноати;

14740 - кемасозлик саноати;

14781 - ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқариш (арава-улов ва ойна саноати ускуналари кирмайди);

14782 - монтаж қилинадиган ярим маҳсулотлар, қисм ва деталлар ишлаб чиқариш;

14783 - ойна саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш.


17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.

ХХТУТ:

14210 - металл қирқувчи дастгоҳлар ишлаб чиқариш;

14220 - ёғочни қайта ишловчи ускуналар ишлаб чиқариш;

14230 - темирчилик-пресслаш ускуналари ишлаб чиқариш;

14240 - қуюв ускуналари ишлаб чиқариш;

14251 - металл ва ёғочга ишлов берувчи асбобларни ишлаб чиқариш;

14252 - технологик жиҳозлар ишлаб чиқариш;

14253 - сунъий олмос, абразив материаллар ва улардан асбоблар ишлаб чиқариш саноати;

14254 - механик пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқариш;

14291 - ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

14292 - умуммашинасозликда қўлланиладиган буюмлар ишлаб чиқариш;

14293 - қора ва рангли металлдан фасонли қуймалар тайёрлаш учун қолип материаллари ишлаб чиқариш;

14321 - технологик жараёнларни назорат қилиш ва созлаш приборлари ишлаб чиқариш;

14322 - электр ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;

14323 - радио ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;

14324 - оптик ва оптико-механик приборлар ва аппаратларни ишлаб чиқариш;

14325 - механик катталикларни ўлчаш приборларини ишлаб чиқариш;

14326 - вақт приборлари ишлаб чиқариш;

14327 - инженерлик ва бошқарув меҳнатини механизациялаштириш ва автоматлаштириш приборлари ишлаб чиқариш;

14328 - табиий кузатувлар учун приборлар ишлаб чиқариш;

14329 - тиббиёт, физиология ва биологияга оид приборлар ишлаб чиқариш;

14331 - ҳисоблаш техникалари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш;

14332 - техник элтувчилар (носител) ишлаб чиқариш;

14333 - дастурий воситалар ишлаб чиқариш;

14341 - автомобиль, автобус, троллейбуслар ҳамда автомобиль ва тракторларга тиркама(прицеп)лар ишлаб чиқариш;

14342 - мотоцикл ва велосипед ишлаб чиқариш;

14343 - автомобиль ва тракторлар учун электр ускуналари ва приборлар ишлаб чиқариш;

14344 - бошқа ускуна ва асбобларни ишлаб чиқариш;

14350 - подшипник саноати.


18. Шиша ва чинни-фаянс саноати.

Шиша саноати.

ХХТУТ:

16512 - қурилиш ва техник шиша ишлаб чиқариш;

16513 - шиша идишлар ишлаб чиқариш;

16514 - шиша идишлар ва шишадан хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш;

16515 - электротехник ва электровакуум шишаларини ишлаб чиқариш;

16516 - кимё-лаборатория идишларини ишлаб чиқариш.

Чинни-фаянс саноати.

ХХТУТ:

16551 - чинни ва фаянсдан хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш;

16552 - кулолчилик хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш.


19. Микробиология саноати.

ХХТУТ:

19111 - углеводород хом ашёсидан озуқали оқсил моддалари ишлаб чиқариш;

19112 - гидролиз саноати;

19121 - аминокислоталарни ва фермент препаратларини ишлаб чиқариш;

19122 - нотиббий мақсаддаги антибиотикларни, озуқали дармондорилар (витамин), премикс, бактерияли ўғитлар ва ўсимликларни микробиологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш;

19123 - эритувчиларни ишлаб чиқариш.


20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

19770 - ўйинчоқларни (резина ўйинчоқлардан ташқари) ишлаб чиқариш.






Низомга

2-ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб

қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган солиқ

имтиёзларини қўллаш тўғрисида

ХАБАРНОМА


жойлашган

(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)



фаолиятини амалга оширувчи

(асосий (соҳа) фаолият тури)



юридик шахс,

(юридик шахснинг тўлиқ номи)


Сизни


дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг


(сана)


2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаши ҳақида хабардор қилади.

Хабарномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

адлия органлари томонидан бериладиган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафиллигисиз амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тасдиқномаси.


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









  

2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












  

3. СТИР















4. ХХТУТ















  

Телефон: код






рақам









Мазкур хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў.

Изоҳ: мазкур хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига икки нусхада тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарноманинг бир нусхасига қабул қилинганлиги ҳақида белги қўяди ва иккинчи нусхасини кейинги кундан кечиктирмай аризачига қайтаради.






Низомга

3-ИЛОВА


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)



Солиқлар ва Республика йўл жамғармасига

мажбурий ажратмалар бўйича татбиқ этилган

имтиёзлар суммаси тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

               

(ҳисобот даври)

    

(млн. сўм)

Тўлов номи

Имтиёз

суммаси


ЖАМИ



шу жумладан:



1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи



2. Мол-мулк солиғи



3. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи



4. Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови



5. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар



Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









   

2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












3. СТИР















4. ХХТУТ















Телефон: код






рақам









Мазкур хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган солиқ

имтиёзларига ҳуқуқ йўқотилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


жойлашган

(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)



фаолиятини амалга оширувчи

(асосий (соҳа) фаолият тури)



юридик шахс,

(юридик шахснинг тўлиқ номи)


Сизни


дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг


(сана)


2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотганлиги тўғрисида хабардор қилади.


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









    

2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












3. СТИР















4. ХХТУТ















Телефон: код






рақам










Мазкур хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў.

Изоҳ: мазкур хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига икки нусхада тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарноманинг бир нусхасига қабул қилинганлиги ҳақида белги қўяди ва иккинчи нусхасини кейинги кундан кечиктирмай аризачига қайтаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 22-модда




















































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск